Млари ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим


Бунаклар ва кайтариладиган депозитлар


Download 0.7 Mb.
bet23/44
Sana25.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1398127
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44
Bog'liq
Fin.acc.book.uz.2 (2)

Бунаклар ва кайтариладиган депозитлар. Компания мижозлардан ва ходимларидан депозитлар олганда махсус мажбурият вужудга келади. Депозитларни келгусида келиб чикиши мумкин булган мажбуриятларни тулаш ёки битимни бажариш ёки хизматлар курсатиш кафолати сифатида мижозлардан олиш мумкин. Масалан, буюртма олинганда, компания буюртмани бекор килиш холатида келиб чикиши мумкин булган зарарларни коплаш учун бунак тулашни талаб килиши мумкин. Пул маблагларни олаётган компанияда бундай бунаклар натижасида хужалик муомаласининг якунланиш пайтигача мажбуриятлар келиб чикади. Бунаклар пул маблагларни дебетлаш ва мажбурият ёки мижоз депозитлари каби счётни кредитлаш оркали акс эттирилади.
Келгуси давр харажатлари (бунак тарикасида олинган даромадлар). Юкни етказиб бериш ёки хизмат курсатишдан олдин бунак тарикасида олинган пул маблаглари буйича мажбурият келиб чикади. Даромадни идентификация килиш тамойилига асосан, бу маблаглар даромад деб тан олиниши мумкин эмас. Бунак тарикасида олинган даромадларга: коллежда укиш учун тулов, ижара тулови, чипталарнинг сотилиши ва журналларга обуна булиш учун туловлар мисол була олади. Бундай хужалик муомалалар пул маблагларнинг дебети ва тегишли жорий мажбуриятлар хисоб вараклари кредити буйича акс эттирилади. Купинча «келгуси давр даромади» деб аталадиган бу хисоб варак, аникловчи сузга эга булиши мумкин, масалан обуна учун туловни олганда у обунадан олинган келгуси давр даромади булиши мумкин. Бу хисоб варак бошка номларга хам эга булиши мумкин, масалан: «олдиндан туланган обунадан даромад» ёки «бунак тарикасида олинган обунадан даромад».
Кейинчалик, махсулот етказилган ёки хизматлар курсатилган, ва даромад хам хакикатдан ишлаб олингандан кейин, келгуси давр даромадлари счёти камаяди, даромаднинг тегишли счёти эса кредитланади. Бу охирги ёзув одатда йил охиридаги тузатиш ёзувларидан бири хисобланади.
Мисол: 1991 йил 1 ноябрда “Зорекс” компанияси келгуси олти ой учун $6,000 суммада ижара туловини олди. Хисобот даври 31 декабрда тугайди. Ёзувлар куйидагича булади:
1991 йил 1 ноябр – Бунак тарикасида олинган ижара тулови:

Пул маблаглар

6 000




Бунак тарикасида олинган ижара даромади (ёки ижара буйича келгуси давр даромади)




6 000

1991 йил 31 декабр – Сумманинг ишлаб олинган кисми буйича тузатиш ёзуви:

Бунак тарикасида олинган ижара даромади (ёки ижара буйича келгуси давр даромади)

2 000




Ижарадан олинган даромад ($6 000) (2/6)




2 000

Бунак тарикасида олинган колган $4 000 даромад суммаси жорий мажбурият деб акс эттирилади, чунки «Зорекс» компаниясида колган турт ой давомида хизматлар курсатиш мажбурияти бор.
Келгусида хизмат курсатиш буйича мажбуриятга бошка мисол кабелли телевидение булиб хисобланади, кайси-ки, пул маблаглари хизмат курсатилгунга кадар йигиб олинади. Компания уз мажбуриятларига хизматлар учун олдиндан тулов деб номланадиган хисоб варакни кушади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling