Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Кимё факультети


Download 1.23 Mb.
bet1/5
Sana17.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1207065
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3-ma\'ruza metallar va korroziya

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Кимё факультети


Мавзу:
Металларнинг умумий хоссалари.
Коррозия
Маърузачи: доц. Нуралиева Г.А.

Маъруза режаси:

  • Металларнинг умумий хоссалари
  • Олиниши
  • Физикавий ва кимёвий хоссалари
  • Тузилиши
  • Магнит хоссалари
  • Коррозия
  • Ишлатилиши

Даврий системадаги 118 та элементдан 91 таси металлар
12 таси s-элементлар
40 таси d-элементлар
11 таси p- элементлар
28 таси f- элементлар

Металларнинг ионлари


Металл сўзи юнончада “metallon” сўзидан келиб чиққан бўлиб, шахта, руда, найза каби маъноларни англатади.

Металларнинг умумий физикавий ва кимёвий хоссалари

  • 1. Ҳар қандай металл ялтироқликка эга, чунки улар ёруғлик нурини спектрининг кўзга кўринувчан соҳасида қайтариш хусусиятига эга.
  • 2. Металлар иссиқлик ва электр оқимини яхши ўтказади. Температура ортиши билан электр ўтказувчанлик камаяди.
  • 3. Кўпчилик металлар одатдаги шароитда кристалл ҳолатда бўлади, уларнинг координацион сони - 8 ва 12 га тенг бўлиши.
  • 4. Металлар чўзилувчан ва яссиланувчан бўлади.
  • 5. Металлар электромусбат элементлардир, яъни уларнинг оксидлари кўпинча сув билан бирикиб асослар ҳосил қилади.

Металларнинг олиниш усуллари

  • Пирометаллургия - жараёнида оксидлар, сулфидлар, карбонатлар ва бошқалардан юқори ҳароратда қайтариб металларни ажратиб олинади. Қайтарувчилар сифатида С, , фаол металлар, Н, СН4 фойдаланилади. ZnS тутган руда кислородда ёқилиб, оксидга айлантирилади, кейин ёки кўмир билан қайтарилиб металлга айлантирилади. Fе ва унинг қотишмалари, Cu, Zn, Cd, Sn, Ge, Pb ва бошқа металлар пирометаллургия усулларида олинади.
  • Гидрометаллургия - металларни рудалардан эритмага ўтказиш орқали ажратиб олишдир. Гидрометаллургия жараёни Cu, Аu, Аg олишда жуда қўл келади. Масалан, Аu ёки кумуш олишда руда таркибидаги металл аввал эритмага комплекс бирикма ҳосил қилиш орқали ўтқазилиб, сўнгра бирорта арзонроқ метали (Zn) орқали эритмадан ажратиб олинади.
  • 4Аg+О2+8КCN+2H2О=4К|Аg(CN)2 | +4КОH
  • 2 К|Аg(CN)2 | +Zn= К2|Zn(CN)4 | +2Аg
  • Аg, Аu, Cu, Zn, Cd, U, Мо ана шу усуллар ёрдамида олинади
  • Электрометаллургия - усулида металларни ажтатиб олишда электролиздан фойдаланилади. Бу усул ишқорий, ишқорий-ер металлари, алюминий олишда қўл келади. Бунда инерт (графит, кўмир, иридий, тантал) каби эримайдиган электродлар ва эрийдиган (Cu, Ni, Zn) электродлар ишлатилади. Баъзан электролиз металларни тозалаш (рафинатция) учун ҳам керак бўлади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling