Минимал конфигурацияли нейрон тўрларини синтез қилишда, синфлаш масаласида аломатлар фазосини танлаш


Download 1.47 Mb.
bet4/4
Sana20.03.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1285211
1   2   3   4
Bog'liq
4 мавзу психология (сиртқи)

Фаробий (870-951)

Муҳит ва тарбиянинг таъсирида инсон шахсининг аҳлокий сифатлари шаклланади. Аҳлок-тушунчаси Фаробий инсон характери билан чамбарчас боғлик деб хисоблайди. Чунки характердаги ҳар бир ҳислатларни яхши томонга қаратиб ўзгартириш мумкин. Шунга асосан инсон аҳлоқини фақат яхши томонга қаратиб ўзгартириш мумкин. Унинг фикрича, инсон шахсининг баркамол шаклланиши учун 4 та тўсик бор:

ҳурматсизлик аҳлоқсизлик ўзгарувчанлик иккиланиш

Абу Райхон Беруний (953-1050)

Дунёни билиш жараёнида билимларимизнинг манбаини сезги аъзоларимиз ва улар орқали қабул қилган ҳиссий билимимиз ташкил этади деб таъкидланган. У «агар сезги аъзоларимиз бўлмаганда, олам тасаввурига эга бўлмасдик. Умуман инсон нарса ва жисмларнинг рангини билмаган бўларди» дейди. 

Абу Али ибн Сино (980-1037)

Ибн Сино жахонда биринчи бор психология фанида тажриба амалга оширган аллома хисобланади. У эмоционал ҳолатлар бўйича дастлабки тажрибаларни амалга оширган.

Ибн Сино биринчи бор тарбияда сухбат методини қўллашни таклиф этади. Болаларни ўқитишда ва тарбиялашда бир гурухда ёки жамоада тарбияланса, улар фаолият турларини амалга оширишда бир-бирига мослашади, бир-бирига ҳурмат-эътибори кучаяди ва жамоанинг таъсирида кераксиз одатларни йўқотади деб таъкидлайди. Бу билан у биринчи бор ижтимоий психология асосларига хам асос солди.

Абдурахмон Жомий (1414-1492)

У биринчи бор шахс типологиясини яратган, 6 та типдан иборат бўлиб, бу типдаги шахслар хурсандчилик нима эканини билмайди, деган фикрни илгари сурди. Шулардан: 1 тип – ҳасадгуй (бировларнинг ютуғини кўролмайди, кайфиятини бузади) 2 тип - ғийбатчилар 3 тип - тасодифан бойиган камбағаллар 4 тип - амалпарастлар 5 тип - зиқналар 6 тип - аҳлоқсизлар


УЙГА ВАЗИФА
1. Европа олимларининг қарашларини кўриб чиқиш.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling