Миноритар акциядорлар ва улар ҳУҚУҚларини таъминлаш


Қўмитани ташкил этишнинг талаблари


Download 1.27 Mb.
bet2/5
Sana19.04.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1363301
1   2   3   4   5
Bog'liq
9 Миноритар акцияядорлар

Қўмитани ташкил этишнинг талаблари

  • Миноритар акциядорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида улар орасидан қўмита ташкил этилиши мумкин ва бу жиҳат уставда назарда тутилган бўлиши лозим.
  • Акциядор(лар) молия йили тугаганидан кейин 30 кундан кечиктирмай (уставда кечроқ муддат белгиланмаган бўлса) АУЙ кун тартибига қўмита таркибига номзодлар бўйича таклифлар кўрсатишга ҳақли.
  • Акциядор(лар) қўмитага ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига АУЙ ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан 3 иш кунидан кечиктирмай ўзгартиш киритишга ҳақли.

Қўмитани ташкил этишнинг талаблари

  • Қўмита аъзоларини сайлаш тўғрисидаги қарор АУЙ томонидан бир йил муддатга қабул қилинади. Қўмита таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.
  • Қўмита аъзоларини сайлашда АУЙда ҳозир бўлган ва кузатув кенгашига номзодлар кўрсатмаган ёхуд кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок этади.
  • Қўмита аъзоларининг сони уставда белгиланиб, уч кишидан кам бўлмаслиги, шунингдек тоқ сондан иборат бўлиши лозим. Қўмита раиси ушбу қўмита таркибидан унинг аъзолари томонидан кўпчилик овоз билан сайланади.

Қўмитанинг ваколатлари

  • АУЙ ёки кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун киритилаётган йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишга оид масалалар бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;
  • миноритар акциядорларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш;
  • Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига миноритар акциядорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида мурожаатлар киритиш;
  • қонун ҳужжатларига ва уставга мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.
  • Қўмита раиси қўмитанинг ваколати доирасига киритилган барча масалалар бўйича АЖ маълумот ва ҳужжатларидан, ш.ж. тафтиш комиссияси, аудиторлик хулосалари ва ҳисоботлари, давлат назорат органларининг текшириш далолатномалари, жамиятга ва унинг мансабдор шахсларига нисбатан чиқарилган суд қарорларидан, шунингдек аффилланган шахслар билан назарда тутилган битимларни жамиятнинг ижроия органи ва ички аудит хизмати томонидан ўрганиш бўйича баённомаларидан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling