ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН” _______________
(ОТМ ректори)
20___ йил “___”___________
|
|
|
МОБИЛЬ ИЛОВАЛАРНИ ЯРАТИШ
ФАН ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
300000 – Ишлаб чиқариш-техник соҳа
|
Таълим соҳаси:
|
330000 – Компьютер технологиялари ва информатика
|
Таълим йўналиши:
|
5330100-Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича)
|
Фан/модуль коди
KIDT
|
Ўқув йили
2023-2024
2024-2025
|
Семестр
6
7
|
ECTS - Кредитлар
4
6
|
Фан/модуль тури
Мажбурий
|
Таълим тили
Ўзбек
|
Ҳафтадаги дарс соатлари
4
|
1.
|
Фаннинг номи
|
Аудитория машғулотлари (соат)
|
Мустақил таълим (соат)
|
Жами юклама
(соат)
|
Мобил иловаларни
яратиш
|
6-семестр – 60
7-семестр - 60
|
6-семестр – 60
7-семестр - 120
|
300
|
2.
|
I. Фаннинг мазмуни
Фанни ўқитишдан мақсад –мобил қурилмалар ва ундаги дастурий воситалар ўрни ва аҳамияти, мобил қурилмалар операцион тизим, унинг архитектураси, тузилиши, ишлаш принциплари, хизматлари, мобил операцион тизимга мос иловалар яратиш кўникмалари, иловаларда ҳодисалар ва жараёнларни бошқариш, иловалар яратишда фойдаланувчи интерфейсини яратиш ва мослаштириш, мобил қурилмалардаги турли хил хизматлар (хабар алмашув, қурилмаларни бошқариш, берилганлар базаси билан ишлаш ва ҳ.к.) муаммоларни ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Фан вазифаси – қўйилган масалаларни ечишда зарур дастурий воситаларни тўғри танлаш ва улардан фойдалана олиш, олинган билимлари асосида уни еча олиш, мобил операцион тизим архитектурасини билиш, қурилмаларнинг дастурий таъминотлари билан танишиш, мобил қурилмалар учун амалий дастурлар билан ишлай олиш, замонавий мобил платформалар учун мобил иловалар яратиш ва фойдалана олиш билим ва кўникмаларига эга бўлиш ҳисобланади.
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-мавзу. Мобил операцион тизимларининг ривожланиш тарихи. Android операцион тизими
Android операцион тизимининг архитектураси ва асосий тушунчалари. Dalvik виртуал машинаси.
2-мавзу. Дастурлаш мухити ва мобил иловалар структураси.
Дастурлаш мухити ва уни созлаш. Android учун иловалар ишлаб чикиш анжомларию Иловалар структураси.
3-мавзу. Махсус инструментал дастурий воситаларни урнатиш ва созлаш. Иловалар яратиш. Эмуляторлардан фойдаланиш.
Махсус инструментал дастурий воситаларини урнатиш ва созлаш. Иловаларни яратиш кетма-кетлиги. Иловалар яратишда хизматлардан фойдаланиш. Иловалар хусусиятларини узгартириш. Эмулятордан фойдаланган холда иловаларнинг ишлаб чикишнинг узига хослиги. Эмуляторда ва реал курилмаларда дастурни созлаш.
4-мавзу. Android иловалар компоненталари.
Android иловалар компаненталари. Activity, Service, Broadcast Receiver, Content Provider, Intent тушунчалари.
5-мавзу. Фойдаланувчининг график интерфейси. Компановкалар ва улар билан ишлаш.
Фойдаланувчининг график интерфейси. Элементларни бошқариш компановкалари. Компановкалар турлари: LinearLayout, ReletivaLayout, TableLayout, FrameLayout.
6-мавзу. Бошқарув элементларидан фойдаланиш. Бошқарувнинг матнли элементлари.
Матнли майдон компонентлари билан ишлаш. Тугмалар ва флажоклар: Button, RadioButton, RadioGroup, CheckBox, ToggleButton, ImageButton.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |