Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети “Тасдиқлайман” Ўзбекистон Миллий университети


Ихтисослик масалаларининг долзарблиги


Download 27.84 Kb.
bet2/4
Sana11.09.2023
Hajmi27.84 Kb.
#1675996
1   2   3   4
Bog'liq
назарий методологик курс НАМУНА

Ихтисослик масалаларининг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида босиб ўтган йўлининг мазмун-моҳияти ва хусусиятларини объйектив баҳолаган ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлиб, Демократик анъаналар асосида янги давлат бошқарув тизими – қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти ташкил этилди, ҳамда фуқаролик жамияти асослари яратилди, эркин бозор иқтисодиётига ўтила бошланиши. Мамлакатда фаол демократик янгиланиш ва модернизациялаш жараёнлари кузатилиши, мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётида демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнлари чуқурлашди, 2010-йилдан демократик ислоҳотлар ва мамлакатни модернизациялаш жараёнини янада чуқурлаштириш масаласи илгари сурилди.
Ҳозирда халқаро ҳамжамият мустақил Ўзбекистон дипломатиясининг дастлабки қадамлари, Марказий Осиёдаги мавқейи, минтақа хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни алоҳида эканини тан олмоқда. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг маънавий йўналиши, инсонпарварлик, ошкоралик, қадрқиммат ўз имкониятларига таяниш ва инсониятнинг ягона оиласида ўз тараққиёт йўлига эга бўлишдир. Чу боис истиқлол йилларида мамлакатимиз 133 давлат билан расмий дипломатик муносабатлар ўрнатган, Тошкентда 45 та хорижий давлатнинг элчихоналари, 9 та фахрий консулхона, 11 та халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари фаолият олиб бормоқда. Мустақилликни мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва тараққиёти кўп жиҳатдан хорижий давлатлар билан дипломатик алоқаларнинг йўлга қўйилиши билан боғлиқ эди.
Назарий-методологик дастурнинг мақсади: Мамлакатимиз тарихида янги давр – мустақил тараққиѐт даври бошланди. Халқимиз демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти қуриш йўлида дастлабки синовлардан ўтган даврни тадқиқ қилиш. Истиқлол йилларида юртимизда миллий маънавиятимизни тиклаш, уни замон талаблари асосида ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларни тадқиқ қилиш. Демократик ислоҳотлар тобора чуқурлашиб бораётган демократик ислоҳотларни назарий методологик жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат
Назарий-методологик дастурнинг вазифалари: Мустақил тадқиқотчиларга (PhD)га Ўзбекистон тарихида учрайдиган долзарб концептуал масалаларни назарий ва амалий жиҳатдан ўргатиш ҳамда уларнинг тадбиқлари бўйича хулосаларбериш.

Download 27.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling