Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кимё факультети “Умумий ва нефть-газ кимёси” кафедрасининг


Download 22.25 Kb.
Sana21.07.2023
Hajmi22.25 Kb.
#1661417
Bog'liq
Очиқ дарс Абдурахманова С.С.


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
кимё факультети “Умумий ва нефть-газ кимёси” кафедрасининг
2023 йил 27 февралда ўтказилган 13-сонли кенгайтирилган мажлис баённомасидан


КЎЧИРМА

ҚАТНАШДИЛАР: Кафедра мудири в.в.б., PhD А.Э.Янгибоев, сифат комиссияси аъзолари: к.ф.н., доц. Н.Т.Туробов, к.ф.н., доц. Б.У.Сагдуллаев, к.ф.н., доц. С.А.Маулянов, к.ф.н., доц. Г.Р.Ҳамидова, т.ф.д., кафедра профессор-доцентлари: т.ф.д., проф. С.Э.Нурмонов, к.ф.д., доц. Каримов М.М., к.ф.н., доц. Н.Н.Маматқулов, к.ф.ф.д., доц. в.в.б. Ф.Ш.Суюнова, катта ўқитувчилар: к.ф.ф.д. А.М.Хамидов, к.ф.ф.д. Х.Б.Мусаев, к.ф.ф.д. Ж.У.Абдуллаев, к.ф.ф.д. Ж.Ш.Мамажонов ўқитувчилар: Г.К.Шадиева, С.Х.Муратова, таянч докторантлар: О.Ш.Қодиров, А.Б.Парманов, С.З.Худайберганова, Ф.С.Худойназаров, А.Қ.Кенжаев, О.Э.Бойтемиров, Д.Б.Бойқобилов, Ш.Ҳ.Жумагулов.


КУН ТАРТИБИ: Умумий ва нефть-газ кимёси кафедраси катта ўкитувчиси, к.ф.ф.д. С.С.Абдурахманованинг кимё факультети “Нефть ва газ кимёси” йўналиши 3-курс, ўзбек гуруҳи талабаларига “Мотор ёқилғилар кимёси” фанидан “Ёқилғиларнинг ишлаб чиқаришнинг дастлабки жараёнлар” мавзусидаги очиқ маъруза дарси муҳокамаси.
ЭШИТИЛДИ: Кафедра мудири в.в.б., к.ф.ф.д. А.Э.Янгибоев: Биз кафедранинг ушбу мажлисида кафедра катта ўқитувчиси С.С.Абдурахманованинг Мотор ёқилғилар кимёси фанидан “Ёқилғиларни ишлаб чиқаришнинг дастлабки жараёнлари” мавзусидаги очиқ маъруза дарсини муҳокама қиламиз. Ушбу маъруза машғулоти 2023 йил 23 февраль куни соат 1500 да кимё факультети “Нефть ва газ кимёси” йўналиши 3-курс, ўзбек гуруҳи талабалари учун бўлиб ўтди. Марҳамат маъруза машғулоти бўйича кимда қандай фикрлар бор?
Сифат комиссияси аъзоси к.ф.н., доц. Н.Т.Туробов: Дарс ўз вақтида бошланди. Дарс бошланишида талабалардан ўтилган мавзу юзасидан савол-жавоб қилинди. Айниқса, дарс давомида ўқитувчи замонавий педогогик технологиялардан самарали фойдаланди. Ўқитувчи дарс бериш жараёнида ўзини эркин тутди. Ўқитувчининг фан бўйича билим ва савияси етарли даражада, талабалар билан мавзу юзасидан савол-жавоб ўтказилди. Шу билан бирга баъзи камчиликлар кузатилди. Дарс давомида мавзуга доир видео ролик кўрсатилди. Лекин у ерда келтирилган маълумотлар рус тилида берилган экан. Агар ушбу маълумотлар ўзбек тилида бўлганда дарснинг савияси янада ошган бўлар эди. Бундан ташқари маъруза давомида ўқитувчи томонидан мазмунан тушунарсиз ва мавҳум бўлган жумлаларни талқин қилиш кузатилди. Умумий ҳолда, очиқ машғулот юқори савияда ўтказилди. С.С.Абдурахманованинг маъруза машғулотини ижобий баҳолайман.
Сифат комиссияси аъзоси к.ф.н., доц. Б.У.Сагдуллаев: Бугунги ўтилган синов дарси менга ёқди. Ушбу мавзу юзасидан ҳозирги янги маълумотлардан, компьютер воситаларидан ва кўргазмали воситалардан унумли фойдаланилди. Айниқса тақдимот материаллари талаб даражасида тайёрланган. Дарсда педагогик технологияларнинг айрим усулларидан фойдаланилди. Лекин ўқитувчи маърузани жуда тез ўқиди. Бу эса талабаларнинг слайддаги маълумотларни ёзиб олишга имкониятлари бўлмади. Ўқитувчи мана шу камчиликларни эътиборга олса мақсадга мувофиқ бўлади. Умуман, дарс замонавий талаблар асосида ўтилди деб ҳисоблайман
Катта ўқитувчи, к.ф.ф.д. Хамидов: С.С.Абдурахманованинг С.С.Абдурахманованинг маъруза машғулоти юқри савияда ўтказилди. Талабаларнинг дарсда ўзларини тутишлари ва ўқитувчи томонидан берилаётган саволларга жавоб беришларидан уларнинг олдинги мавзулар тўғрисида яхши тушунчаларга эга эканликларини билиш мумкин. Умуман олганда дарс яхши савияда олиб борилди.
Доц.в.в.б., к.ф.ф.д. Ф.Ш.Суюнова: Дарс режаси таништирилди. Ўзига талабаларни жалб қилиши ва савол-жавоб қилиш қобилияти ўқитувчининг ижобий томонларидан ҳисобланади. Мақсадга тўлиқ эришилди, берилган кўрсатмалар талабаларга катта ёрдам берди. Умуман, олиб борилган дарс менга ёқди, методик жиҳатидан юқори савияда маъруза машғулоти олиб борилди деб ҳисоблайман.
Ўқитувчи Г.К.Шадиева: катта ўқитувчи С.С.Абдурахманова томонидан “Ёқилғиларни ишлаб чиқаришнинг дастлабки жараёнлари” мавзусидаги очиқ маъруза машғулоти давомида кўрсатилган слайдлар сифатли тайёрланган. Мавзу мазмунини тўлиқроқ ёритиб бериш учун видео роликлар ҳам намойиш қилинди. Маърузачи томонидан замонавий технологиялардан фойдаланилиши талабаларнинг билимини янада оширга хизмат қилади. Ўтказилган маъруза машғулотини ижобий баҳолайман.
Кафедра мудири в.в.б. А.Э.Янгибоев: Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда кафедрамиз катта ўқитувчиси С.С.Абдурахманова томонидан “Ёқилғиларни ишлаб чиқаришнинг дастлабки жараёнлари” мавзусидаги очиқ маъруза машғулотини ижобий қабул қилиш мумкин.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ: ЎзМУ кимё факультети Умумий ва нефть-газ кимёси кафедраси катта ўкитувчиси, к.ф.ф.д. С.С.Абдурахманованинг кимё факультети “Нефть ва газ кимёси” йўналиши 3-курс, ўзбек гуруҳи талабаларига “Мотор ёқилғилар кимёси” фанидан “Ёқилғиларни ишлаб чиқаришнинг дастлабки жараёнлари” мавзусидаги очиқ маъруза машғулоти ижобий баҳолансин.
Умумий ва нефт-газ кимё”
кафедраси мудири в.в.б.:...................................Янгибоев А.Э.


Факультет сифат
комиссияси раиси:..............................................Тожимуҳамедов Ҳ.С.


Котиба:..................................................................Муратова С.Х.
Download 22.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling