Электр хавфсизлик
-
Очиқ равишда тортилган ерга улаш симлари қандай рангга бўялиши лозим? Жавоб- қора
-
Қандай холларда ЭУЛ тагида юк ортиш ва тушириш машиналари ишлаши мумкин? Жавоб- ҳар қандай холларда тақиқланади.
-
Қайси холларда ерга улагичлар яроқсиз деб олиб ташаланади? Жавоб – 1 контактлари яроқсиз холга келиб қолганда 2- симлар механик яроқсиз холга келиб қолса 3-жилаларнинг 10% узилиб қолса
-
Электр ускуна корпуси қаттиқ қизиб кетса қандай чоралар кўрилиши керак? Жавоб – электрдан узиб, дарҳол раҳбариятни огохлантириш
-
Ерга улагич симларини қалинлиги қанча бўлиши керак? Жавоб – 25 мм кв
-
Ёритиш системасини текширувчи ва назорат қилувчи ходимнинг электр хавфсизлиги бўйича квалификацион гуруҳи неча бўлиши керак? Жавоб – 3-гурух
-
Тортиб очиладиган панел аппаратлари, ечиладиган кожухлар, очиладиган эшиклар (электр ускуналари) олида турган диэлектрик гиламчаларнинг эни қанча бўлиши керак? Жавоб – 0,7 м
-
Емирувчи газ ва буғ бўлган ҳамда нам бўлган хоналардаги электр тармоғи қобиғи қаршилиги қанча вақтда теширилиб турилиши лозим? Жавоб – бир йилда икки марта
-
Нормал ҳолат бўлган хоналардаги электр тармоғи қобиғи қаршилиги қанча вақтда теширилиб турилиши лозим? Жавоб – бир йилда бир марта
-
Электр ёритиш ва кучланиш симларининг кобиғи қаршилиги қанча вақтда текширилиб турилиши лозим? Жавоб – бир йилда бир марта
-
Ерга улаш ускуналарининг текширилиш даври қанча бўлиши лозим? Жавоб – бир йилда бир мартадан кам булмаслиги керак
-
Авария ёртиш системасининг созлигини текшириш қанча бўлиши керак? Жавоб – хар кварталда бир марта
-
Ерга улаш ускуналарини текшириш муддати қанча бўлиши керак? Жавоб – бир йилда бир марта
-
Ток узатиш учун мўлжалланмаган, лекин ток остида бўлиши мумкин бўлган ҳар бир метал махсулотларни ерга улагичга қотирадиган болт орасидаги қаршилиги қанча бўлиши керак? Жавоб- 0,1 Ом
-
Девор бўйлаб тортилган электр сими ва телефон кабели ўртасидаги масофа қанча бўлиши керак? Жавоб – 25 мм
-
Кўчма ерга улагичлар учун қандай симдан фойдаланиш керак? Жавоб – қобиқсиз кўп жилалик, эгилувчан, мис симдан
-
Электр мосламалирга якка тартибда хизмат қилувчи ходимнинг электр хавфсизлиги бўйича квалификацион гурухи кандай булиши керак? Жавоб – 4-гуруҳдан паст бўлмаслиги керак
-
Электр инструментларни ушлагичининг узунлиги канчадан кам бўлмаслиги керак? Жавоб - 150 мм
-
Элетр ускуна билан иш бошлашдан олдин нималарга эътибор бериш керак? Жавоб-1-ерга улагичнинг мавжудлигига, 2 – қобиқларнинг мавжудлигига, 3- қобиқсиз ток узатувчи симларнинг йўқлигига
-
Кучма электростанцияларга хизмат қилувчи ходимнинг электр хавфсизлиги бўйича квалификацион гуруҳи қанчадан паст бўлмаслиги керак? Жавоб 3-гуруҳ
-
Электр ускуналарининг қандай камчилиги бўлса ишлаш тақиқланади? Жавоб-1-ўчириб ёқиш мосламасида яхши контакт бўлмаса, 2 – корпуси ерга улагичга уланмаган бўлса, 3- электр узатиш шнурида нуқсонлар бўлса
-
Иш жойида электр ускуналарни созлаш мумкинми? Жавоб – таъқиқланади
-
Электр токи урган одамни ерга кўмиб қўйиш мумкинми? Жавоб мумкин эмас
-
Агар жароҳатланган одам ток узатиш қисмларга тегиб турган бўлса, биринчи навбатда қандай чоралар кўрилиши керак? Жавоб-жабрланган одам тегиб турган қурилманинг шу қисмини ўчириш
Do'stlaringiz bilan baham: |