Миометрийга таъсир этувчи дори воситалар
Download 330.88 Kb.
|
6 MAVZU. Miometriy (o\'quv mater Xarkevich uzb)
Жадвал 17.1. Қоракуя алкалоидларининг қиёсий характеристикаси
Изоҳ. Эргометрин эрготаминга нисбатан камроқ заҳарли. Эргометрин ва эрготаминда бачадон мушаклари тонусини оширувчи таъсири яққол ифодаланган. Ушбу алкалоидларнинг препаратлари қўлланилганидан кейин миомет-рийнинг узоқ муддатли тоник қисқаришлари кузатилади. Эргометрин бошқа алкалоид лардан оғиз орқали қабул қилишда самарадорлиги ва α-адреноблокаторлик хоссаси-нинг йўқлиги билан ажралиб туради.Узоқ муддат қўлланилганда ёки юқори дозаларда киритилганида қоракуя алкалоидлари қон томирларининг спазмига ва эндотелийнинг зарарланишига сабаб бўлади. Қон томирларининг спазмлари α-адреномиметик хусу-сиятларнинг мавжудлиги ва, эҳтимол, бу алкалоидларнинг бевосита миотроп таъсири билан боғлиқ. Эргометрин бу салбий хусусият эрготоксин ва эрготаминга қараганда камроқ даражада ифодаланган. Қоракуя алкалоидлари марказий асаб тизимига ҳам маълум даражада таъсир кўрса-тади. Бу седатив таъсир, томирлар ҳаракатини бошқарувчи (вазомотор) марказнинг су-сайиши, қон томирларини торайтирувчи (вазоконстриктив) рефлексларнинг сусайиши, адашган (вагус) нерв марказларини ва қусиш марказни ишга туширувчи соҳасини қўз-ғотиш билан намоён бўлади. Юқорида айтиб ўтилганидек, шохкуя индивидуал алкало идларининг препаратлари - эргометрин малеат, метилергометрин, эрготамин гидро-тартрат, шохкуянинг гален ва янги гален препаратлари, масалан, қоракуя қуюқ экстрак ти, алкалоидлар аралашмаси - эрготал бачадондан қон кетишини бартараф этиш учун ишлатилади. Бундан ташқари, улар туғруқдан кейинги даврда бачадон инволюциясини тезлаштириш учун буюрилади. Эрготамин мигренда самарали (мия томирларининг пульсли тебранишларини камайтиради). Қоракуя алкалоидлари туғруқни тезлаштириш учун ишлатилмайди, чунки улар мио метрийнинг физиологик ритмик қисқаришларини кучайтирмайди, аксинча унинг тону-сини кескин оширади ва ҳомиланинг асфиксиясига сабаб бўлиши мумкин.Қоракуя препаратларини қўллаш ножўя таъсирларга олиб келиши мумкин: кўнгил айниши, қайт қилиш, диарея, бош оғриғи. Қоракуя препаратлари билан ўткир заҳарланишларда (кўпинча аборт чақиришга уринишлар билан боғлиқ) ҳаракат қўзғалиши, талвасалар, кўнгил айниши, қайт қилиш, диарея, эпигастрал соҳада оғриқ, тахикардия, сезувчанликни бузилиши юзага келади. Ушбу препаратларни узоқ муддат ишлатиш сурункали заҳарланишга олиб келиши мумкин (эрготизм). Илгари, заҳарланиш тез-тез тозаланмаган буғдой донидан тайёр-ланган унни истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлар эди. Эрготизм икки шаклда намоён бўлади. Улардан бири гангреноз деб аталадиган ("Антонов олови") периферик томирларнинг спазмлари ва эндотелийсини жарохатла- ниши билан боғлиқ бўлиб, тўқималарнинг некрозига (айниқса, қўл-оёқларда) олиб келади. Эрготизмнинг иккинчи шакли – талвасали ёки конвулсив ("ўткир томир тор-тишиши", тиришиш). Бу дориларнинг марказий асаб тизимига таъсири билан боғлиқ. Миометрийнинг тонусини ошириш учун ишлатиладиган синтетик препаратларга котарнин хлорид (стиптицин) мансуб. Тузилишига кўра, бу дигидроизохинолин ҳоси- ласи ҳисобланади. Бачадондан қон кетганда ишлатилади. Ичиш ва парентерал тарзда қўллаш учун буюрилади. Download 330.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling