Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Геология ва геоинформацион тизимлар факультети
Геология йўналиши 2-босқич талабаси
Ибраҳимов Самариддин Сирожиддин ўғлига
ТАВСИЯНОМА
Ибраҳимов Самариддин Сирожиддин ўғли 2001йил 12-декабрда Жиззах вилояти Бахмал туманида зиёли оилада туғилган.
Ибраҳимов Самариддин 2021 йил Геология ва геоинформацион тизимлар факультетининг Геология йўналиши 1-босқичига ўқишга қабул қилинган.
Таҳсил олиш даврида у интизомли, зийрак ва зукко талаба сифатида ўзини кўрсатиб бормоқда. Ўқув машғулотларига жиддий ёндошади ва уларни қунт билан ўрганиб келмоқда.
Ибраҳимов Самариддин университетдаги фаолияти давомида ўз устида ишловчи, изланувчиталаба сифатида танилди. Университет ва факультетда ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларда Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган барча тадбирларга ва университетда ўтказилган “Шунқорлар”ҳарбий спорт мусобақасида ва талабалар турар жойида ўтказилган маънавий тадбирларда фаолиштирок этиб келмоқда.
Доимий равишда ўз малакасини, илмий-назарий савиясини ошириш устида қатъият ва сабр-тоқат билан ишлайди. У камтаринлиги, тўғрисўзлиги, ташаббускорлиги туфайли жамоанинг, профессор – ўқитувчиларнинг ҳурматига сазовор бўлмоқда.
Келажакда Ибраҳимов Самариддин Сирожиддин ўғли Мустақил Ўзбекистонимизнинг тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишига ишонамиз.
Геология ва геоинформацон тизимлар
факультети етакчиси: A.У.Асқаров
Do'stlaringiz bilan baham: |