Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети кимё факультети газ кимёси лаборатория машғулотлари


Download 1.22 Mb.
bet26/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1130859
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
газ кимёси Лаб

Ишнинг бажарилиши тартиби.
Реактивлар
Суюлтирилган ҳаво,
Этилен (баллондан) 60–70 л,
Катализаторли эритма – 200 мл,
Гидроксиламиннинг водород хлоридли тузининг 0,5 н сувли эритмаси
– 500 мл,
Натрий гидроксиди, 0,1 н сувли эритмси, 700 мл,
Индикатор – 0,1% ли бромфенил кўки 3 мл.

Тажрибани бажаришдан аввал қурилманинг тўғри йиғилган холати ва барча уланган эрларининг герметиклиги текширилиб, ситемани нуқсонсиз ва ишончли ишлай олишига ҳамда реакторнинг иккала секциясида хароратни бошқариш ва меъёрида ушлаб туришга ишонч хосил қилинади.


Термик бардошли шишадан ясалган реактор икки сексиядан иборат бўлиб, уларнинг хажмлари 100 мл, диаметри 24 мм ва баландлиги 250 мм ўлчамлидир.
И- секция – катализаторни регенератсиялаш учундир,
ИИ –секцияси- этиленни оксидлаш учундир.
Абсорберлар ҳам термик бардошли шишадан ясалган бўлиб, унинг шиша қўндирма билан тўлдирилган қисми ўлчамлари қуйидагичадир: ҳажми 60 мл, диаметри – 20 мм ва баландлиги 200 мм.
Абсорберларга сувни узатувчи томизгич воронкалари градуирланади ва шундан сўнг ишга киришилади.
38- Расмдаги қурилмада этиленни атсеталдегидга оксидлаш амалга
оширилади.


Тажрибани икки марта бажарилади.

Биринчи тажрибада доимий хароратда реакторнинг икала секциясида (850С) ва ҳавонинг доимимй узатилиш тезлгида (60 мл/мин) этиленни узатилиш тезлигини 130, 150, 170 ва 190 мл/мин га ўзгартириладию


Иккинчи тажрибада реакторнинг иккала секциясида доимий 850С харпоратда ва этиленни доимий узатилиш (170 мл/мин) тезлигида ҳавони узатиш тезлиги 100, 80, 60 ва 40 мл/мин ларга ўзгартирилади.
Ҳар бир тажрибанинг давомийлиги 80 минутга тенг.
Реакторга аввалдан тайёрлаб олингшан катализатор эритмасидан 200 мл қуйилади (110 бетга қаранг), абсорберлар ташқи қопламасига ва қайтарма совутгичларга сув берилади, томизгич воронкаларига сув қуйилади, реакторнинг биринчи секциясига ҳаво бериш жўмраги очилади ва 20 мл/мин тезликда реакторнинг икала секциясиг берилади. Реакторнинг икала секциясида харорат 85±0,50С га етганида абсорберларга томизгич воронкаларидан сувни 6 мл/мин тезликда узатилади. Реакторнинг иккинчи секциясига этиленни узатилади ва реакторнинг биринчи сексиясига аввалгидан кўра каттароқ тезликда ҳаво узатилади.
Қурилма игнасимон 1 ва 2 жўмраклардан, 3-реометрдан, 4-химоя склянкасидан, 5-электрспираллар билан, 6-барботер, 8-туташувли термометр, 10-оқизиб юборувчан най, 9-самарали қайтарма совутгичи билан жихозланган 7-икки секцияли реактордан, 11-реле регулятор, 12-автотранс-форматорлар, 13-томизгичли воронкалар, 14-уч томонлама йўналтиргич, 16-шиша қўндирмалар ва ташқи томондан совитиш мосламасига эга бўлган 15-абсорберлар билан, 17-йиғгичлар билан жиҳозлангандир.
Газларни узатиш шундай тезликда ва асталик билан бажарилиши керак, акс холда катализатор эритмаси бекорга тўкилиши мумкин. Этиленни узатиш моменти тажрибанинг бошланиши вақти деб олинади. Тажриба давомида қурилманинг барча жиҳозлари тўғри ва хатосиз ишлашини кузатиб бориладива берилган қийматларда тажрибанинг олиб борилиш параметрлари ушлаб турилишига эришилади. Даврий равишда томизгич воронкасига сув захираларини солиб борилади ва атсеталдегид эритмасинини йиғгичлардан бўшатиб турилади.




Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling