6.
Кундаликни юритиш ва тўлдириш қоидаси
6.1. Амалиётни ўташ
даврида кундалик талабанинг
асосий хужжати ҳисобланади;
6.2. ОЎЮ жойлашган шаҳардан ташқарида амалиёт
ўтаётган талаба учун кундалик сафар гувоҳномаси
ҳисобланади ва талабанинг қанча муддат амалиёт
ўтганлигини тасдиқлайди;
6.3. Амалиёт даврида талаба ҳар куни тақвимли режа
бўйича кун давомида бажарган
ишларини кундаликка
қисқача ёзиб бориши керак;
6.4. Талаба ҳафтада бир
марта кундаликни текшириш
учун раҳбарига тақдим этиши керак;
6.5. Раҳбар кундаликни текшириб (мавжуд бўлса)
камчиликларни кўрсатади ва навбатдаги топшириқни беради
ҳамда талабанинг фаолиятини назорат қилганлигини ўз
имзоси билан қайд этади;
6.6. Амалиёт
якунлангач
талабанинг
кундалиги
ҳисоботи билан биргаликда амалиёт раҳбари
томонидан
текширилади, мавжуд камчиликлар
бартараф этилади ва
хулоса ёзилиб имзо билан тасдиқланади;
6.7. Талаба амалиёт тугагач, тўлдирилган
кундаликни
ҳисобот билан биргаликда кафедрада муҳокамадан ўтказиши
ва топшириши шарт.