Мм "укув кулланма"
М А Н Б А Ш У Н О С Л И К
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Манбашунослик ёзма манбаларни йиғиш, қидириб топиш, тартибга солиш ва улардан илмий фойдаланиш йўлларини ўргатувчи фандир.
М А Н Б А Ш У Н О С Л И К
I. УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР БИРИНЧИ МАВУ Манбашунослик фанининг предмети ва тарихий аҳволи Адабиёт: Қ а ю м о в А. Ўзбек адабий манбашунослиги.— «Ўзбек тили ва адабиёти» ж-ли, 1987, № 5; ЎзСЭ: “Манбашунослик”, “Текстология” мақолалари; Ш а й х з о д а. Тазкирачилик тарихидан.—“Навоийга армуғон” китобида, ––Т.,1968. Дарс мазмуни: Ёзма манбаларни қидириб топиш, тартибга солиш ва сақлаш муаммолари. Ўрта аср манбалари ҳақида маълумот берувчи асарлар. *** Қўлёзма фондларида сақланаётган минг-минглаб китоблардан соҳа мутахассислари орасида барқарорлашган, илмий йўлга қўйилган, махсус ишлаб чиқилган қатъий тартиб қоидаларсиз фойдаланиш ниҳоятда оғир бўлган бўлур эди. Сон- саноқсиз китоблар орасидан зарур бўлган бирор асарни топиш ёки бу хазиналарда нималар борлигидан воқиф бўлишни манбашуносларнинг машаққатли меҳнатисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Билимнинг бу соҳаси манбашунослик деб аталади. Манбашунослик ёзма манбаларни йиғиш, қидириб топиш, тартибга солиш ва улардан илмий фойдаланиш йўлларини ўргатувчи фандир. Манбашунослик фанлар соҳаси бўйича қуйидаги тормоқларга бўлинади: Адабий манбашунослик, Тарихий манбашунослик Илмий манбашунослик, 8 Фольклор манбашунослик. Умуман олганда, манбашунослик илмда тарих фанининг бир соҳаси сифатида қабул қилинган. Собиқ шўролар даврида кўпгина фанлар қатори манбашуносликка ҳам фаннинг Октябрь инқилобигача тараққий этмаган бир соҳаси деб қараш ҳукмрон эди. Бироқ ҳар бир даврни ўз мезонлари билан олиб қарасак, манбашунослик маданиятимиз тарихида ўзининг чуқур илдизларига эга эканига амин бўламиз. У ўзининг муайян мезон ва меъёрлари билан ривожланиб тараққий этиб келган. Тўғри, ХХ асргача манбашуносликка фаннинг алоҳида тормоғи сифатида қараш дунё миқёсида йўқ эди. Аммо бу соҳадаги амалий ишлар тинимсиз ривожланишда бўлгани кузатилади. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Марказий Осиё халқлари орасида китоб йиғиш, уларни маълум соҳалар бўйича туркумлаш, китоб хазиналарини тарихнинг суронли воқеаларидан омон сақлаб қолиш ишларига қадимдан катта эътибор бериб келишган. Бу ишда албатта, йирик маданий марказлардаги китоб хазинадорлари, йирик олим ва ижодкорлар жонбозлик кўрсатишган. Тарихий ёдгорликлар жуда қадим замонлардан подшоҳлар ва коҳинларнинг хазиналарида диний, тарихий ва адабий мазмундаги қўлёзмалар тўпланганлигини ва сақланганлигини аниқлашга имкон беради. Қулдорлик давлатлари мавжуд бўлган даврда бу хазиналарда қўлёзмалар мажмуалари, маданий бойликлар сақланадиган махсус омборхоналар вужудга келиши учун шарт-шароит вужудга кела бошлайди. Бироқ Марказий Осиё халқларининг энг қадимги ёзма ёдгорликлари деярли сақланиб қолмаган. Улардан кўплари араблар босиб олган даврда VII—XI асрларда нобуд бўлган. Сўғд ва Хоразмнинг араб халифалиги томонидан қўйилган нойиби китобларни ва уларни сақловчиларни йўқ қилиб ташлаганлиги ҳақида биринчи бўлиб Беруний (927—1046 йиллар) маълумот беради. Наршахий «Бухоро тарихи» (943— 944 м.) асарида: «Қутайба... кофирлик ва оташпарастлик асарларини йўқ қилди»,—деб ёзади. Араб халифалигининг чекка 9 ўлкаларидан бирига айланиб қолган Марказий Осиёда ёзма миллий маданиятнинг қайтадан вужудга келиши учун анчагина вақт керак бўлди. Ёзма манбаларда, жумладан, Ибн Сино таржимаи ҳолида ёзилишича, Бухорода—сомонийлар саройида каттагина китоб хазинаси мавжуд бўлиб, у ерда сақланадиган китобларга Х асрда махсус феҳрист тузилган. Бу ҳозирги даврда қўлёзмалар фонди Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling