Ммк ва хт буйича саволлар


Download 174.5 Kb.
bet3/8
Sana19.06.2023
Hajmi174.5 Kb.
#1602937
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Савол ва жавоб

Ходимни ишга жалб килиш

  1. Қандай холларда иш берувчининг фармойишига асосан ишчиларни байрам кунларида ишга жалб килиш мумкин? Жавоб –санаб ўтилган ҳамма холларда

  2. Қандай холларда бир хил ишчиларни дам олиш кунлари ишга жалб қилиш мумкин? Жавоб – иш берувчи ва касаба уюшмаси билан келишилган холда

  3. Ишчиларни қайси вақтда ишдан ташқари ишга жалб қилиш мумкин эмас? Жавоб – 1. иш сменаси 12 соатни ташкил қилса. 2. иш шароити ўта хавфли ва ўта оғир иш шароитида ишлаганларга

  4. Таътилни қисмларга бўлиб дам олиш мумкинми? Жавоб –мумкин

  5. Йиллик асосий ва қўшимча таътиллар қандай тартибда берилади? Жавоб – асосий ва қўшимча таътил қўшиб берилади

  6. Қандай ишчилар ҳар йилги қўшимча таътил олишга ҳақи бор? Жавоб – ноқулай иш шароитида ишлаётган ишчилар

  7. Энг узун таътил вақти қанча бўлиши керак (қўшимча меҳнат таътиллари билан биргаликда ҳисоблаганда)? Жавоб – 48 иш куни

  8. Корхонада қўшимча таътил, таътилнинг узунлиги, уларни бериш тартиби ва шартларини ҳуқуқини берувчи ишлар, касб ва лавозимлар ким томондан белгиланади? Жавоб – 1-Соха Келишуви, 2 - жамоа шартномаси, 3- иш берувчи касаба уюшмаси билан келишган холда

  9. Ким хар йилги узайтирилган таътилга чиқиши мумкин? Жавоб – 18 ёшдан ёш бўлган шахслар

  10. Ишдан ташқари ишга кимнинг розилиги билан ишчини жалб қилиш мумкин? Жавоб-ишчининг розилиги билан

ММК хизмати ва ММК буйича укитиш.

  1. Қандай холларда ташкилотларда ММҚ ва ХТ хизмати бекор қилинади? Жавоб – ташкилот ўз фаолиятини тўхтатган тақдирда.

  2. ММҚ хизмати ходимларига ўзининг асосий ишидан ташқари яна қандай бошқа ишларни юклатиш мумкин? Жавоб – мумкин эмас

  3. Корхонанинг кайси ишчилари ММҚ бўйича ўқитилиши ва имтиҳон топширишлари керак? Жавоб – ҳамма ишчилар, ҳатто раҳбарият ҳам

Ёнғин хавфсизлиги

  1. Қандай холларда кўчма ёки ўт учирувчилар нарвонидан чиқиш рухсат этилади? Жавоб- агар том баландлиги 10 метрдан ошмаса

  2. Алоқа корхонасида ёнғин хавфсизлиги учун ким жавоб беради? Жавоб – ташкилот раҳбари

  3. Иш жойидаги ёнғин хавфсизлиги учун ким жавоб беради? Жавоб – ўша иш жой ишчиси

  4. Алоқа корхонасида ёнгин хавфсизлиги профилактик ишини ким амалга оширади? Жавоб – 1-кўнгилли ўт учириш дружинаси, 2 – доимий ҳаракатдаги ўт ўчириш техник комиссиси

  5. Ёниб турган электр ускунасини ўчириш учун қандай ўт ўчиргич турларидан фойдаланиш керак? Жавоб- ОУ (углекислотали), ОП (кукунли) тури

  6. Аккумулятор хонасида чиққан ёнғинни ўчириш учун қандай ўт ўчиргич турларидан фойдаланиш керак? Жавоб- ОУ тури

  7. БС хонасида чиққан ёнғинни ўчириш учун қандай ўт ўчиргич турларидан фойдаланиш керак? Жавоб- ОУ тури


Download 174.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling