Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ўзбекистон республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги ўзбекистон хотин-қизлар қЎмитаси


Download 21.36 Kb.
Sana10.10.2023
Hajmi21.36 Kb.
#1697019
Bog'liq
халкаро конф. узб варианти


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ


ЎЗБЕКИСТОН ХОТИН-ҚИЗЛАР “ОЛИМА” УЮШМАСИ


АХБОРОТ ХАТИ
БМТнинг жамиятда хотин-қизлар гендер тенглигини таъминлаш, ижтимоий ҳаётда илм-фанни кенг тарғиб этишга қаратилган сиёсатни ҳаётга татбиқ этиш борасидаги Мингйиллик ривожланиш дастурида белгиланган вазифалар, XXI глобаллашув асрида Марказий Осиё минтақаси замонавий илм-фан соҳасида хотин-қизлар иштирокини кенгайтириш, хотин-қизлар илмий салоҳиятини юксалтириш ҳамда 2020 – “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги №56-ф сонли “2020 йилда ўтказиладиган халқаро илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси тўғрисида”ги фармойишини бажариш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва хотин-қизлар“Олима” уюшмаси билан ҳамкорликда 2020 йил 20 мартда минтақада илк бора “Марказий Осиё давлатлари олималарининг илм-фан соҳасига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказишни режалаштирилган.
Анжуманда қуйидаги шуъбалар фаолият кўрсатади:

  1. Марказий Осиё минтақасида аниқ ва табиий фанлар: кашфиётлар ва инновацияларда олима аёллар ўрни.

  2. Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаси олималарнинг илмий-тадқиқот фаолиятидаги ютуқлар ва инновациялар.

  3. XXI аср замонавий тиббиётидаги илмий ютуқ ва инновацияларни қўлга киритишда олима аёлларнинг ўрни.

  4. Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги ва агросаноат соҳасидаги илмий изланишларда олималар иштироки.

  5. Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси: замонавий қараш ва ёндашувлар.

Илмий мақолалар ташкилий қўмитага қуйидаги талаблар асосида расмийлаштирилиб етказилиши лозим:

  1. Мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади

  2. Мақолалар мамлакат тараққиёти манфаатларига зид бўлмаган, долзарб мавзуларга қаратилган бўлиши, илмий-амалий талабларга жавоб бериши, тадқиқотчининг илмий изланишлари доирасида бўлиши ҳамда таклиф ва мулоҳазалар берилиши лозим;

  3. Мақоланинг умумий ҳажми – 5 бетдан кам ва 7 бетдан кўп бўлмаслиги лозим. Ҳар бир саҳифа учун 15.000 минг сўмдан тўлов амалга оширилади.

  4. Матн формати Microsoft Word. 1,5 интервалда Times New Roman 14 pt (ёзма ва электрон вариантда) топширилиши шарт.

  5. Матн форматининг чегараси: тепадан, пастдан – 2 см, чапдан, ўнгдан – 3 см

  6. Мақоланинг тепа қисми ўртасида мақоланинг номи бош ҳарфлар билан берилади. Кейинги қаторнинг ўртасида муаллиф ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим: Исми, отасининг исми, фамилияси, илмий даражаси ва унвони, шаҳар, ташкилот (ўқув юрти номи) ва телефон рақами.

  7. Келиб тушган материалларни таҳририят танлаб олиш ҳуқуқига эга. Мақола мазмуни учун жавобгарлик муаллифлар зиммасига юклатилади. Кўрсатилган талабларга жавоб бермаган мақолалар қабул қилинмайди.

Маъруза матнлари ўзбек, рус, инглиз тилларида 2020 йил 1 мартга қадар қабул қилинади.
Манзил:Тошкент шаҳри, Мирзо Ғолиб кўчаси 4 уй, ЎзМУ тарих факультети биноси, 3-қават, 310-хона. Электрон почта манзили: kamola_nuz@rambler.ru
Маълумот учун телефонлар: (+99894) 6660424 (Жасур Каримжонов), (+99890)1140369 (Отабек Алимардонов) .
Анжуманга келиш йўл ҳаражатлари ташриф буюрувчилар зиммасида. Анжуман вақтида истиқомат қилиш ва овқатланиш эса ташкилий қўмита зиммасида бўлади.


Ташкилий қўмита
Download 21.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling