Мм "укув кулланма"
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг мазмуни
Йил ҳисоби. Ўрта аср манбаларида, табиийки, ҳижрий йил
ҳисоби қўлланилган. Тадқиқотларда бу йил ҳисобини милодийга ўзгартириш эҳтиёжи ҳосил бўлади ва бу қуйидагича амалга оширилади: —Йилни 33 га тақсим қиламиз. —Қолдиқ 33 сонининг ярмидан кам бўлса, ҳисобга олинмайди, кўп бўлса, 1 қўшиб юборилади. —Энди ҳосил бўлган сонни ҳижрий йилдан айирамиз. —Сўнгра уни 622 га қўшамиз, натижа милодий йил ҳисобини кўрсатади. 61 Тадқиқотларда иккала йил ҳисобини ҳам кўрсатишга ҳаракат қилган маъқул. Саволлар: * Номи кўрсатилмаган асарнинг нима асар эканини қандай аниқлаш мумкин? * Сизга маълум асарнинг бошқа бир номда кўчирилгани нимани билдиради? * Абжад ҳисобидаги тарихни топинг: Кўриб ушбу фарах афзо бинони, Муқимий сўрди ақлидин ниҳони. Деди аз руйи лу тф оҳиста ногоҳ Хирад таъмирина «тарихи соний» (Муқимий) * Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <манбашунослик атамалари, абжад, тарих> ЎН ОЛТИНЧИ МАВУ Манбашунослик тадқиқоти йўналишлари Адабиёт: Адабий манбашунослик. –Т., ЎзФА ҚИ 1989; М у р о д о в А. Ўрта Осиё хаттотлик санъати тарихидан. –Т., 1971; В. Абдуллаев. Ўзбек адабиёти тарихи, иккинчи китоб, –Т., «Ўқитувчи», 1964, 32—47-бетлар; Н.Маллаев. Алишер Навоий ва халқ ижодиёти, – Т., 1974, 231—289-б. Дарснинг мазмуни: Шарқ хаттотлик, китобат ва миниатюра санъатини ўрганиш. Ўзбек халқ китоблари қўлёзмаларини тадқиқ этиш. *** Шарқ хаттотлик ва китобат санъатини ўрганиш. Китобат санъатини юксалтириш учун тинмай иш олиб борилган бўлса ҳам, унинг энг гуллаган даври XV асрларга тўғри келади. Бу соҳани чуқур ривожлантириб, уни санъат даражасига 62 кўтарилишида хизмат кўрсатган шахслар ўзларидан нафис қўлёзма китобларнигина мерос қолдирмасдан, бу соҳа юзасидан асарлар ҳам ёзиб қолдирганлар. (Султон Али Машҳадийнинг хаттотлик санъатига бағишланган асари бор.) Шарқ хаттотлик ва китобат санъатини ўрганиш учун бундай манбаларни топиб тадқиқ этишимиз, илмий жамоатчиликка етказиб беришимиз керак бўлади. Бу соҳани чуқур ўрганган олим А.. Муродов ҳисобланади. (қ.: Ўрта Осиё хаттотлик санъати тархидан; Тошкент, 1971.) Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling