Мм "укув кулланма"


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/54
Sana02.12.2023
Hajmi1 Mb.
#1779990
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54
Bog'liq
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик

Саволлар 

Китобнинг шакли ва мазмунига таъсир кўрсатувчи 
шахслар ва уларнинг таъсир доираси нималардан иборат 
бўлган? 

Китобнинг тузилиши билан боғлиқ бўлган тушунчаларни 
изоҳлаб беринг. 


92 

Қўлёзма китоблардан олинган иқтибослар тадқиқотларда 
қандай кўрсатилади? 

Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <Котибнинг 
мавқеи, оддий нусха, одоби тасниф, басмала, ҳамд, унвон, 
ҳошия, пойгир, колофон>. 
*** 
ЕТТИНЧИ МАВУ 
Матншунослик таҳлили объекти 
 
Адабиёт: Л и х а ч е в Д.С. Текстология, М-Л., 1964,с. 9—14; Л 
и х а ч е в Д.С. Текстология, Ленинград, 1983. 
Дарснинг мазмуни: Матн тарихи. Матншунослик 
таҳлили. Қўлёзма нусха турлари.
*** 
Муайян матн ҳақидаги барча маълумотлар йиғиндисини 
матн тарихи деймиз. Матн тарихини ўрганиш, аввало 
матншунослик таҳлилида асарнинг шакли ва мазмуни ҳақида 
аниқ тасаввур олиш учун керак. Матн тарихи фақат бадиий 
асарларгагина эмас, турли хил ҳужжатларга ҳам чуқурроқ кириб 
бориш имкониятини яратади. Матн тарихи материаллари ўз 
навбатида матншунослик таҳлилини амалга ошириш учун 
хизмат қилади. 
Матншунослик таҳлили қуйидаги асосий омилларга 
аниқлик киритади: 

- тадқиқ этилаётган матннинг қайси даврга мансублиги; 

- матннинг тарихий-адабий ва маданий шарт-шароит 
билан алоқасини белгилайди ва кузатади

- ўрганилаётган асар матнидаги барча ўзгаришларни 
ҳисобга олади;


худди 
ўша 
шароитда 
ижод 
қилган 
бошқа 
муаллифларнинг асарларини ҳисобга олади; 

- мазкур асарнинг бошқа асарларга кўрсатган таъсирини 
излайди. 


93 
Гап қадимги адабиёт намуналари ҳақида борганда, 
асарнинг муаллиф замонасидаги тақдиригина эмас, балки 
кейинги барча даврлар ҳам аҳамиятлидир. 
Жумладан, Алишер Навоийнинг 870/1465-66 йилда 
кўчирган «Илк девон»и 1829 йилда Россиянинг Теҳрондаги 
элчиси А.С. Грибоедев ўлдирилиши муносабати билан Эрондан
Петербургга юборилган ва ҳозир у ерда 564-рақам остида 
сақланади. 1968 йилда худди шу нусханинг факсимил нашри 
Тошкентда, «Фан» нашриёт томонидан чоп этилди. 
Асарлар матни устида матншунослик таҳлили олиб бориш 
учун бу соҳада барқарорлашган қуйидаги бир қанча 
тушунчаларни билиб олишимиз керак: 
Матн.—Бу муаллиф фикрининг ёзма ифодасидир. 
Муаллиф ҳозирги даврда ёзувчининг ўзи. Қадимда, ўрта асрлар 
адабиётида эса, асар матни асосан котиблар қаламига мансуб 
бўлган. Матннинг тўғри талқини учун унга котибнинг онгли 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling