2. Жадвал катталиклар бичими. Бир ўлчовли жадвал катталикларида ҳар бир элемент ўзининг битта индексига, икки ўлчовли катталикларида эса ҳар бир элемент ўзининг иккита индексига эга бўлади. Жадвал катталикларни бир-биридан фарқлаш учун уларга ном берилади.
Жадвал номидан сўнг ":" белги қўйилади ва array (жадвал, тартиб) сўзи, ўрта қавс ичида биринчи ва охирги тартиб номерлари ".." орқали ажратиб ёзилади. Ундан кейин of (тегишли) ёрдамчи сўзи ва жадвал элементларининг типи кўрсатилади.
Бичими: var
<Жадвал номи>:array [a..b] of <тип>;
3. Масалан, элементлари сатр катталиклардан иборат ва guruh деб номланувчи 20 та элементли чизиқли жадвални қуйидагича эълон қилиш мумкин:
guruh:array[1..20] of string[30];
Элементлари ҳақиқий сонлардан иборат бўлган 30 кун давомидаги ўртача ҳароратни билдирувчи чизиқли жадвал берилган бўлса, уни қуйидагича эълон қилиш мумкин:
i
|
1
|
2
|
3
|
4
|
. . .
|
T[i]
|
21
|
22
|
19
|
25
|
. . .
|
t:array[1..30] of real; Бунда t[3]=19,
яъни жадвалнинг учинчи элементи 19 га тенг ёки 19 га тенг бўлган жадвал элементининг индекси 3 га тенг дейилади.
Масала.
Элементлари натурал сонлардан иборат бўлган a[1..20] жадвал берилган. Жадвалдаги энг катта сон неча марта учрашини аниқлаш дастури тузилсин.
program katta;
Do'stlaringiz bilan baham: |