Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети кимё факультети газ кимёси лаборатория машғулотлари


Download 1.22 Mb.
bet24/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1130859
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
газ кимёси Лаб

Тажрибани олиб бориш
Реакторга 60 мл 87% ли сулфат кислота қуйилади. Тубус орқали реактор марказига термометр 5 шундай ўрнатиладики, симоб шарчаси реаксион аралашмага ботиб турсин ва сўнг пропилен сақловчи газни шундай тезликда ўтказиш керакки, у тўлиқ ютилиб қолсин. Пропиленни пропилен сақловчи газдаги миқдорини билган ҳолда пропилен сақловчи газнинг лозим бўлган миқдорини ҳисоблайдилар ва газ сарфини мл/минут да аниқлайдилар. Газнинг сарфини реометр 2 кўрсаткичи бўйича ўрнатадилар. Реактор 4 да ҳарорат 15-200С қилиб ушлаб турилади, бунинг учун илон-изи қувурчага сув бериб турилади.
Пропилен сақловчи газнинг ҳисоб қилинган миқдори ўтказиб бўлингач, тажриба тўхтатилади, ўтказиб юборилган ва реаксияга киришмай қолган газ миқдори ёзиб қўйилади. Реаксион масса эса гидролиз учун думалоқ тубли колбага ўтказилади. Колбадаги массага 4 ҳажм сув қўшилади ва аралашма қайтарма совитгичли колбада 30 минут қайнатилади. Сўнг қайтарма совитгич тўғриси билан алмаштирилади ва колбадан 150 мл спирт ва сув азеотроп аралашмаси ҳайдалади.
Аралашмага 54 г ош тузи қўшиб яна Въюрс колбасидан ҳайдалади. Бунда 80-840С фраксия аввалдан тортиб олинган колбага ажратиб олинади ва спиртнинг синдириш кўрсаткичи аниқланади (тоза изопропил спирти – ҳарактерли спирт ҳидили рангсиз суюқлик, тқайн= 82,40С, = 0,7887, =1,3775.Спирт сув билан азеотроп аралашма ҳосил қилади).
Олинган спирт тортилади ва ўтказилган ва реаксияга киришган пропиленга нисбатан унинг чиқиш миқдори ҳисобланади.
Пропиленни реаксияга киришмаган газдаги миқдори хроматографик усул билан аниқланади. Бу эса пропилен конверсиясини аниқлаш имкониятини беради.


Олинган натижаларга ишлов бериш
1. Тажриба учун лозим бўлган пропилен сақловчи газнинг ҳажми (нормал шароитда):
л.
бу эрда, у1- пропиленни илк пропилен сақловчи газдаги миқдори, % ҳажмий;
Н- тажриба шароитларида реаксияга берилиши лозим бўлган пропиленнинг моллари сони.
2. Тажриба шароитларидаги пропилен сақловчи газнинг ҳажми:
л.
3. Бутун тажриба давомида пропилен сақловчи газнинг ушланиб турувчи сарфи:
мл/мин
бу эрда, τ - тажриба давомийлиги, минут.
4. Реаксияга киришган пропиленнинг ҳажми:

бу эрда, В1ъ, В2ъ, В3ъ, -мос холда ўтказилган, реаксияга киришмай қолган ва реаксияга киришган пропиленни ҳажми, л.
й1 ва у2 – мос равишда илк ва реаксияга киришмай қолган пропилен сақловчи газдаги пропиленнинг миқдори, % ҳажмий.
5. Реаксияга киришган пропилен ҳажми (нормал шароитларда):
, л.
6. Реаксияга киришган пропилен миқдори:
, г.
7. Пропиленни конверсияси:
% массавий
бу эрда: Г1 – ўтказилган пропилен миқдори.

8. Изопропил спиртининг чиқиш миқдори:


А) ўтказилган пропиленга нисбатан:


, % массавий,
Б) реаксияга киришган пропиленга нисбатан:
, % массавий.
бу эрда, Г2, Г3, Г4, Г5 – мос равишда ҳосил бўлган ҳамда ўтказилган ва реаксияга киришган пропиленга нисбатан назарий мумкин бўлган изопропил спиртининг миқдори, г.



Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling