Мирзо улуғбeк номидаги ўзбeкистон миллий унивeрситeти тарих факультeти


Ўзбекистон Республикаси Миллий архивида сақланаётган «Хива хонлиги девонхона ҳужжатлари» фонди ЮНEСКОнинг «Жаҳон хотираси» дастурининг Халқаро рўйхатига киритилиши


Download 1.52 Mb.
bet2/2
Sana21.04.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1369832
1   2
Bog'liq
С.Ахмедова Мустақил иш

Ўзбекистон Республикаси Миллий архивида сақланаётган «Хива хонлиги девонхона ҳужжатлари» фонди ЮНEСКОнинг «Жаҳон хотираси» дастурининг Халқаро рўйхатига киритилиши

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Миллий архиви ўзининг қадимий, бой ва асл тарихий ҳужжатлари билан Марказий Осиё давлатлари архивлари орасида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда.
Хусусан, архивда сақланаётган “Хива хонлиги канцелярияси”, “Бухоро Амирлиги Қушбегиси”, “Қўқон хонлиги” ва шу каби бошқа фондлар узоқ ўтмиш холис ўрганиш ва тадқиқ этишда муҳим ва қимматли манба ҳисобланади. Улар алоҳида қимматли ҳужжатлар туркумига киритилган ҳужжатлар ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамаси қошидаги ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг мурожаати асосида Ўзбекистон Республикаси Миллий архивида сақланаётган “Хива хонлиги архив ҳужжатлари” фонди ҳужжатларининг аслийлиги ва халқаро аҳамиятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда мазкур фондни тўлалигича ЮНЕСКО рўйхатига киритиш бўйича иш олиб борилди.
Фонд тўлиқ ўрганиб чиқилиб, тегишли материаллар тайёрланди, ўзбек, рус ва инглиз тилларида аннотациялар билан ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” дастури халқаро рўйхатига киритиш учун тақдим этилди.
2017 йилнинг 24-27 октябрь кунлари Париж шаҳрида ”Жаҳон хотираси” ЮНЕСКО дастури бўйича халқаро қўмитанинг навбатдаги мажлисида номзодномалар кўриб чиқилди. Бутун дунё мамлакатларидан 78 та номзодлар мазкур рўйхатга киритилиши учун тавсия этилган эди.
Натижада 2017 йил 6 ноябрда мазкур ташкилотнинг “Жаҳон хотираси” халқаро рўйхатига киритиш мақсадида тақдим этилган 50 дан ортиқ ўзига хос тарихга эга мамлакатлар қаторида Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивининг “Хива хонлиги Канцелярияси” номзодномаси ЮНЕСКО дастури бўйича халқаро қўмитанинг навбатдаги мажлисида 3-чи бўлиб эътироф этилди ва халқаро миқёсдаги сертификат билан тақдирланди.
Ушбу халқаро ташкилот томонидан маъқулланган “Хива хонлиги Канцелярияси” ҳужжатларининг аслийлиги ва халқаро аҳамиятга эга эканлигини қуйидаги ҳужжатларда ўз аксини топган.
Ҳижрий 1263 йилларда Хива хонининг Англия бош вазирига ёзган мактуби ҳам кўпчилик учун қизиқарли албатта. Бу хат икки давлат ўртасида дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, савдо-сотиқни ривожлантириш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш мақсадида ёзилган.
Хон ушбу мактубни ўзининг мулозим навкарларидан бўлган Маҳмуд Ниёз орқали жўнатаётганлигини маълум қилган.

Ушбу навкар Англияга боришда қайси давлатлар орқали ўтишлиги ва шу давлатлардан навкарнинг бехавотир ўтишлигини Хон ушбу давлат мулозимларига ўзининг мурожаати орқали билдирган. Мактуб форс тилида битилган. Хатнинг пастки қисмида унинг ёзилган санаси кўрсатилган (23 рамазон, 1263 ҳижрий сана – 1847 йил, 3-сентябрь)
Ҳужжатнинг орқа тарафида муҳр бор. Муҳрда (Хива элчисидан Подшоҳи Инглистон ва вазири хоссга деб ёзилган.)
Форсий тилда битилган бу мактубни ўрганган америкалик бир сайёҳ, бу ҳужжат учун 100 минг доллар таклиф қилган. Лекин бу бебаҳо ҳужжат бўлгани ҳамда Халқимизнинг миллий бойлиги бўлганлиги учун «Хива хонлиги архив ҳужжатлари» номли фондда сақланмоқда.
Йиғмажилднинг ўнинчи варағида Муҳаммад Раҳимбой деган фуқаро номидан ёзилган билдиришнома бўлиб, унда 1903 йил февраль ойида Андижон шаҳрида юз берган зилзила оқибатида талофат кўрган ва бошпанасиз қолган бева-бечоралар ва етимлар учун ўзи 2000 манат ва қўшнилари 2500 манат миқдоридаги пулни тўплаб жўнатганлиги тўғрисида маълумот берилган.

Умуман олганда бу йиғмажилдда турли мавзудаги аризалар жамланган ва рақамланиб қисқача мазмуни ёзилган. Хива хонлигида вақтинча ёки доимий яшаб турган фуқароларнинг рўйхати ҳам юритилгани жуда қизиқарли. Бу ҳужжатларни варақлаб, унинг 1912-1921 йилларда юритилганини кўрамиз.
Ушбу йиғмажилд 59 варақдан иборат бўлиб, унда хонликда вақтинча ёки доимий яшаб турган чет эл фуқаролари рўйхати берилган. Рўйхат жадвал шаклида бўлиб, унда чет эл фуқаросининг исми, шарифи ва отасининг исми, яшаб турган манзили ва қайси мамлакатдан келганлиги, у ерда яшаган манзили ҳамда ташрифидан мақсади ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Бу маълумотлар хонликдаги ҳар бир шаҳар учун алоҳида тузилган. Мисол учун, Хива шаҳри учун алоҳида, Урганч шаҳри учун алоҳида ва ҳоказо...
ХУЛОСА
Юқоридагилардан хулоса чиқарган ҳолда ҳозирда ёшларда мустақиллик маънавиятини тарбиялаш барча тарихий-маданий бойликларнинг асосий томонларини ўрганиш, миллий маданиятимиз ривожи, даврлари, тараққиёт қонуниятлари, маънавий бойликларни яратган йирик сиймолар, донишманд адибларнинг меросини ўзлаштириш, бошқа ривожланган мамлакат маданияти ютуқларини ўрганиш, уларга ҳурмат-иззатда бўлишни, бу масалалар бўйича кенг таълим, ўқув-ўқитув ишларини олиб бориш талаб этади. Бу мустақиллик шароитида ёш авлодни миллий-маданий бойликларини яхши билган, миллий ғурур, ватанпарварлик ҳисси билан йўғрилган, дунё маданий ривожланиш даражасидан хабардор бўлиб етишувида етакчи омил бўлиб хизмат қилади.

Фойдаланган адабиётлар


https://archive.uz/post/xiva-xonligidan-rossiyaga-borishga-ijozat-beruvchi-pasport-kimga-berilgan


Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling