Mirzo ulug’bek nomidagi o`zbekiston milliy universiteti
Emotsional assotsiatsiyalash metodi
Download 37.02 Kb.
|
SHomurodov J umumiy p
- Bu sahifa navigatsiya:
- Aloqalar metodi
- Хотиранинг бирламчи образлари
Emotsional assotsiatsiyalash metodi esda olib qolinadigan materialning inson hissiy kechinmalari bilan aloqasiga asoslangan. Insondagi kuchli his-tuyg‘ular va kechinmalar hosil qiladigan material oson esda olib qolinishi aniqlandi. Materialni yaxshi va oson esda olib qolish uchun bu materialni yodlayotgan odamda qiziqish uyg‘otishi kerak.
Aloqalar metodi matnning tayanch so‘zlarini yagona yaxlit hosilaga, yagona hikoyaga birlashtirishdan iborat. Joylar metodi ko‘rishassotsiatsiyalarga asoslangan: esda olib qolish kerak bo‘lgan jismni aniq tasavvur qilib, uning obrazini xotirada oson topish mumkin bo‘lgan joy obrazi bilan birlashtirish zarur. Bumetodjismlar va joylar izchilligi tomonidan belgilangan assotsiatsiyalarga asoslangan. Doimiy yo‘nalish sifatida ish joyigacha bo‘lgan yo‘l, xonadondagi xonalar va xonalar ichkarisidagi alohida «joylar» (divan, shkaf, kreslo va boshqalar) joylashuvi xizmat qilishi mumkin. Joylar ma’lum izchillikda raqamlanadi va esda olib qolinishi zarur bo‘lgan jismlar ko‘rish obrazlarini xotirada qayd etgan holda tanlangan yo‘nalish bo‘yicha joylashtiriladi. Shu tarzda zarur material ma’lum izchillikda esda olib qolinadi. 7.Амалий тавсиялар. Инсонга кўплаб турли-туман жисмлар ва ҳодисалар ўз таъсирини кўрсатади, лекин бир мунча муддатдан сўнг биз идрок қилган жисмлардан баъзиларининг образларини тасодифан ёки билган ҳолда хотирамизда тиклашимиз мумкин. Бу ҳодиса тасаввур деб аталади. Тасаввурларни хотиранинг бирламчи ва эмоционал таъсир образларидан фарқлаш заруриятига эътибор қаратиш лозим. Хотиранинг бирламчи образлари деб, бевосита объектнинг идрок қилинишидан сўнг пайдо бўладиган ва сониялар билан ўлчанадиган вақт оралиғида сақланиб қоладиган образларга айтилади. Масалан, бир-икки сония бирор жисм – ручка, стол лампаси, суратга тикилиб туринг, сўнг кўзларингизни юмиб, уни иложи борича ёрқинроқ тасаввур қилишга ҳаракат қилинг. Сиз дарҳол тез орада сўнувчан ва ғойиб бўладиган ёрқин ва жонли образни ҳосил қиласиз. Хотиранинг бирламчи образлари изчил образларга ўхшаш маълум хусусиятларга эга бўладилар: а) объектни идрок қилишдан сўнг пайдо бўлади; б) давомийлиги жуда оз; в) ёрқинлиги, жонлилиги ва кўргазмалилиги кўргазмали тасаввурларга қараганда кўпроқ бўлади; г) ягона идрок илдизига эга, умумлаштиришдан иборат бўлмайди. Иккинчи томондан, улар изчил образлардан фарқ қилувчи, ҳақиқий тасаввурларга яқинлаштирувчи хоссаларга эга. Биринчидан, хотиранинг бирламчи образлари идрок қилишда диққатнинг маълум объектга йўналганлигига боғлиқ. Иккинчидан, ёрқин изчил образни ҳосил қилиш учун узоқ вақт (15-20 сония) маълум объектга тикилиб туриш лозим, хотиранинг ёрқин бирламчи образлари эса давомий бўлмаган идрок қилиш (1-2 сек.) вақт оралиғида ҳосил бўлади. Барча одамлар бир-бирларидан у ёки бу кўринишдаги тасаввурларнинг улар ҳаётида ижро қиладиган ролларига кўра тафовутланадилар. Баъзиларда кўриш, бошқаларда – эшитиш, қолганларида – ҳаракатли тасаввурлар устунлик қилади. Барча одамлар тасаввур типининг устунлигига кўра кўриш, эшитиш, ҳаракатли ва аралаш тасаввурлар устунлиги ифодаланадиган гуруҳларга ажратилиши мумкин. Кўриш типига мансуб одам матни эсга туширади, китоб саҳифасини тасаввур қилиб, хаёлан уни мутоала қилади. Агар қандайдир рақамларни, масалан телефон рақамини эслаб қолиш керак бўлиб қолса, уни қоғозда ёзилган тарзда тасаввур қилади. Download 37.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling