Масала 3. Фибоначчи кетма-кетлигидаги n чи ҳадни топиш дастури тузилсин.
program fibonachchi;
label 1;
var
i,avvalgi,keyingi,n,joroy:integer;
begin
avvalgi:=1; keyingi:=1;
write(‘Nechanchi hadni topish zarur ‘); readln(n);
if (n=1) or (n=2) then
begin writeln(n,’ chi hadi 1 ga teng’); goto 1; end;
for i:=3 to n do
begin
joriy:=avvaigi+keyingi;
avvalgi:=keyingi;
keyingi:=joriy;
end;
writeln(n,’ chi hadi ‘,joriy,’ ga teng’);
1:readln;
end.
1. While цикл операторининг бичимини тушунтириб беринг.
2. ab шартнинг бажарилиши циклга қандай таъсир ўтказади?
3. Параметрли цикл операторининг бошқа цикл операторларидан фарқи нимада?
4. Параметрли цикл операторииниг бошақ цикл операторларидан фарқи нимада?
Таянч тушунчалар: while, шарт, for, to, do, downto.
Адабиётлар: [1],[2],[3],[5],[6],[7],[8],[9],[10].
Мураккаб цикллар
Режа:
1. Ичмаич жойлашган цикллар.
2. Ичмаич жойлашган циклларга мисоллар.
1. Ичма-ич жойлашган цикллар.
Кўпинча математик масалаларни ечишда, яъни уларнинг алгоритмини тузишда текширилаётган объектлар ичма-ич жойлашган бўлади. Бундай ҳолларда ичма-ич жойлашган цикллардан фойдаланиш тавсия қилинади. Ичма-ич жойлашган цикллардан фойдаланиш алгоритм тушунчасининг имкониятларини кенгайтиради, фойдаланувчининг турли масалаларни ечиш алгоритмининг ифодалашда содда кўринишлардан фойдаланиш имкониятини беради.
Ичма-ич жойлашган цикллар умумий кўринишини қуйидагича ифодалаш мумкин.
for i:=a1 to a2 do
for j:=b1 to b2 do
for k:=c1 to c2 do
<цикл танаси>
Бунда i – бош цикл параметри, j, k – ички цикллар параметрлари Ичма-ич жойлашган циклларда ҳам цикл оператори downto ҳолатида фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |