- шунингдек, байрам арафасида, байрам кунлари ва ўқувчиларнинг баҳорги таътил кунларида мактабда жамоат, транспорт ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун:
-мактабга кириш-чиқиш тартибини кучайтириш, ташрифларни ва навбатчиликни қайд этиш дафтарларини мунтазам юргизиш, ҳудудларга бегона шахслар ва транспорт воситаларининг киришига қатъий барҳам бериш, тадбирларни ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган, аввалдан махсус тайёрланган ва назорат қилинган жойларда, ҳуқуқ-тартибот идоралари рухсати билан ўтказиш, шунингдек, мактаб раҳбариятининг рухсатисиз, ўзбошимчалик билан оммавий тарзда нишонлаш ҳолатларининг олдини олиш;
-жорий йилнинг 01-30 март кунлари мактабда амалдаги меҳнат қонунчилигига асосан туну-кун навбатчилик (21 март куни шахсан биринчи раҳбарлар) ташкил этиш;
- навбатчиларни йўриқномалар, фавқулодда ҳолатларда тезкор хабар берилиши лозим бўлган идора ва ташкилотларнинг телефон рақамлари рўйхати ва алоқа воситалари билан таъминлаш;
-Мактабни биринчи тиббий ёрдам воситалари билан етарлича таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва овқат тайёрлаш жойларида санитария-гигиена талабларига риоя қилиш устидан назоратни кучайтириш;
-мактабда ҳуқуқ-тартибот органлари ва манфаатдор ташкилотлар вакиллари иштирокида ёнғин хавфсизлиги ва жамоат тартибини, шунингдек умумий хавфсизликни сақлаш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;
4.Барча рахбарларга байрам кунлари ўз иш жойларида бўлишлари мухим вазифа этиб белгилансин.
5. Ушбу буйруқ ижросини таъминлашни мактабнинг маънавий ва маърифий тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари А.Ниёзов зиммасига юклатилсин.
6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Мактаб директори: А.Оймахмедов.
8-мактабнинг 2021 йил 15 мартдаги
........-сонли буйруғига 1-илова
Миришкор туман 8-умумий ўрта таълим мактабида Наврўз - умумхалқ
байрамини кенг оммада ўтказувчи ишчи гурух
Т А Р К И Б И
А.Оймахмедов. -мактаб директори, ишчи гурух раиси
А.Ниёзов. - мактабнинг маънавий ва маърифий тарбиявий ишлар бўйича
директор ўринбосари, раис ўринбосари.
Do'stlaringiz bilan baham: |