Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультети декани Ғ. Эшонқуловга


Download 21.63 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi21.63 Kb.
#1527189
Bog'liq
Ариза намунаси Физика факультети


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультети декани Ғ.Эшонқуловга
Физика факултети бакалавриат таълим йўналиши 1-курс талабаси,
Олимов Комилжон Косим угли номидан


А Р И З А
Мен Олимов Комилжон Косим угли ҳозирги кунда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Физика факультети бакалавриат таълим йўналиши 1-курсида бюджет асосида таҳсил оламан.
Ўз хохишим билан университетдаги анънавий дарс-машғулотларига қатнашмоқчиман.
Анъанавий дарс-машғулотларига қатнашиш учун мен Хоразм вилоятидан келганлигим, Тошкент шаҳрида турар жойим йўқлиги сабабли, университетга қарашли 2-сонли талабалар турар жойидан 2020 йилнинг 26- декабрига қадар яшаш учун вақтинча жой беришингизни ва у ерга рўйҳатга олишингизни сўрайман.
“Талабалар турар жойи тўғрисида”ги ҳамда “Талабалар турар жойи ички тартиб қоидалари тўғрисида”ги Низом талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, шахсий гигиена, соғлом турмуш тарзи талабларига қатъий амал қилиб яшашга ваьда бераман.
Агар мен томонимдан талабалар турар жойи ички тартиб қоидалари бузилса, у ҳолда менга белгиланган тартибда чора кўрилишига розиман.

_____________ Олимов Комилхон Косим угли


(имзо) (Ф.И.Ш.)
___________
Сана


Эслатма:

  1. Агар талаба чин етим ёки меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси бўлса, гувоҳномаларнинг нусхаси;

  2. Агар талабада ногиронлик тўғрисида маълумотнома бўлса, маълумотномадан нусха;

  3. Агар талаба кам таъминланган оила фарзанди бўлса, темир дафтарга кирувчи оила эканлиги тўғрисида маҳаллий ҳокимиятдан маълумотнома талаб этилади.

  4. Агар оиласида икки ёки ундан ортиқ тўлов шартнома асосида ўқийдиган талабалар бўлса тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилади.

Download 21.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling