Профессор тадқиқотчи - меҳнат фаолияти бўйича асосий иш мажбурияти илмий, илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланишдан иборат, илм-фан соҳасида тан олинган юқори ютуқларга эришган, грантларда рахбар сифатида иштирок этадиган профессор унвонига эга бўлган ўқитувчи.
Доцент тадқиқотчи - меҳнат фаолияти бўйича асосий иш мажбурияти илмий, илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланишдан иброрат, илм-фан соҳасида тан олинган юқори ютуқларга эришган, грантларда иштирок этадиган доцент унвонига эга бўлган ўқитувчи.
III. «Профессор тадқиқотчи» ва «Доцент тадқиқотчи» мақомини бериш тартиби ва талаблари
7. «Профессор тадқиқотчи» ва «Доцент тадқиқотчи» мақоми университетда фаолият юритаётган, илмий даражага ва унвонга эга (профессор-тадқиқотчи - фан доктори илмий даражаси ва профессор илмий унвонига эга, доцент-тадқиқотчи – фан номзоди (PhD) илмий даражаси ва доцент илмий унвонига эга), фаол илмий-тадқиқот ишларни олиб бораётган, магистрлик ва докторлик тадқиқотларига раҳбарликни амалга ошираётган, илм-фан соҳасида тан олинган юқори ютуқларга эришаётган (илмий мактаб-йўналишларга раҳбарлик, иқтибосларнинг юқори даражаси, юқори Хирш индексига эга, Scopus, Web of Science, ОАК, миллий, базасидаги журналларда мақолаларга эга, монография, дарслик, ўқув қўлланмаларни чоп эттирган, грантлар, хўжалик шартномалари ва бошқа шартномавий тадқиқотлар олиб бораётган) профессор-ўқитувчиларга олдинги даврлардаги ва охирги ўқув йилидаги кўрсаткичлар инобатга олиниб, улар томонидан берилган аризалар асосида Ўқув ишлари бўйича проректори билан келишилган ҳолда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор тақдимномаси асосида, Университет Кенгаши томонидан бир ўқув йили муддатида берилади.
8. «Профессор тадқиқотчи» ва «Доцент тадқиқотчи» ҳар йили ўзининг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини ОАК эътироф этган, халқаро, Scopus и Web of Science базаларидаги илмий нашрларда чоп эттириб бориши зарур.
9. «Профессор тадқиқотчи» ва «Доцент тадқиқотчи» мақоми учун штат бирлиги профессор-ўқитувчилар таркибидаги штатлар сонидан келиб чиқиб, бир ўқув йили учун белгиланади. Тегишли тузилмада (факультет, кафедра, марказ) профессор-ўқитувчилар таркиби доирасида мазкур мақом берилган вақтдан бошлаб, Ўқув ишлари бўйича проректорнинг тавсияси асосида ректор буйруғи билан университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мавжуд профессор-ўқитувчилар таркибига қўшимча штат бирликлари ажратилиши мумкин.
10. «Профессор тадқиқотчи» ва «Доцент тадқиқотчи» мақоми берилган профессор-ўқитувчиларга тегишли мақом берилгунга қадар ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, шунингдек, университетда белгиланган академик устамалар олишга талабгорлиги бўйича имкониятлари сақланиб қолади.
11. «Профессор тадқиқотчи» ва «Доцент тадқиқотчи» мақомига талабгорларга қўйиладиган талаблар.
“Профессор тадқиқотчи” мақомини олишга қўйиладиган талаблар:
Хирш индекси 5 ва ундан юқори;
Do'stlaringiz bilan baham: |