Мирзо улуғбек номидаги


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/22
Sana30.10.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1733568
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
dnk klonlarini yaratish uslublari

16-расм. Плазмида
 ДНК си ва бактерия ҳужайрасидан фойдаланиб, генни 
клонлаш чизмаси 
Бунда рекомбинант ДНК клонланишининг умумий схемасида дастлаб донор ДНК 
занжири рестрикцион эндонуклеаза ферменти иштирокида узилиб, клонланувчи вектор 
таркибига бириктирилади. Хосил қилинган конструкция хўжайин – ҳужайра таркибига 
киритилади. Хўжайин –ҳужайра таркибида трансформацияланган генлар таъсирида оқсил 
синтези натижасида трансформацияланган протеин молекулалари олиниши мумкин.
2.8. Генлар банкини яратиш ва алоҳида генларни ажратиш 
технологияси 
Хўжалик аҳамияти қимматли бўлган генларни ажратиш учун ген банки 
(библиотекаси) тузилади. Хромосомал ДНК асосида ген банкини тузиш 
қуйидагича амалга оширилади:
ДНК ва вектор молекулалар рестриктаза ферменти ѐрдамида қирқилади 
ва нуклеотидлар ДНК-лигаза ферменти ѐрдамида ўзаро бириктирилади; 
Олинган рекомбинант ДНК бактерия ҳужайрасига трансформация 
қилинади. 
Клонланувчи вектор 
Ферментатив чизиқли ҳолатга ўтиш 
Донор ДНК молекуласи 
Керакли нуклеотид
кетма-кетлиги 
Ферментатив 
парчаланиш 
Вектор ДНК 
ДНК фрагментининг вектор таркибига уланиши 
Рекомбинант ДНК 
Рекомбинант ДНК нинг хўжайин-ҳужайрага киритилиши 
Клонланган ген кодловчи оқсиол молекуллари 
синтезланиши 
Клонланган генга эга ҳужайраларни танлаш 


40 
Хромосомал ДНК да мавжуд генларни тўла клонлаш учун ДНК 
ўлчамига ва олинган клонларни сонига эътибор бериш керак. Бу кўрсатгич 
қуйидаги формула ѐрдамида ҳисобланади: 
бунда,  x-клонланаѐтган ДНК ўлчами, у-гаплоид геномнинг ўлчами 
ва р 0,99 га тенг бўлса, 99% хромосомал ДНК нинг мос қисми 
клонланади. 
Генларни клонлашда кўпинча кДНК библиотекасини тузиш мақсадга 
мувофиқдир. Бу ҳолда махсус поли (Y) ва олиго (dT) колонкалари ѐрдамида 
учларида поли (A) нуклеотидлар кетма-кетлигини сақловчи иРНК, тРНК ва 
pРНК дан ажратиб олинади. Олинган иРНК молекуласи олиго (dT) 
нуклеотидлари билан аралаштирилиб реассоциация қилинади. 
Бунда иРНК молекуласининг поли (A) учида dA-dT қўш занжирли 
сегмент ҳосил бўлади. Ушбу икки занжирли сегментнинг олиго (dT) учи 
кДНК синтезини амалга оширувчи ревертаза ферменти учун праймер (кДНК 
синтезининг бошланиш нуқтаси) вазифасини ўтайди.
Синтез қилинган кДНК молекуласи қисқа учли икки занжирли 
структура билан тугалланади. кДНК синтезида матрица вазифасини ўтаган 
иРНК молекуласи NaOH билан парчаланади, натижада қисқа икки занжирли 
ва тўлиқ иРНК молекуласига комплементар бўлган бир занжирли кДНК 
молекуласи ҳосил бўлади.
Ҳосил бўлган қисқа икки занжирли структура кДНК нинг иккинчи 
занжирини синтез қилишда праймер вазифасини ўтайди. ДНК-полимераза I 
ферменти ѐрдамида кДНК нинг иккинчи занжири синтез қилинади. Ҳосил 
бўлган кДНК нинг бир занжирли қисми SI-нуклеаза ферменти ѐрдамида 
парчаланади ва икки занжирли кДНК молекуласи ҳосил бўлади. Шу 


41 
йўсинда ҳосил бўлган кДНК молекуласи вектор молекулаларига уланган 
ҳолда клонланади.
Ҳар икки усул билан яратилган геном библиотекасидан индивидуал 
генларни ажратиб олиш қуйидагича амалга оширилади - рекомбинант 
плазмида денатурация қилинади (100
0
С ҳароратда 5 мин., 0,2 Н NaOH 
эритмасида 15 мин.), бир занжирли ДНК молекуласи стабил қўзғалмайдиган 
ҳолатда туриши учун нитроцеллюлоза фильтрига бириктирилади. Олинган 
фильтр [г
-32
P] АТФ нуклеотиди билан нишонланган иРНК молекуласи билан 
гибридизация қилинади.
Молекуляр гибридизация жараѐнида фильтрга бириккан рекомбинант 
ДНК молекуласига комплементарлик қонунияти асосида нишонланган 
иРНК молекулалари бирикади. 
Ҳосил бўлган гибрид ДНК молекуласи денатурация қилиниб, 
нишонланган иРНК молекуласи ажратиб олинади (элюция ѐрдамида). 
Олинган иРНК молекуласи ҳужайрасиз оқсил синтез қилиш тизимида 
текшириб кўрилади. Ҳосил бўлган оқсил молекуласини идентификация 
қилиш йўли билан индивидуал генларни ажратиб олиш амалга оширилади[4]. 
Ҳар иккала пептид метионин (Met) билан боғланган. Бромцианид 
таъсирида химер молекула метионин турган жойдан парчаланади. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling