Тана ва рух маълум жисмлардан ташкил топган бўлади. Рухнинг асосини молекулалар ташкил қилиб, бу молекулалар атомлардан иборат бўлади. Агар танадаги атомларнинг бирикиши вужудга келса, тирик организмларнинг рухи вужудга келади. Агар атомларнинг ажралиб кетиши вуждга келса, танани рух тарк этади. Рухнинг асосини атомлар ташкил этади деган ғони илгари суради. Фалес «Жоннинг, рухнинг асосини алохида хоссага эга бўлган материя ҳосил қилади, яъни жоннинг асосини (сув) ташкил килади» деган фикрни илгари суради. Арасту (психология фанининг отаси) - Ўзининг «Жон хакидаги таълимот» асари билан психологияга асос солди. У «рухни тана билан узвий боғлик» деди, унинг фикрича рух-бу моддий хам эмас, балки модди нарсаларга хос бўлган ходисадир. Арасту биринчи бўлиб рух ва жонли таннинг ажралмас эканлиги ғоясини илгари сурди.
Гиппократ (э.а.1 аср) Инсон организмида 4 та суюклик мавжуд эканлигини аниқлаган 1)лимфа, 2) қизил кон, 3) сариқ ўт, 4) қора ўт суюқлиги деб топган. Бунинг асосида тирик организмида 4 хил темперамент мавжуд деган фикрни илгари сурди. * Қон суюқлиги босими бўлса-сангвиник темперамент * Организмда лимфа суюқлиги бўлса-холерик темперамент * Агар организмда сариқ ўт суюқлиги босими бўлса-флегматик темперамент * Организмда қора ўт суюқлиги бўлса-меланхолик темперамент Бу даврда жон ҳақидаги таълимот асосан фалсафий нуқтаи назардан қаралган. Шунга қарамасдан бу даврда жон ҳақидаги таълимот бўйича турли механистик қарашлар вужудга кела бошлади. Бу даврда вужудга келган схолостика, Стойдларнинг дунёкарашлари ва жоннинг вужудга келиши оддий механизмларнинг иши деган тушунчани вужудга келтирди ва буларнинг хаммаси психикани ўрганишда Томик психологиянинг шакллантирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |