Моддалар ва биологик тўҚималарнинг магнит хоссалари (мрт)


МРТ диагностиканинг қўллаш мумкин бўлмаган холатлар


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/12
Sana24.03.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1294088
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
МАГНИТ МАЙДОН ВА УНИНГ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ (2)

МРТ диагностиканинг қўллаш мумкин бўлмаган холатлар: 
- пациентда кардиостимулятор мавжудлиги
- ўрта қулоқда ферромагнит имплантантлар; 
- катта металл имплантлар,ферромагнит бўлакчалар; 
- ҳомиладорликнинг биринчи уч ойи (магнит майдонининг ҳомилани шаклланишига 
таъсир кўрсатиши тўғрисида исбот-ланган маълумотлар мавжуд эмас); 
- психик жиҳатдан беқарор пациентлар; 
- кома холатидаги пациентлар ёки декомпенсация босқи-чидаги оғир касалликларга 
чалинган беморлар; 

таркибига маталл бирикмалари асосидаги бўёқлар билан ишланган 
татуировкаларнинг мавжудлиги. 
МРТдан фойдаланиш тиббиёт имкониятларини етарли даражагачакенгайтирди.Ушбу 
самарали ва нисбатан хавфсиз усулдан катта ёшли ва кичик ёшли мижозларда ҳам қўлла-
нилади. 
Сифатли натижалар олиниши учун текширувлар ўтказилиш вақтида шифокорнинг 
барча тавсиялари бажарилиши лозим.
Инсон организмида мавжуд фосфор, фтор, водород ва бошқа элементларнинг 
ядролари “пилдироқ” каби ўз ўқи атрофида айланади. Агар улар ўзгармас магнит 
майдонига жойлаштирилса, “пилдироқ” ўқлари майдон индукцияси чизиқ-лари йўналиши 
бўйича ориентацияланади; баъзилари майдон бўйлаб, бошқалари- унга қарама-қарши. 
Агар ўзгарувчан юқоричастотали сигнал (радиотўлқин) перпендикуляр тарзда қўйилса, 


“ядро пилдироқчалари” энергия қабул қиладилар ва магнит майдонининг куч чизиқлари 
атрофида қатъий, аниқ частота резонасига чалиниб айланади (ядро-магнитли резонанс 
шундан келиб чиққан).
Ток ўчирилгандан кейин, ядролар инерцияга кўра қандай-дир вақт прицессиясини, 
яъни ориентацияланишини давом эттирадилар. Секин-аста ушбу ҳаракат кучсизлашади, 
лекин айтишларича,спинли акс садо “жаранглаб туради”. Унинг сўниш қиймати ва 
тезлигига кўра модданинг ҳусусиятлари тўғрисида фикрлаш мумкин: зичлик қанча
катта бўлса,акс садо шунча тез сўнади.Фараз қилайли, объект маълум шакл ва 
индукциядаги магнит майдонида жойлашган бўлсин. ”Ядро пилдироқчаларини” 
тебратиб,уларнинг спин акс садоларини қайд этамиз. ЭҲМда ўлчов натижаларини қайта 
ишлаган холда, ядролар концентрацияларининг фазовий тақсимланишини,шунингдек 
спин акс садонинг тинчланиши учун кетган вақтни, яъниЯМР-томограммани ҳосил 
қиламиз. Сув – биологик объектларни асасий ташкил этувчиси бўлиб ҳисобланади, 
шунинг учун ЯМР-томограммада текширилувчи сигнал бўлиб, сув молекулалари протон 
магнит резонанс сигнали ҳизмат қилади. 
ЯМР частотаси ташқи магнит майдони индукциясига мутаносибдир ва шунинг 
учун,маълум частотадаги сигналнинг жадаллиги магнит майдонининг маълум қиймати 
соҳасида жойлашган ўша тўқиманинг, ўша қисми сувининг нисбий миқдорини
тавсифлайди. 
Текширилаётган биологик объект магнит майдонида ҳар хил томондан кўриб 
чиқилади. Олинган проекциялар бўйича,компьютердан фойдаланилган холда тасвир 
олинади. Намуна-нинг турли қисмларида ЯМР-сигнали турли амплитудада бўлади ва бу 
биологик объектнинг ҳар қайси нуқтасини текшириш имкониятини беради. Бундай 
усулда организмдаги шишларнинг ўлчамлари ва холатини аниқлаш мумкин бўлади. Шиш 
тўқималари учун юқори магнитланганлик ҳосдир, шунинг учун шиш сувининг ЯМР-
сигнали меъёрий тўқима сигналига қараганда осонроқ тўйинади. Бундай тадқиқот усу-
лидан кўкрак қафаси ичидаги аъзоларнинг ёки бош соҳасининг маълумқисмларининг 
тасвирини олиш учун фойдаланилиш мумкин. Протонли резонанс текширувидан ташқари, 
биологик тадқиқотларда бошқа ядролар ЯМР-спектроскопиясидан фойда-ланилади. 
Агар ЯМР-томограф радионурланиш частотаси ва майдон индукциясига тўғрилаб 
қўйилса, водород,фосфор кабиатомлар ядролари реакция кўрсатади. Шундай қилиб, ЯМР-
томография инсоннинг биотўқималаридаги нозик кимёвий жараёнларни текшириш 
имконини беради. ЯМР-томография катта диаг-ностик имкониятларга эга бўлибгина 
қолмай,шу билан бирга,мижоз учун тўлиқ хавфсизликни кафолатлайди. Бу мураккаб 
объектларнинг ички структураларини уларга зарар етказмаган холда аниқ кўриш ва ўлчаш 
услубидир. 
Замонавий МРТларда, асосан,ўзгарувчан магнит майдони частотаси водород 
атомлари учун аниқланади, демак, текшири-лаётган тўқима қанча кўп водород атомларига 
эга бўлса, шунча кучли МРТ-сигналини оламиз. Водород атомлари зичлиги кам бўлган 
анатомик соҳалар,масалан ҳаво, суяклар жуда кучсиз МРТ-сигнални индукциялайди ва 
компьютер тасвири қорайиб чиқади.Юқори зичликдаги соҳалар янада ёрқин кўринишга 
эга.Ҳаракатланувчи тўқималар МРТ-сигналга генерацияланмайди, шунинг учун томирлар 
ва юрак камераларининг ёритилиш тасвирлари қорайиб кўринади. Шундай қилиб, магнит-
резо-нансли томография – тасвирнинг ёрқинлиги тўқималар кўри-нишига боғлиқ бўлган, 
тўқималар морфологиясини қатламларга оид текширииш усулидир. МРТ-тасвирлари 2-4 
миллиметр ўлчамли қисмлардан иборат бўлади. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling