Мм "укув кулланма"
Манбаларнинг мазмунига кўра турлари
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик
Манбаларнинг мазмунига кўра турлари
Тарихнавислик. Тарихнавислик тарихи давлатчилик тарихига бориб тақалади. Қадимги тошдаги битиклар, пергаментларда сақланиб қолган ёдгорликларнинг барчасида кўҳна тарих саҳифалари ёритилган. Ўрта асрларга келиб, тарихнавислик шиддат билан ривожлана борди. Жумладан: —Ўрхун-Энасой битиклари—қоонликлар тарихи; —Тарихи Наршахий (943—944)—Бухоро тарихи; —Тарихи Табарий—араб халифалиги ҳудудида 915 йилгача бўлган воқеалар; —Тарихи Яминий (976—1030)—Утбий асари; —Тархи Кошғар (X аср)—Қорахонийлар давлати тарихи; —Тарихи Комил (Ўрта Осиё XII—XIII аср воқеалари)— Ибн ал-Асир асари; —Ажойиб ул-мақдур фи Ахбори Темур—Ибн Арабшоҳ асари; —Зафарнома—Шарафиддин Али Яздий асари; —Тарихи Рашидий (XIV—XVI аср)—Мирзо Муҳаммад Ҳайдар асари ва ҳоказолар. Бу асарлар тарих саҳифаларига ойдинлик киритиш билан бирга ўз даврининг маданий-адабий ҳаётидан ҳам дарак бергани туфайли адабий манбашунослик учун ҳам қимматли манбалардандир. Илмий манбалар. Илм-фаннинг турли соҳаларига бағишлаб ёзилган асарларни ўша соҳалар билан бир қаторда «Фан тарихи» деган фан соҳаси ҳам ўрганади. Қўлёзма фондларимизда тиббиёт, фалакиёт, риёзиёт, ҳандаса, табииёт ва ҳоказоларга оид кўплаб қўлёзма китоблар мавжуд. Ибн Сино, Беруний, Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний асарлари шулар жумласидандир. Бундай манбаларни чоп этишда 20 манбашунослик ва матншунослик соҳасида муайян тажрибалар орттирилган. Йирик алломаларимизнинг бир қанча илмий асарлари ўзбек ва рус тилларига таржима қилиниб, чоп этилган. Фалсафий манбалар—ислом минтақасида бу турдаги асарлар дастлаб юнон донишмандлари Арасту, Афлотун, Суқрот кабиларнинг асарларини араб тилига таржима қилиш, уларга шарҳлар ёзиш билан бошланди. Х аср ўрталарида юзага келган «Иҳвон ус-сафо» давраси шу йўналишдаги фаолияти билан ном қолдирган. Бундай манбалар мутакаллимлар (мутазилия), ботинийлар (исмоилия), файласуфлар, сўфийларнинг ижодида фалсафий рисолалар ва фалсафий қасидалар шаклида кўплаб қўлёзма китоблар ҳолида сақланиб қолган. Диний манбалар. Қуръон, Ҳадис, тафсир, маноқиб, тазкира ва қиссалар. Булардан ташқари шариат аҳкомлари, фиқҳ илми, мазҳаб йўналишлари ва оқимлар шарҳига бағишланган асарлар ва ҳ.к.лар шаклидаги илмий изланишлар натижаси бўлмиш китоблар ҳам кўплаб яратилган. Тасаввуфий манбалар. Турли тариқатлар баёнига бағишларган илмий-фалсафий рисолалар, фалсафий достонлар, тазкира ва маноқиб, ҳолномалар, тасаввуф атамалари шарҳлари (истилоҳоти шуаро). Адабий манбалар. Куллиётлар, девонлар, маснавийлар, тазкиралар, баёзлар каби хрестоматив материаллар билан бир қаторда адабий жанрлар, бадиий санъатлар, шоир ва адиблар ҳақида маълумот берувчи манбалар ва ҳ.к. бу адабий манбашуносликнинг бевосита тадқиқот мавзуси бўлиб, бу мавзуни биз атрофлича ўрганамиз. *** Саволлар: * Миср фиръавнлари ҳукмронлиги даврига мансуб битиктошлар қандай ёзувларда ёзилган? * Миххатда ёзилган араб тилидаги матнлардан қайсиларини биласиз? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling