Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг профессор-ўқитувчиларига «Профессор тадқиқотчи» ва «Доцент тадқиқотчи» мақомини бериш тартиби тўғрисида


Download 74.5 Kb.
bet3/3
Sana25.06.2023
Hajmi74.5 Kb.
#1654398
1   2   3
Bog'liq
Тадкикотчи профессор, доцент Низом

Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий журналларда чоп этилган мақолаларнинг сони камида 15 та (охирги ўқув йилида камида 5 та);

  • ОАК эътироф этган илмий журналларда мақолаларининг мавжудлиги;

  • Умумий иқтибослик кўрсаткичи 200 ва ундан юқори;

  • Якка муаллифликдаги камида иккита монографиянинг ёки якка муаллифликдаги узоқ хориж мамлакатлардаги нашрларда битта монографиянинг мавжудлиги;

  • Якка муаллифдаги дарслик, ўқув қўлланмаларининг мавжудлиги;

  • Докторант ва магистрантларга илмий раҳбарлик.

    Доцент тадқиқотчи” мақомини олишга қўйиладиган талаблар:

    • Хирш индекси 3 ва ундан юқори;

    • Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий журналларда чоп этилган мақолаларнинг сони камида 7 та (охирги ўқув йилида камида 3 та);

    • ОАК эътироф этган илмий журналларда мақолаларининг мавжудлиги;

    • Умумий иқтибослик кўрсаткичи 100 ва ундан юқори;

    • Якка муаллифдаги камида битта монографиянинг мавжудлиги;

    • Якка муаллифдаги дарслик, ўқув қўлланмаларининг мавжудлиги;

    • Докторант ва магистрантларга илмий раҳбарлик.

    12. “Профессор тадқиқотчи” ва “Доцент тадқиқотчи” мақомига талабгорларнинг Хирш индекси ва умумий иқтибослик кўрсаткичи Google Scholar маълумотлар базаси асосида аниқланади.
    13. “Профессор тадқиқотчи” ва “Доцент тадқиқотчи” мақоми профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламаларини шакллантиришда инобатга олинади, бунда:
    “Профессор тадқиқотчи” мақомига эга бўлганлар учун аудитория соатлари (талабалар билимини баҳолаш (рейтинг) учун бериладиган соатлардан ташқари маъруза, амалий, семинар, лаборатория соатлари) – 150 соатгача;
    “Доцент татдқиқотчи” мақомига эга бўлганлар учун аудитория соатлари (талабалар билимини баҳолаш (рейтинг) учун бериладиган соатлардан ташқари маъруза, амалий, семинар, лаборатория соатлари) – 250 соатгача белгиланади.
    14. «Профессор тадқиқотчи» ва «Доцент тадқиқотчи» мақоми берилган профессор-ўқитувчиларнинг умумий ўқув юкламаси аудитория соатларидан ташқари қўшимча равишда факультатив фанларни ўқитиш, талабаларнинг битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилиш, якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертациялари ҳимоясида иштирок этиш, докторантларга илмий раҳбарлик қилишни ўз ичига олиши мумкин.
    IV. Якунловчи қоидалар
    15. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
    16. Низом Университет Кенгаши томонидан тасдиқланганидан сўнг Университетда амалга киритилади.
    17. Низомда меҳнат фаолиятига оид назарда тутилмаган бошқа муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
    18. Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш Университет Кенгаши қарори асосида амалга оширилади.


    Download 74.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling