Моддалар бирикмасидир
Download 0.86 Mb.
|
курс иши 1-2 боб
I - боб бўйича хулосаМагистрлик диссертациясининг биринчи бобида нефт ва нефт маҳсулотларини қайта ишлашнинг назарий асослари ёритилган. Нефт ва унинг физик-кимёвий хусусиятлари ўрганиб чиқилди. Нефтнинг хусусиятлари, унинг кимёвий таркиби назарий жиҳатдан баён этилди. Нефт таркибида мавжуд бўлган компонентларнинг қайнаш температураларига асосан фракцияларга ажратилиши белгилаб берилди. Енгил углеводородлар ва унга мос келувчи босимлар хусусида маълумотлар келтирилди. Фракцияли ҳайдаш, дефлегмациялли ҳайдаш ҳамда сув буғи билан ҳайдаш усуллари ўрганиб чиқилди. Бундан ташқари даврий ва узлуксиз ишлайдиган ректификациялаш қурилмаларининг иш принциплари таҳлил қилинди. Таҳлилар асосида нефтни фракцияларга ажратишнинг моддий ва иссиқлик баланслари тузилди. Технологик жараённи автоматик ростлаш ҳамда бошқариш системасини ташкил этишда назорат ва ростланадиган катталиклар аниқлаб олинди. Бензин фракциясини ажратиб олишга мўлжалланган ректификациялаш калоннаси ишини бошқаришнинг муқобил вариантлари таклиф этилиб, ректификация ускунасини автоматлаштириш асослари ва ректификацион колоннага нисбатан ростлаш усуллари белгилаб берилди. Маълумки, ректификацион қурилма катта миқдордаги ўзаро алоқадор координатали мураккаб объект ҳисобланади. Энг яхши ростлаш каналларини танлаш учун объектнинг статик ва динамик характеристикаларини чуқур таҳлил қилиш зарурлиги аниқланди. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling