Мирзачўлнинг бир қишлоғидан чиқҚан уч қАҲрамон. Абдураҳмон султонов


Download 16.84 Kb.
Sana24.01.2023
Hajmi16.84 Kb.
#1115765
Bog'liq
Уч қаҳрамон


МИРЗАЧЎЛНИНГ БИР ҚИШЛОҒИДАН ЧИҚҚАН УЧ ҚАҲРАМОН.

АБДУРАҲМОН СУЛТОНОВ


(1918-1983).Фарғона вилояти Киров (Бешариқ)тумани, Навкат қишлоғида туғилган. 10 ёшидан ота-онаси билан Мирзачўлга кўчиб келишган. Ўзбекистонда машҳур пахтакор. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони(1950). Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги «Красний Восток» жамоа хўжалигида колхозчи, раис муовини, партия ташкилоти секретари (1932-37), 2-Фрунзе номли участка бошлиғи(1938-41), Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси.(1941-43). Фашист газандаларига қаттиқ кечган жангларда, 1943 йилда оғир яраланган.
Иккинчи жаҳон уруши иккинчи гуруҳ ногирони.Урушдан қайтиб Абдураҳмон Султонов «Красная Заря» жамоа хўжалигида бригада бошлиғи, раис муовини, партия ташкилоти секретари, бош агроном (1944-51,1954-55,1958-62 йиллар) бўлган. Унинг қўл остидаги бригада пахтадан гектарида 48,5 центнердан ҳосил олган (1949). Султонов Ўзбекистон жамоа хўжалигида раис (1955-58,1963-64), Красноармейск қишлоқ Совети раиси (1953-54),1964-1977),1977 йилдан Республика миқёсидаги нафақаҳўр.
Ленин ордени, икки марта Меҳнат Қизил Байроқ ордени, Ҳурмат белгиси ордени ва бир неча медаллар соҳиби.

ЭРБЎТАЕВА ЛОЛАХОН


(1930-2015). Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги «Красная Заря» (ҳозирги «Уч қаҳрамон») жамоа хўжалигида туғилган. Ота-оналари Мирзачўлга биринчилар қатори 1927йилда Фарғона вилояти Киров( Бешариқ) туманидан кўчиб келишган.Ўзбекистонда машҳур пахтакор. Мирзачўлни ўзлаштиришга чиққан чулқуварлар ичида хотин-қизлардан биринчи чиққан Социалистик Меҳнат Қаҳрамони(1948). Собиқ Совет Иттифоқида 18 ёшга тўлиб-тўлмай Социалистик Меҳнат Қаҳрамони бўлган қаҳрамонлардан бири. Иккинчи жаҳон уруши даври бошларидан, 1941йилдан бошлаб жамоа хўжалигида меҳнат қилган. Оддий колхозчиликдан 16 ёшидан пахта бригадаси звено бошлиғи даражасига кўтарилган.1947 йилда Лолахон Эрбўтаева бошлиқ звено 5 гектар майдоннинг ҳар гектаридан 102,59 центнердан пахта етиштирган. Афсуски ўша пайтда «Гиннесс рекордлар китоби» юритилганда, китоб саҳифаларидан Лолахон Эрбўтаева жой олган бўларди.(китоб 1955 йилдан юритилган). Лолахон Эрбўтаева 1947йили ўзи қўлда 20тонна пахта терган. 1949 собиқ Иттифоқнинг етакчи журнали бўлган «Огонёк»нинг биринчи саҳифасида расми чиққан. Эрбўтаева «Красная Заря» жамоа хўжалигида 1947-50 йилларда звено бошлиғи,1950-1959 йилларда бригада бошлиғи, Мирзачўл тумани матлубот жамияти раиси(1960), «Октябрь» жамоа хўжалигида қишлоқ Совети раиси,1962-71йилларда «Красная Заря» жамоа хўжалигида боғча мудираси,1972 йилдан кутубхона мудири лавозими фаолият олиб борган.1985 йилдан Республика миқёсидаги нафақаҳўр. 2марта Ленин ордени, Меҳнат Қизил Байроқ ордени ва бир қанча медаллар билан мукофотланган.
МИРЗААКБАР ЗОКИРОВ.
Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. Ўзбекистонда машҳур пахтакор. Мирзаакбар (ҳалқ орасида Музаффар) Мирзачўлни биринчи ўзлаштиришга келган пахтакорлар бири. «Красная Заря» колхозида 1930-50 йиллар мобайнида колхозчи, звено бошлиғи сифатида меҳнат қилган.Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1950). Меҳнат Қизил Байроқ ордени ва бир қанча медаллар соҳиби. Мирзаакбар Зокировни Озарбайжон Республикаси пахтакорлари тажриба ўрганиш бир неча бор Озарбайжонга чақиришган. Мирзаакбар Зокировдан чигит экиш, ғўзаларни парваришлаш ва етиштириш бўйича Озарбайжон пахтакорлари катта сабоқ олишган.
Бу қаҳрамонларимиз (Султонов уруш қатнашчиси ҳам) иккинчи жаҳон уруши йиллари фронт ортида меҳнат қилган оддий, жуда камтарин ва ҳокисор инсонлар бўлишган. Бу уч қаҳрамон тўғрисида машҳур қўшиқчиларимиз томонидан уларга атаб, қўшиқлар куйланган: Зайнаб Полвонованинг «Офарин» қўшиғи, «Қаҳрамон қиз Лолахон» ҳалқ қўшиғи, Муҳаббат Шамаеванинг «Мирзачўл» ёр-ёри, 1972 йилда Ўзбекистон телевиденияси томонидан уюштирилган «Марҳабо талантлар» конкурсида Маҳбуба Султонов шеъри асосида «Қизил тонг» ансамблининг хори томонидан куйланган «Қизил тонг» қўшиғидир...
Download 16.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling