Моддалар ва биологик тўҚималарнинг магнит хоссалари (мрт)


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/12
Sana24.03.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1294088
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
МАГНИТ МАЙДОН ВА УНИНГ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ (2)

Ажойиб “шакллар”
 
Инсон ички аъзоларининг ЯМР-тадқиқотлари натижала-рини тўлиқ баҳолашда 
(масалан, бугунги кунда физик-медик бош миянинг турли қирқимлари тасвирини бош 
чаноғига тегмасдан туриб олиш имконияти бўлганда) энг аввало, гап рентген суратини 
олиш жараёнида рентген нурларини ютили-шида фотосезувчан пленкада юзага келувчи 
реал тўқималар тўғрисида эмас, балки айнан “шаклларни” компьютерда қайта яратилиши 
тўғрисида кетаётганлигини тушуниш лозим. 
Инсоннинг кўзи оптик диапазонда электромагнит нула-нишни сезувчи датчик 
ҳисобланади. Бахтимизгамиёки бахтсиз-лигимизгами, ички аъзолардан таралаётган 
нурларни бизнинг кўзимиз кўрмайди – биз инсон танасинингсиртини кўрамиз. Лекин 
юқорида кўриб чиққанимиздек, маълум шароитларда инсон танаси ички аъзоларини 
ташкил этган молекула ва атом ядролари радиочастоталар диапазонидаги электромагнит 
тўл-қинларни чиқариш ҳусусиятига эга(яъни, анча кичик часто-таларда),бунинг устига 
частота нурланаётган нуқтага боғлиқ холда бироз ўзгаради. Уни кўз билан кўриб 
бўлмайди,шунинг учун бундай нурланиш мураккаб аппаратура ёрдамида қайд этилади, 
сўнг махсус компьютерда ишлов бирилиб, тасвир кўринишида йиғилади. Бу ерда 
предметнинг ёки инсон танаси-нинг ички қисмини аниқ ва равшан кўриштўғрисида гап 
кетмоқда. 
Бундай ажойиб муваффақиятга инсоният илмий тадқиқот-ларнинг бир қатор 
фундаментал ютуқлари эвазига эришди: бу,магнит майдонининг квант механикаси 
нуқтаи-назари, нурла-нишнинг модда билан ўзаро таъсирлашиш квант назарияси, рақамли 
электроника, сигналларни ўзгартиришнинг математик алгоритмлари ва компьютер 
техникасидир. 
ЯМР-томография бошқа ташҳислаш усулларга нисбатан кўплаб ва катта 
афзалликларга эга. Оператор мижоз танасининг керакли қисмини сканирлаш учун осон 
танлаши мумкин, шунингдек танланган аъзони бир вақтнинг ўзида бирнеча қир-
қимларини текшириши мумкин.Хусусан, мос равишда магнит майдон градиентларини 
танлаш билан, бизнинг бош чаноғи-мизнинг ички қисмининг вертикаль 
қирқимитасвирини олиш мумкин. Бу марказий қирқим, ёки ўнгга, ёки чапга силжиган 


қирқим бўлиши мумкин.(Бундай тадқиқотлар амалда рентген радиография доирасида 
амалга оширилиши мумкин эмас). Оператор, танлаб олинган бир аъзодан ёки унинг 
қирқим-ларидан ҳосил бўлувчи ЯМР сигналларини кўринарли қилиш билан ва шу тариқа
тасвирни катталаштириш билан кузатув майдонини “сиқиши” мумкин. ЯМР-
томографиянинг муҳим афзалликлари, инсон танасининг ичидаги қон, лимфа ва бошқа 
суюқликларнинг маҳаллий қовушқоқлигини ва қоннниг оқим йўналишларини тўғридан–
тўғри ўлчаш имкони ҳисобланади. Мос келадиган параметрлар ўртасидаги зарурий
муносабат-ларни, масалан,импульслар давомийлиги ва частотасини танлаган холда 
оператор ҳар қайси беҳалавотлик учун олинган тасвирнинг оптимал тавсифларига 
эришиши, айтайлик, унинг контрастлилигини ошириши мумкин (10.6 расм). 
Умимий холда айтиш мумкинки, текширилаётган объект-нинг жуда қичик ҳажмига 
мос келган тасвирнинг ҳар қайси нуқтаси (пиксел) учун турли туман фойдали 
ахборотларни, баъзи холларда организмдаги у ёки бу кимёвий элементлар 
концентрацияларини тақсимланишини ўз ичига олган тасвирни олиш имкониятлари 
мавжуд деб айтиш мумкин. Ўлчовлар сезгирлигини ошириш учун, яъни сигнал 
жадаллигини шов-қинга бўлган нисбатини ошириш учун, жуда кўп сонли сигналларни 
тўплаш ва уларни жамлаш лозим бўлади. Ушбу холатда сифатли тасвирлар олишга 
эришиш мумкин. Айнан шунинг учун ҳам ЯМР-томографияни ўтказилиш вақтлари узун 
мижоз деярли ҳаракатсиз холатда бир неча ўн минут даво-мида камера ичида бўлиши 
керак бўлади. 
 
1-расм. Инсон бош чаноғи ва умуртқа поғонасининг тасвири. Контрастга боғлиқ 
равишда ажойиб анатомик аниқликда миянинг оқ ёки кулранг тўқимасини, умуртқа 
поғонаси ва орқа мия суюқлиги кўрсатилган.“Квант” уску-наси тасвири. 
 
1977 йилда инглиз физиги Питер Мэнсфилд магнит майдо-ни градиентларининг 
шундай комбинациясини ўйлаб топдики, бунда унчалик яхши бўмаган тасвир бермасада, 
уни жуда ҳам тез фурсатлар ичида олиш имкони мажуддир: тузилма учун ягона 
сигналнинг ўзи кифоя қилади (амалиётда бу тахминан 50 миллисекундни ташкил этади). 
Бундай техника ёрдамида – уни планар акс садо деб юритилади – реал вақт ичида юрак 
пульса-цияси устидан кузатув олиб борилиши мумкин: бунда экранда унинг қисқариш ва 
кенгайиш кет-макетлиги яққол кўринади. 
Квант механикаси яратилишининг илк давридан юз йил ўтгандан сўнг фаннинг 
ривожи шундай мўжизаларга олиб ке-лишини тасаввур қилиб бўлармиди? “Магнит-
резонансли томография” усулини ихтиро этганлиги учун 2003 йилда Пол Лотербур ва 
Питер Мэнсфилд тиббиёт соҳасида Нобель мукофотига сазовор бўлдилар. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling