Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети “Тасдиқлайман” Ўзбекистон Миллий университети


Назарий-методологик дастурнинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги


Download 27.84 Kb.
bet3/4
Sana11.09.2023
Hajmi27.84 Kb.
#1675996
1   2   3   4
Bog'liq
назарий методологик курс НАМУНА

Назарий-методологик дастурнинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги: Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган тарих, сиёсатўунослик фанлардан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиш билан бир қаторда, мустақил тадқиқотчи ўзининг илмий мавзуи доирасида иқтисодиёт, маданиятшунослик, педагогика ва инглиз тили фанлари бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишни талаб қилади.


АСОСИЙ ҚИСМ

Маълумки, собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистон ташқи сиѐсатда бошқа давлатлар билан тўғридан тўғри алоқа қилиш имконидан маҳрум бўлиб, республиканинг ўрни фақат қоғозларда федерация субъекти сифатида мустаҳкамланган эди холос. Ўзбекистон ўз имкониятларини дунѐ миқѐсида кўрсатишдан ажраб қолган, хориж билан халқаро алоқалар фақат марказнинг рухсати билан амалга оширилар эди. Истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб Ўзбекистонда халқаро ташкилотларнинг фаолиятини ўрганиш, хорижий давлатлар билан дипломатик, туристик алоқаларни йўлга қўйиш ва бу ишларда фаолият юритиш учун юқори малакали миллий кадрлар етиштириш эҳтиѐжи келиб чиқди. Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон бу ишларни режали тарзда амалга оширди. "Xалқаро ҳамжамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлган Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларда мустақил давлат, халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида қатнашади, унинг мақсадлари мустаҳкам тинчлик, қуролсизланиш, ўз ҳудудини қурол-яроғлардан холи қилиш, ядровий қуролни ва бошқа оммавий қирғин қуролларини йўқотиш, суверен давлатлар ўртасидаги низо ва зиддиятларни ҳал этишда куч ишлатиш ва тазйиққа йўл қўймасликдан иборат",-деб 1991-йил 31-августда Олий Кенгаш VI сессиясида қабул қилинган "Мустақиллик ҳақидаги Баѐнномада ўз ташқи сиѐсатининг асосий йўлини белгилаб олган Ўзбекистон Республикаси 1992-йил 8- декабрда қабул қилинган Конституциямизнинг 17-моддасида бу йўлни қонун билан мустаҳкамлади. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиѐсатининг асосий устувор тамойилларини мамлакатимиз раҳбари И.А.Каримов ўзининг асарлари, маърузалари ва нутқларида назарий ва амалий жиҳатдан асослаб берди. Унинг тамойиллари қуйидагиларни ташкил этади: - миллий-давлат манфаатларини устун қўйган ҳолда ташқи сиѐсатда давлатларнинг суверен тенглигини ҳисобга олиш; - умумбашарий қадриятларни устун қўйган ҳолда низоли можороларни тинч йўл билан ҳал этиш; - ташқи сиѐсатдаги тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорликни ўрнатишда бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик - барча тинчликсевар давлатлар билан ташқи алоқаларни ўрнатишга интлиш; - халқаро ҳуқуқ нормаларини тан олган ҳолда жаҳон ҳамжамиятида халқаро талабларга риоя қилиш; - ташқи сиѐсатда кўп томонлама алоқаларни ўрнатишда халқаро ташкилотлар доирасида алоқаларни кенгайтириш масалалари киритилди. Ўзбекистон Респуьбликасининг ҳорижий мамлакатлар билан алоқаларига доир қабул қилинган норматив ҳужжатлар, мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.





Download 27.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling