Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Хорижий филология факультети Инглиз тилшунослиги кафедрасининг
мактаблар билан хамкорлик бўйича бажарган ишларининг
ҲИСОБОТИ
Хорижий филология факультети Инглиз тилшунослиги кафедраси томонидан 2023 йил май ойи 20.05.2023 да 169- мактаб директори билан келишилиб семинар ва вебинарлар ўтказиш ҳақида режалар тузилди.
26.05.2023 йилда Олмазор туманидаги 169-Умумий ўрта таълим мактабдан ўқитувчилар ташриф буюришди. “Master class” давомида Джаббарова Н.К., Акбарова М.И., Дадажанова А.К., Маматова Ф.М. профессор ўқитувчилар томонидан мактаб ўқитувчиларни қизиқтирган мавзулар бўйича дарс ўтиб берилди.
Мавзулар ўқитувчилар учун жудда қизиқарли бўлиб дарс жараёнига талабаларни дарсга қандай қизиқтириш, янги сўзарни тез ва онсон қргатиш йўллари кўрсатиб берилди ва дарсларда уларни ўқитувчиларга қўллай олиш ва контентларни тўғри танлаш каби мавзулар кўриб чиқилди.
Профессор ўқитувчилар мактаб ўқитувчиларига “Enhancing reading skills” мавзусида кўргазмали дарс Мавзу доирасида савол жавоблар ва намуна тестлари ўтказилди. Семинарда олдинга қўйилган асосий мақсад мактаб ўқитувчилар учун фойдали маълумотлар билан таъминлаш уларга хамкорлик давомида эхтёжлари учун керакли мавзуларни офлайн ва онлайн тарзда давом этириш ҳақида келишиб олинди.
Кейинги семинарлар инглиз тилини ўргатишнинг янги методлари тўғрисида “Master class” семинари ўтказилади.
Инглиз тили фанидан дарс бераётган ўқитувчиларга янги методлардан қандай фойдаланиш, уларни ўтилаётган мавзуга мос келишини аниқлаш ёки мультимедиа дарсларини ташкил қилиш йўлларини ўргатишдир.
Педагогик маҳоратни билим билан чамбарчас боғликлигини кўрасатишдир. Хар бир ўқитувчи учун керакли бўлган вазифалардан бири ўз устида ишлашдир. Замон билан хамнафас бўлиб ишлаш охирги замонавий метод ва ёндошувларни ва рақамли иловаларни қўллаб дарс ўтиш ўтиш талабаларни дарсга жалб қилиш кундалик вазифамиздир.
Инглиз тилшунослиги кафедраси
ўқитувчилари : Маматова Ф. М
Джаббарова Н.К.
Акбарова М. И.
Дадажонова А.К.
Do'stlaringiz bilan baham: |