Минтақавий иқтисодиёт


Download 61.29 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi61.29 Kb.
#1591466
TuriДиссертация
Bog'liq
тақриз д.м


Термиз иқтисодиёт ва сервис университети тадқиқотчиси Жураев Хусан Атамуратовичнинг 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” ихтисослигидан иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун “Маҳаллий ишбилармонлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида минтақани комплекс ривожлантириш (Сурхондарё вилояти мисолида)” мавзусида ёзилган диссертация иши ва авторефератига
ТАҚРИЗ
Жаҳон иқтисодиётида “ҳозирги вақтда дунёдаги 90,0 фоиз корхоналар кичик ва ўрта бизнесга тегишли бўлиб, улар жаҳон аҳолисининг 63,0 фоизини иш билан таъминламоқда. Европа Иттифоқида кичик ва ўрта бизнеснинг номолиявий корхоналардаги умумий салмоғи 99,8 фоизни ташкил этгани ҳолда аҳолининг учдан икки қисмини иш билан таъминламоқда”. Бу йўналишдаги илмий муаммоларни ечишга қаратилган кенг кўламли тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Янги Ўзбекистонни тараққиёт стратегиясида мамлакатни жаҳонда ривожланган давлатлардан бирига айлантириш кўзда тутилган. Бу эса самарали минтақавий сиёсатин олиб боришни тақозо этмоқда. Стратегиянинг 21-мақсадида “Иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш орқали келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни – 1,6 баравар ва 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг АҚШ долларидан ошириш ҳамда “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига кириш учун замин яратиш.” деб таъкидланган. Мазкур вазифаларни ҳал этишда инвестицион фаолликни жадаллаштириш асосида минтақани комплекс ривожлантиришга янгича услуб ва воситаларни қўллаш йўналишида илмий тадқиқот ишлари олиб бориш долзарб ҳисобланади. Шу сабабли, минтақадаги мавжуд салоҳиятдан унумли фойдаланишга қаратилган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, самарали ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни таъминловчи янги омилларни излаб топиш энг долзарб муаммолардан хисобланади. Айниқса, ишбилармонлик муҳитида фаолликни талаб этувчи етакчи тармоқларни аниқлаш, уларнинг минтақадаги бошқа соҳаларни ривожланишига асос бўлишини илмий-услубий асослаш, бу борада жаҳон амалиётидаги илғор тажрибаларни, инновацион усул ва моделларни қўллаш муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу қайд этиб ўтилган ҳолатлар тадқиқотчи Жураев Хусан Атамуратович танлаган илмий тадқиқот мавзусининг долзарблигини кўрсатади.
Диссертация илмий-тадқиқот иши таркибан кириш, 3 та боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган. Илмий тадқиқот ишининг кириш кисмида танланган мавзунинг долзарб аҳамият касб этиши илмий асосланган.
Диссертация ишининг «Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида минтақани комплекс ривожлантиришнинг методологик асослари» деб номланган биринчи бобида ишбилармонлик муҳитини фаоллаштириш асосида минтакани комплекс ривожлантириш объектив зарурати, минтақани комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш механизмлари ва минтақани комплекс ривожлантиришнинг хориж тажрибаси ўрганилган.
Диссертациянинг «Ишбилармонлик муҳитини фаоллаштириш асосида минтақани комплекс ривожлантириш омиллари» деб номланган иккинчи бобида минтақани комплекс ривожлантиришда ишбилармонлик муҳитини ўрни, минтақада ишбилармонлик муҳитини фаоллаштириш ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш ва минтақада инновацион-инвестицион жараёнларни фаоллаштириш йўналишлари ёритилган.
Диссертациянинг «Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантиришнинг устувор йуналишлари» деб номланган учинчи бобида Сурхондарё вилоятини мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ўрни, минтақада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари ҳамда минтақани комплекс ривожлантириш устувор йўналишлари келтирилган чидилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
минтақада ишбилармонлик муҳитини фаоллаштириш манбалари аниқланиб, уларни ялпи ҳудудий махсулот ўсишига таъсири юқори эканлиги асосланган;
минтақада бешинчи тоифага кирган туманларни (Қизириқ, Бандиҳон, Музрабод) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликка қулай шарт-шароитлар яратиш дастурлари ишлаб чиқилган;
минтақада ишбилармонлик муҳитини фаоллаштиришда кичик бизнесни ривожлантириш стратегик зоналари, коворкинг марказлари, маҳаллаларни ихтисослашуви асосида микромарказларни ташкил қилиш асосланган;
Сурхондарё вилоятида кўп омилли эконометрик моделлар тузиш ҳисобига ишбилармонлик муҳитини фаоллаштириш асосида минтақани ялпи ички маҳсулотини ўсиш даражаси кўрсаткичларини 2023-2026 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
Тaдқиқoтнинг aмaлий нaтижaси қуйидaгилaрдaн ибoрaт:
Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш даражаси ишбилармонлик салоҳиятидан фойдаланиш асосида баҳоланиб вилоятининг шаҳар ва туманларини ривожлантириш даражасидаги ҳудудлараро табақалашувни қисқартириш, кичик ва ўрта бизнесни устувор йўналишлари аниқланган;
минтақани комплекс ривожлантиришда кичик бизнес стратегик зоналари, каворкинг марказлари, мономарказларни ташкил қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган;
маҳаллий ишбилармонликни жадаллаштириш орқали минтақани комплекс ривожлантириш ташкилий-иқтисодий модели ишлаб чиқилган;
Сурхондарё вилоятида комплекс ривожланиш даражасини ўрганиш смарт марказини яратиш таклифи ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқот жараёнида қўлланилган ёндашув ва усулларни мақсадга мувофиқлиги, расмий статистик манбалар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг статистик маълумотларидан олинганлиги, келтирилган таҳлиллар математик ва эконометрик усуллар орқали асосланганлиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги, тадқиқот натижаларининг масъул ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти улардан минтақада ишбилармонлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида минтақани комплекс ривожлантириш йўналишларини асослаш, шу асосда ривожланиш давлат, тармоқ ва маҳаллий ривожланиш дастурлари, стратегия ва концепцияларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадкикот натижаларининг амалий аҳамияти Ўзбекистон Республикаси минтақалари, ҳокимликлар, ҳудудлардаги кичик ва ўрта бизнес корхоналари ва ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, минтақани комплекс ривожлантириш мақсадли дастурларини шакллантириш, олий ўқув юртлари ўқув жараёнида кенг фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Аммо ишда ютуқлар билан бир қаторда айрим камчиликлар ҳам мавжуд.
Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Диссертациянинг 1.3. параграфда комплекс ривожланиш бўйича хориж тажрибаси ўрганилган. Келтирилган хориж тажрибасини Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятларига чуқурроқ тўхталса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
2. Диссертациядаги бази бир жадвалларга манбаларни келтириб ўтиш лозим эди.
3. Шунингдек, ишда баъзи орфографик камчиликлар учрайди.
Аммо, аниқланган камчиликлар ишнинг савияси ва якунланганлик даражасига салбий таъсир кўрсатмайди.
Хулоса қилиб айтганда, Термиз иқтисодиёт ва сервис университети тадқиқотчиси Жураев Хусан АтамуратовичнингМаҳаллий ишбилармонлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида минтақани комплекс ривожлантириш (Сурхондарё вилояти мисолида)” мавзусидаги 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” ихтисослигининг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация иши тугалланган, мустақил бажарилган илмий иш ҳисобланиб, Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш қошидаги илмий семинарда муҳокама қилишга тавсия этаман.


Тақризчи:
Урганч давлат университети доценти,
и қтисодиёт фанлари бўйича
фалсафа доктори (PhD) : Д.Матёқубова
Download 61.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling