Мирзо улуғбек номидаги СамарҚанд Давлат архитектура
Иситиш Тўсиқ конструкцияларининг теплотехник ҳисоби
Download 138.69 Kb.
|
Услубий курсатма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўсиқ конструкцияларининг иссиқлик узатиш жараёнига қаршилигини ҳисоблаш.
Иситиш
Тўсиқ конструкцияларининг теплотехник ҳисоби. Бинолар тўсиқ конструкциялари мустаҳкамлик дидга мослик каби талаблар дан ташқари теплотехник санитар-гигиеник ва техник-иқтисодий талабларга ҳам жавоб бериши лозим. Тўсиқ конструкцияларини танлашда улар учун қўлланилаётган материалларнинг физик хоссаларига, хоналардаги ҳавонинг илиқлик-намлик режимига ва қурилиш олиб борилаётган жойнинг климатологик кўрсаткичлариган эътибор бериш лозим. Ички ҳавонинг нисбий намлигига қараб биноларнинг намлик режимини қуйидагича деб айтишимиз мумкин. Қуруқ.....................................агар φҳ<50% Нормал.......................................... φҳ=50÷60% Нам................................................ φҳ=61÷75% Ҳўл................................................ φҳ>75% Қурилиш районининг климатологик кўрсаткичлари (СНиП II-33-75 Отопление, вентиляция и кондиционерование воздуха.) дан танлаб олинади. Тўсиқ конструкцияларининг теплотехник ҳисобларидан мақсад- ташқидеворларнинг ва чортоқли ёки чортоқсиз томёпмаларнинг зарур бўлган энг кичик қалинлигини, иссиқ сақловчи қатламларининг ҳисобий қалинлигини топишдан иборат. Ҳисоблаш жараёнида танлаб олинган тўсиқларнинг иссиқлик узатиш жараёнига кўрсатадиган қаршилиги Rумҳамда талаб қилинадиган қаршиликлар Rумт аниқланади. Ҳисоблаб топилган девор ёки илиқ сақлаш қопламасининг қалинлиги, биноларнинг ташқи тўсиқлари сифатида ишлатиладиган индустриал конструкцияларнинг қабул қилинган стандарт қалинлиги билан таққосланади. Топилган Rумқиймати талаб қилинадиган Rумт нинг қийматидан кам бўлмаслиги зарур. Чунки, агар иссиқлик ўтказишга кўрсатиладиган қаршилик Rумқиймати талаб қилинадиган қийматдан кичик бўлса, тўсиқнинг ички сиртидаги температура нормада кўрсатилганидан паст бўлиши ва натижада ички девор сиртида конденсат (сув томчилари) ҳосил бўлади. Тўсиқ конструкцияларининг иссиқлик узатиш жараёнига қаршилигини ҳисоблаш. Ҳисобни бошлашдан олдин қуйидагилар аниқланиб олинади: Тўсиқ конструкцияларининг қаршилиги; Тўсиқ қатламларининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентлари λ; Тўсиқ материалининг зичлиги ρ; Тўсиқларнинг эксплуатация қилиниш шароити; Тўсиқнинг ички ва ташқи сиртларининг иссиқлик бериш коэффициентлари αич , αташ; Тўсиқ бўйлаб иссиқлик оқимининг йўналиши. Бинонинг қандай шароитда эксплуатация қилиниши (А ёки Б) ҚМҚ 2.01.04-97 нинг 1-жадвалидан бино ичкарисидан ҳавонинг нисбий намлигига ва қурилиш худудининг намлик зонасига қараб олинади. Иссиқлик узатишга қаршилик кўрсатиш коэффициенти Rум (м2·К)/Вт қуйидаги формуладан топилади. (м2·К)/Вт(I.1) бу ерда: αич- Ички илиқ ҳаво билан тўсиқ деворнинг ички сирти орасидаги иссиқлик бериш жараёнини характерловчи коэффициент, қисқача иссиқлик бериш коэффициенти. (Вт/м2·К) ҚМҚ 2.01.04-97 5-жадвал. - Тўсиқнинг ташқи сирти билан ташқи ҳаво ўртасидаги иссиқлик бериш жараёнидаги характерловчи катталик, қисқача қилиб айтганда иссиқлик бериш коэффициенти (Вт/м2·К) ҚМҚ 2.01.04-97 5-жадвал. - тўсиқ деворининг, ҳар бир қатламларининг термик қаршиликлари м2·К/Вт - тўсиқ девор қатлами сифатида қолдирилиши мумкин бўлган ёпиқ ҳаво қатламининг термиқ қаршилиги м2·К/ВтҚМҚ 2.01.04-97 2- сон илова. Кўп қатламли тўсиқ деворнинг алоҳида қатламларининг термик қаршиликлари қуйидаги формуладан топилади бу ерда: - бир жинсли қатламларнинг қалинлиги м; λ- ушбу материалнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти, Вт/м·К; ҚМҚ 2.01.04-97 1-иловасидан олинади. ва ҳ к Теплотехник ҳисобларда одатда катталикдан фойдаланиш қулай. Бу катталик тўсиқ конструкциясининг иссиқлик узатиш коэффициенти деб аталади. Download 138.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling