Миометрийга таъсир этувчи дори воситалар
III. Бачадон бўйни тонусини пасайтирувчи воситалар
Download 330.88 Kb.
|
6 MAVZU. Miometriy (o\'quv mater Xarkevich uzb)
III. Бачадон бўйни тонусини пасайтирувчи воситалар
Атропин сульфат Динопрост Динопростон Миометрийнинг асосан қисқариш фаоллигини кучайтирувчи воситалардан эндо-ген моддалар кўпроқ қизиқиш уйғотади. Улардан бири гипофиз безининг орқа бўлаги гормони окситоциндир. Кимёвий тузилишга кўра, бу октапептид. Окситоцин синтетик равишда ҳам олинган. У миометрийнинг қисқариш фаоллигини оширади. Ҳомиладор бачадон ҳомиладор бўлмаган бачадонга нисбатан окситоцинга кўпроқ сезгир бўлади. Окситоциннинг таъсири ҳомиладорлик даврида ортиб боради, туғиш вақтида (тўлғоқ) максимал даражага етади ва бир неча кун давомида юқори даражада сақланади. Окси-тоцин таъсирида миометрийнинг ритмик қисқариш амплитудаси ва сони ортади. Шу билан бирга, окситоцин айниқса катта дозада киритилганда миометрий тонуси куча-яди. Окситоцин, шунингдек, сут секрециясини (гипофиз безининг олдинги бўлагидан лактоген гормони чиқарилишини оширади) ва унинг ажралишини (сут безлари миоэпи телиал элементларнинг қўзғалиши туфайли) оширади. Окситоцин асосан туғишни қўз-ғотиш ва кучайтириш учун буюрилади. Бундан ташқари, туғруқдан кейинги даврда қон кетиши ва бачадон атониясини бартараф этиш учун қўлланади. Окситоцин глюко- за эритмасида эритилиб вена ичига томчилатиб киритилади.Таъсир бирликларида (ТБ) дозаланади. Окситоциннинг цистеин билан дезаминацияланган дезаминоокситоцин (демокси-тоцин, сандопарт) номли синтетик аналоги мавжуд. У окситоцинга нисбатан кўпроқ фаолликка эга. Унинг таблеткалари трансбуккал ёки тил остида қўйилади. Оғиздан ях-ши сўрилади. У бачадон инволюциясини тезлаштириш ва лактация жараёнини кучай-тириш учун қўлланади. Окситоцин п и т у и т р и н да ҳам мавжуд. Питуитрин сўйилган қорамолларнинг гипофиз бези орқа бўлагининг сувли экстракти ҳисобланади. Окситоцин билан бир қаторда питуитрин ўз таркибида вазопрессин (антидиуретик гормон) ҳам сақлайди. Вазопрессин мавжудлиги туфайли у қон босимини оширади. Шу билан бирга, асосан окситоцин сақловчи гипофиз бези орқа бўлаги препарати гифотоцин (питуитрин М) мавжуд. Ҳар иккала дори ҳам таъсир бирликларида (ТБ) дозаланади. Акушерлик ва гинекология амалиётда улар окситоцин билан бир хил кўрсатмалар бўйича қўлланади. Тери остига ва мушак ичига киритилади. Простагландинлар катта қизиқиш уйғотмоқда. Улар кўплаб тўқималар ва аъзоларда топилган фаол биоген бирикмалардир. Улар молекуласи циклопентан тузилишга эга ярим тўйинган ёғ кислоталарининг унумларидир. Организмда простагландинлар арахи дон кислотасидан синтезланади. Ҳозирги кунда кўплаб простагландинлар мавжуд. Улар одатда ҳарфли индекслар билан белгиланади (E, F ва б.). Простагландинларнинг кўпчилиги ҳомиладорликнинг барча босқичларида бачадон миометрийсига, баъзилари эса – ҳомиладор бўлмаган бачадонга нисбатан ҳам сезиларли даражада тонус оширув-чи таъсирга эга. Сунъий абортлар1 ва туғруқни тезлаштириш учун F2a и Е2 простаглан- динлар препаратларини қўллашади. Динопрост (простагландин F2a, энзапрост F) миометрийга сезиларли қўзғатувчи таъ-сир кўрсатади. Бу бачадон бўйнини кенгайтириш билан бир қаторда ҳомиладор ва ҳо-миладор бўлмаган бачадоннинг ритмик қисқаришини ва тонусини оширади. Бироқ, ди нопростнинг таъсир доираси миометрий билан чегараланмайди. Динопрост бронхлар мушаклари тонусини ҳам кучли даражада оширади. Бу бронхиал астма бўлган бемор- ларда айниқса яққол сезилади. Ушбу препарат юрак зарб ҳажмини оширади, юрак қис қариш сонини оширади. Акушерлик ва гинекология амалиётда қўлланадиган дозалар-да, динопрост умумий қон босимига деярли таъсир қилмайди ва катта дозаларда уни бироз оширади. Ўпка томирларини торайтиради, меъда-ичак трактининг моторикаси-ни кучайтиради.Динопростнинг таъсирида қон томирларининг ўтказувчанлиги ошади, сариқ тананинг дегенерацияси (лютеолиз)кузатилади. М е т и л динопрост (15-метил-простагландин F) миометрийга янада кучлироқ ва давом лироқ таъсир кўрсатади. Динопростон (простагландин Е2, энзапрост Е) шунингдек, ҳомиладор бачадон мио-метрийсини ритмик қисқаришини ва унинг тонусини оширади. Бачадон бўйнини бў-шаштиради. Артериал қон босимини пасайтиради (умумий периферик қаршилик туша ди). Компенсатор тахикардияга сабаб бўлади. Ўпка томирлари ва бронхларни дино-простдан фарқли ўлароқ кенгайтиради. Капиллярларнинг ўтказувчанлигини оширади. Простагландинларнинг қон томирларига таъсири уларни адренергик иннервацияга модуляцион таъсири билан боғлиқ. Адренергик таъсирни кучайтирувчи простаглан-динлар, томирларни торайтиради, сусайтирувчилари эса- уларни кенгайтиради. Бирин чи ҳолда, цАМФ тўпланиши, иккинчисида - унинг камайиши кузатилади. Динопростон ичак ҳаракатини оширади (узунламасига жойлашган мушакларни қўз ғотиши туфайли), меъда безларининг секрециясини пасайтиради. Лютеолитик таъсир кўрсатади. Динопрост ва динопростон тиббий абортлар ўтказиш (вена ичига, мушаклар ораси-га, интравагинал, интрацервикал, экстра ва интраамниал) учун қўлланади ва баъзан тўлғоқни тезлаштириш мақсадида (вена ичига, ичиш учун) қўлланилади.Тўлғоқни ку-чайтирувчи сифатида простагландинлар окситоциндан фарқи шуки, улар бачадон бўй-нини (цервикс) бўшаштиради, янги туғилган чақалоқларда сариқликка олиб келмайди ва танада сув ушлаб қолмайди. Бироқ, простагландинлар таъсирида бачадон ва плацен-танинг қон билан таъминланиши бузилиши билан кечадиган миометрийни ҳаддан таш қари қўзғалиш ҳолати ривожланиши мумкин. Бу простагландинлар таъсирини оксито цинга қараганда анча узоқ давом этиши билан янада кучаяди. Шунинг учун, хоссалар-ини йиғиндисига кўра, окситоцин туғруқ фаолиятини рағбатлантириш учун асосий дори бўлиб қолмоқда. Простагландинларни қўлланилганда кўнгил айниши, диарея, бош оғриғи, вақтинча лик иситмалаш, вена ичига юборилганда флебитлар кузатилиши мумкин. Простаглан-динлар интравагинал ва интрацервикал киритилганда ножўя таъсирлар камроқ даража-да ифодаланади. Баъзи ҳолларда туғруқнинг бошланишига ёрдам берадиган моддалар бачадон бўйни тонусини пасайтирадиган воситаларни ўз ичига олади (атропин гуру-ҳи). Простагландинлар ҳам бачадон бўйнига шунга ўхшаш таъсир кўрсатади. Миометрийнинг қисқариш фаоллигини сусайтирувчи воситалар (токолитик воси-талар1 деб аталади) бачадоннинг β2–адренорецепторларини қўзғатувчи фенотерол (партусистен) ҳамда сальбутамол каби препаратларни ўз ичига олади. Улар, асосан, вақтидан олдин бошланадиган туғруқларнинг олдини олиш учун буюрилади. Улар-нинг самарадорлиги жуда юқори. Бироқ, улар миометрийга нибатан танлаб таъсир этиш хоссасига эга эмаслар. Бачадон мушакларининг бўшашиши билан бир вақтда, турли жойлардаги β2- адренорецепторлар, шунингдек айрим β1-адренорецепторлар- нинг қисман қўзғалиши билан (изадриндан анча кам бўлсада) боғлиқ турли ножўя таъсирлар кузатилади. Фенотерол энтерал қўлланилганда сальбутамолга қараганда тезроқ, лекин қисқа муддатли таъсир кўрсатади. Плазмадаги фенотерол миқдорининг 50% га камайиши тахминан 7 соат сўнгра содир бўлади. Унинг асосий миқдори буйраклар томонидан (сульфатли конъюгатлар шаклида), 15% - меъда-ичак тракти орқали ажратилади. Иккала препарат ҳам она ва ҳомилада тахикардияга, шунингдек ҳомилада гипергли-кемияга олиб келади. Ҳаддан ташқари кучли тўлғоқни бартараф қилиш учун, баъзан алоҳида наркоз воситалари, масалан, натрий оксибутират қўлланади. Миомет-рийнинг қисқаришни магний сульфатнинг парентерал қўллаш билан сусайтириш мум-кин. Шубҳасиз, бунда магний сульфат миометрий ҳужайраларининг қисқариши учун зарур кальций ионларининг мембранадан ўтишини бузади. Шунингдек, магний суль-фат миометрийга бевосита таъсир этиши мумкин деб ҳисоблашади. Шу мақсадда кальций каналларининг бошқа, кўпроқ танлаб таъсир қилувчи блока-торларидан (масалан, фенигидин) фойдаланиш имкониятлари ўрганилмоқда. Вақтидан олдин туғишни олдини олиш ва ҳомиладорликни сақлаб қолиш учун кў-пинча миометрийни қўзғалувчанлигини пасайтириш хоссасига эга гестагенлар (окси-прогестерон капронат) буюрилади. Миометрийнинг қисқариш фаоллигини сусайтир-иш учун тавсия этиладиган простагландин биосинтези ингибиторлари (индометацин) устида клиник тадқиқотлар ўтказилмоқда. Миометрийнинг тонусини танлаб оширадиган воситалар асосан бача-дондан қон кетишини тўхтатиш учун ишлатилади. Уларнинг таъсир механизми мио-метрийнинг тонусини барқарор равишда оширади ва натижада кичик томирларнинг механик сиқилишига сабаб бўлади. Шу мақсадда қоракуя алкалоидлари, уларнинг гален ва новогален препаратлари ҳамда баъзи синтетик воситалар кенг қўлланилади. Қоракуя (бачадон шохчалари - Secale cornutum) жавдар бошоғида паразитлик қилувчи Claviceps purpurea замбуруғининг тинч холатидаги кўриниши. Лизергин кислота ҳоси лалари бўлган алкалоидларни сақлайди. Алкалоидларнинг 3 гуруҳи мавжуд. Эрготамин гуруҳи: Эрготамин Эргозин Эрготаминин Эргозинин Эрготоксин1 гуруҳи: Эргокристин Эргокорнин Эргокриптин Эргокристинин Эргокорнинин Эргокриптинин Эргометрин гуруҳи: Эргометрин2 Эргометринин3 Дастлабки икки гуруҳ алкалоидлари сувда эримайди, сўнгги гуруҳ алкалоидлари сувда эрувчан. Қоракуя алкалоидлари миометрий, шунингдек ички аъзолар ва томир-ларнинг силлиқ мушаклари тонусини оширади (жадвал. 17.1). Бундан ташқари, эрго-тамин ва эрготоксин гуруҳининг алкалоидлари α-адреноблокловчи хусусиятларга эга. Download 330.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling