Мирзо улуғбeк номидаги ўзбeкистон миллий унивeрситeти тарих факультeти
Download 1.52 Mb.
|
1 2
Bog'liqС.Ахмедова Мустақил иш
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУСТАҚИЛ ИШИ Бажарди: С.Ахмедова Қабул қилди: _________________ Тошкент – 2023
МИРЗО УЛУҒБEК НОМИДАГИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВEРСИТEТИ ТАРИХ ФАКУЛЬТEТИ АРХИВШУНОСЛИК ЙЎНАЛИШИ 3-БОСҚИЧ 2-ГУРУХ ТОЛИБИ АХМЕДОВА СУРАЙЁ НИГМАТОВНАНИНГ АРХEОГРАФИЯ ФАНИДАН “19 АСРДА ЎРТА ОСИЁДА АРХЕОГРАФИЯ ТАДҚИҚОТЛАРИНИ ОЛИБ БОРИЛИШИ” МАВЗУСИДАГИ МУСТАҚИЛ ИШИ Бажарди: С.Ахмедова Қабул қилди: _________________ Тошкент – 2023 “19 АСРДА ЎРТА ОСИЁДА АРХЕОГРАФИЯ ТАДҚИҚОТЛАРИНИ ОЛИБ БОРИЛИШИ” МАВЗУСИДАГИ РЕЖА 19-асрда шарқшунослар томонидан ўрта осиё тарихига оид хужжатларни тадқиқот қилиниши Ўзбекистон Республикаси Миллий архивида сақланаётган «Хива хонлиги девонхона ҳужжатлари» фонди ЮНEСКОнинг «Жаҳон хотираси» дастурининг Халқаро рўйхатига киритилиши Xулоса …………………………………………………………….... Фойдаланган адабиётлар ………………………………………...... 19-асрнинг 20-йилларидаёқ тарихий ҳужжатлар устида бир қатор тадқиқотлар олиб борилди. Айни вақтда ҳужжатлар устида ишни йирик шарқшунос олимлардан В.В. Бартольд, В.Л. Вяткин, М. Саиджонов, А.А. Семёнов, Р.Р. ва бошқалар тадқиқот ишларини бошлаб юбордилар ва катта натижаларга эга бўлдилар. Ўрта Осиё ва Марказдаги илмий ташкилотларнинг ҳамкорлиги бир қатор фундаментал нашрлар туркуми нашр этилди. 19-асрнинг 50-йилларидан бошлаб кенг кўламда Хива, Бухоро ва Қўқон архивларини тадқиқ этиш, Шарқ қўлёзмалари хазинасидаги тарихий ҳужжатларни ўрганиш ва илмий муомалага киритилиши натижасида П.П.Иванов, Ф.Б.Растопчин, Р.Н.Набиев, А.Л.Троицкая ва М.Й.Йўлдошевларнинг йирик асарлари нашр этилди. Буларни ЎзР ФАШИ қўлёзмалар жамғармасида сақланаётган ва ЎзРМА фондларидаги вақфномалар ва бошқа тарихий ҳужжатларни ўрганиш асосида кўришимиз мумкин. О.Д.Чеховичнинг қатор фундаментал китоблари, А.Б.Вильданованинг XVII аср Бухородаги ҳужжатларига бағишланган тадқиқотларнинг чоп этилиди. Ҳужжатларни қисқа тавсифлаш, рўйхатга олиш ишлари ҳали бу Шарқ ёзма манбалари Давлат халқ кутубхонасида эканлигидаёқ, 1936 йилда Шарқ қўлёзмаларининг билимдони хаттот ва саҳҳоф Ибодулла Одилов (1872-1944) бошлаган бўлса-да, аммо уларни тартибга келтириш ва манбашунослик тадқиқотларини изчил ривожлантириб бериш Институт ташкил этилганидан кейин йўлга қўйилди. Яна бир гуруҳ ҳужжатлар ҳар хил ёзишма ва мактублар бўлиб, машҳур олим А. Ўринбоев томонидан уларни ўрганиш йўлга қўйилган. Жумладан, улуғ мутафаккир, адиб ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг ўз ижодий ҳамкори, яқин дўсти машҳур шоир Абдураҳмон Жомий билан адабий ва ҳаётий масалалар бўйича кенг ёзишмалари “Мураққаъи Алишер” (“Алишер альбоми”)дир. Бу хатларда иқтисодий-ижтимоий масалалар, солиқлар - мол (хирож), закот, ушрлардан ташқари яна бир қанча фавқулоддаги солиқ ва йиғинлар - аваризот, ихрожот, ҳаволот каби турли жорий қилингани ҳақида маълумот беради. А. Ўринбоевнинг ёзишича: “Унда XV аср Мовароуннаҳр ва Хуросон нақшбандия тасаввуф намоёндаларидан ўз даврида машҳур бўлган 16 шахснинг 594 дона автограф руқъалари жамланган. Улардан 337 таси Абдураҳмон Жомий қаламига мансуб, 128 таси Хожа Убайдуллоҳ Валий, қолганлари унинг ўғиллари, яқин муридлари ҳамда Хуросон тасаввуф аҳллари томонидан ёзилган”. Умуман тўпламдаги ҳужжатлар Жомий ва Навоий яшаган даврдаги Хуросон ва Мовароуннаҳр халқларининг иқтисодий, савдо ва маданий ҳаётини ёритишда тарихий манба хизматини ўтайди" Мана шу ва бошқа турдаги ҳужжатлар билан ишлаб тадқиқот олиб борган олимлар асосан, Шарқшунослик институтида фаолият олиб борганлар. Улар орасида энг сермаҳсуллари сифатида О.Д.Чеховични кўрсатиш мумкин. О.Д.Чеховичнинг бошқа бир мақоласи ҳам диққатга сазовор. Мақолада 1326 йилга оид бўлган Бухоро вақф ҳужжати тадқиқ этилган. Е.А.Давидовичнинг "Материалы для характеристики экономики и социальных отношений в Средней Азии XVI в." деб номланган тадқиқотида қимматли археографик маълумотлар берилган. М.Йўлдошев ҳам бир неча йиллар мобайнида ҳужжатлар устида илмий изланишлар олиб борган. М.Йўлдошев Хива хонлиги давлат ҳужжатларини ўрганиб уни нашрга тайёрлайди. А.Б.Вильданова ўзининг тадқиқотларида ҳужжатлар таҳлилини илгари сурган. Р.Г.Мукминова вақф ҳужжатлари асосида монография ёзади ва ҳужжатни нашрга тайёрлайди, таҳлил қилади. Юқоридаги тадқиқотлардан ташқари Марказий Осиё ҳужжатлари устида иш олиб борган қатор олимларнинг эълон қилган ишлари маибуотда эълон қилинган. Улардан П.П. Иванов О. Жалилов, Б. Казаков, Ғ. Жўраеваларни мисол тарзида айтиб ўтиш жоиз. Умуман олганда мазкур соҳа XX асрнинг иккинчи ярмида кенгроқ миқёсда ўрганила борганлигини кузатамиз. Шарқшунослик институти - Ўрта Осиё ва Хорижий Шарқ мамлакатлари тарихи, маданияти, фани тарихи, Шарқ мамлакатлари ривожининг замонавий муаммолари, мустақил Ўзбекистон билан бу мамлакатларнинг кўп қиррали алоқаларини ўрганадиган йирик илмий тадқиқот муассасасидир. 1943 йилда Ўзбекистон Давлат халқ кутубхонасининг Шарқ бўлими асосида ташкил топган ва 1950 йилгача Шарқ қўлёзмаларини ўрганиш институти деб аталган. 1950 йилда эса институтда олиб борилаётган илмий соҳалар қамровини ҳисобга олиб, Шарқшунослик институти деб номланган. 1957 йилда унга Абу Райҳон Беруний номи берилган. Институтда иккинчи жаҳон уруши йилларида В.И.Беляев, Е.Э.Бертельс, Н.В.Дьяконова, А.Н.Кононов, Н.Д.Миклухо-Маклай, И.П.Петрушевский, О.И.Смирнова, кейинчалик эса И.Абдуллаев, С.Азимжонова каби йирик шарқшунослар ишлади. Шарқшунослик институтида 80 мингга яқин алоҳида асарларни ўзига жамлаган 25 мингдан ортиқ қўлёзма китоблар (IX-XX аср бошларига оид) мавжуд. Тошбосма ва нашр этилган китобларнинг умумий сони 28 минг жилдни ташкил этади. Улар узбек, араб, форс, тожик, урду, пушту, озарбайжон, турк, татар, туркман, уйғур ва бошқа шарқ халқлари тилларида ёзилган бўлиб, ўрта аср ва ундан кейинги даврлар фанининг турли тармоқларига, яъни тарих, адабиёт, фалсафа, ҳуқуқ, исломий илмлар ва тасаввуф, фалакиёт, кимё, табобат, география, доришунослик, тил, мусиқа, математика, маъданшунослик ва бошқа соҳаларга оиддир. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling