Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети кимё факультети газ кимёси лаборатория машғулотлари


-лаборатория иши. Метан, этан, пропан ва бутанларнинг кимёвий ўзгариш реакциялари


Download 1.22 Mb.
bet22/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1130859
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28
Bog'liq
газ кимёси Лаб

12-лаборатория иши. Метан, этан, пропан ва бутанларнинг кимёвий ўзгариш реакциялари.

Спиртлар нефткимёвий саноатнинг энг аҳамиятли ва йирик тоннали маҳсулотларидан биридир. Турли областларда ўзига хос қўлланилишига боғлиқ ҳолда кенг турли-туманлиги – уларни ишлаб чиқариш усулларини ҳам турли бўлишини белгилайди.


Ҳозирги вақтда этил-, изопропил-, изобутил- ва учламчи-бутил спиртларни асосан саноатда олиш усуллари қуйидагилардир:
1. Олефинларни тўғридан-тўғри гидрататсияси (етиленни ва пропиленни);

2. Олефинларни сулфат кислота ёрдамида гидрататсияси (етилен, пропилен, бутиленларни).


Ҳозирги вақтда этил спирти этиленни тўғридан-тўғри гидрататсиялаб, изопропил спирти эса – сулфат кислота услуби билан олинмоқда. Жараён қайтар ва икки босқичда боради:
- сулфат кислота билан олефинларни абсорбсияси ва алкилсулфатларни гидролизи:



Иккинчи босқичда ҳосил бўлган алкил сулфатлар сув билан гидролизга учрайди, натижада спирт ҳосил бўлади ва сулфат кислота регенерирланади:





Биринчи босқичда сулфат кислотада олефинни абсорбсияси 900С гача ҳароратда амалда қайтмас амалга ошади, бироқ моно- ва диалкилсулфатларнинг чиқиш миқдорлари олефин:сулфат кислота нинг молли нисбатларига боғлиқдир. Ушбу нисбат бирдан ошмаганда ва сулфат кислота сув сақласа, реаксиянинг асосий маҳсулоти моноалкилсулфат бўлади. Газ ҳолидаги олефинлар ичида сулфат кислота билан этилен қийинроқ, пропилен ва бутилен осонроқ ҳамда изобутилен жуда осон реаксияга киришади (пропилен ва н-бутиленларга нисбатан 500 марта тезроқ кислотага ютилади).
Олефин молекуляр массаси ошиши билан уни сулфат кислота билан ютилиш тезлиги қуйидагича тартибда ошиб боради:

CH2=CH2 < CH3-CH=CH2 < CH3-CH2-CH=CH2 < (CH3)2C=CH2.


Худди шу тартибда олефинларнинг полимеризатсия реаксиясидаги фаоллиги ўсиб боради.
Сулфатланиш реаксияси шароитларини танлаш нафақат олефинларни сулфат кислота билан абсорбсиялаш тезлиги билан боғлиқ, балки ёнаки реаксиялар – олефинлар полимеризатсиясининг ривожланиши билан ҳам боғлиқ. Шунинг учун ҳар бир олефин учун ўз шароитлари - сулфат кислота консентратсияси, ҳарорат ва босим танлаб олинади.
Жараён ҳароратининг оширилиши олефинлар полимеризатсиясини ҳам кетишига йўл очиб беради. Шунинг учун абсорбсия шароитлари турли олефинлар учун турличадир. Масалан, изоолефинлар 60% ли сулфат кислота билан 0-600С гача ҳароратларда ютилади, этилен эса 98% ли сулфат кислота билан 70-800С да абсорбсияланади.
Олефин молекуляр массасининг ошиши билан абсорбсия ҳарорати пасаяди. Масалан, этилен учун абсорбсия ҳарорати 65-750С, пропилен учун 65-700С, н-бутилен учун 450С, изобутилен учун 300С дир;
Ўша олефинлар учун мос равишда босим ҳам пасаяди: 25, 0,8, 0,3 ва 0,3 МПа.
Бошқа аҳамиятли кўрсаткич – олефинни сулфат кислота билан тўйиниш даражасидир. Моно- ва диалкилсулфатларни миқдори шунга боғлиқдир. Олефин мўллигида диалкилсулфатлар миқдори ортади, аммо кислота сарфи пасаяди. Бу аҳамиятлидир, чунки гидролиздан сўнг сулфат кислота эритма кўринишида бўлади ва унинг сарфини камайиши ишлаб чиқариш иқтисодиётига ўз таъсирини ўтказади. Шунинг учун сулфат кислота:олефин нисбати одатда 1-1,2:1,4 га тенг қилиб олинади.
Олефинларни сулфат кислота билан абсорбсияси тезлиги босимга боғлиқ. 50-60%- этилен сақловчи этан-етилен фраксияси қўлланилганида системанинг умумий босими 2,5 – 3 МПа дир. Босим этиленни сулфат кислота билан ютилиш тезлигини ошишига олиб келади. Абсорбся вақти - 3 соат.
Олефинларни сулфатлаш реаксияси типик электрофил бирикиш реаксиясидир. Сулфатланиш жараёнида сулфат кислота ҳам реагент, ҳам катализатор вазифасини ўтайди. Реаксия карбоний ионини оралиқ ҳосил бўлиши орқали қуйидаги схема бўйича кетади:

Карбоний иони ёнаки маҳсулотлар ҳосил бўлиши учун ҳам жавобгар:




ва шу каби

Иккинчи босқичда спиртни олиш жараёни алкил (И)- ва диалкилсулфатлар (ИИ) ни гидролизидир. Гидролизда қуйидаги реаксиялар кетади:



(И)

(ИИ)
Ундан ташқари, (ИИ) реаксия зонасида ҳосил бўлган спирт билан реаксияга киришиши ва оддий эфир (ИИИ) ва алкилсулфат (И) ҳосил қилиши мумкин:

(ИИИ) (И)
Оддий эфирнинг (ИИИ) ҳосил бўлиши (ИИ) ни сув билан ўзаро таъсири йўли билан ҳам бўлиши мумкин:



(ИИ) (ИИИ)

Гидролизни 0,4-0,5 МПа босимда ва 92-950С ҳароратда олиб борилади. Эфир (ИИИ)ни чиқиш миқдорини камайтириш учун гидролизни имкони борича тез олиб борилади ва ҳосил бўлган спиртни аралашмадан тезда ҳайдайдилар (еритмадаги консентратсия катта бўлмаслиги мақсадида). Бошқача амал қилиш ҳам мумкин: реаксион аралашма сув билан суюлтирилади, сулфат кислота ва алкилсулфатлар эритмага ўтадилар, диалкилсулфат эса қуйи қатлам кўринишида ажралади. Спиртларни чиқиш миқдори 96-97%, оддий эфирники 1-2%.


Сулфат кислота ёрдами билан гидратлаш усулининг камчилиги – жараёнда катта ҳажмдаги сулфат кислотанинг иштироки, унинг суюлишидир, бунинг оқибатида эса у буғлатилиши, катта хажмдаги суюқликни насос билан ҳайдаш зарурати ва оқибатда аппаратура коррозияси, заводни қуриш учун катта капитал сарф-харажатлар талаб қилиниши билан боғлиқлигидир.
Сулфат кислота ёрдамида олефинларни гидрататсия қилиш реаксияси консентрланган олефинлар (тозалик даражаси 95-98%) билан эмас, консентрланмаганлари билан олиб бориш имкониятини беради (тўғридан-тўғри гидрататсиядан фарқли ўлароқ), реаксияни олефинлари 30-50% бўлган фраксиялар билан ўтказиш амалиётини беради. Бу эса сулфат кислота ёрдамидаги гидрататсия жараёнининг асосий афзаллигидир.



Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling