Модел ва алгоритм тушунчаси


Модулдан ихтиёрий дастурда фойдаланиш учун


Download 0.77 Mb.
bet50/56
Sana18.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1556825
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   56
Bog'liq
7 Алгоритмлар мавзуси

Модулдан ихтиёрий дастурда фойдаланиш учун:


program дастур номи;
uses модуль номи ёзилади.

4. Модулда ёзилган ихтиёрий процедура ёки функциялардан шу дастур таркибида бўлган процедура ёки функциялар каби фойдаланиш мумкин. Битта дастур ичида бир неча модулдан фойдаланиш мумкин, бунинг учун


uses 1-модуль номи; 2-модуль номи;...; n-модуль номи;
кўринишда ёзиш керак.
Турбо-Паскаль мухитини яратувчилар томонидан ўз вақтида бир неча зарур модуллар ёзилган. Улар қуйидагилар:
system
dos
crt
graph
printer
ovrlay
graph3
turbo3
ва х.к.
Булардан system модули автоматик тарзда фойдаланишга тайёр уни uses дан сўнг кўрсатиш шарт эмас, қолганларини эса албатта uses дан сўнг кўрсатиш зарур.
Мустахкамлаш учун саволлар:
1. Модул деганда нимани тушунасиз?
2. Янги модул қандай яратилади?
3. Қандай модулларни биласиз?


Таянч тушунчалар: Модуллар, Unit, Interface, Implementation, модуллардан фойдаланиш.

Адабиётлар [1],[2],[3],[7].


SYSTEM модули.


Режа:
1. Программа ишини бошқарувчи процедуралар
2. Типни ўзгартирувчи функциялар
3. Қийматни ўзгартирувчи процедура ва функциялар
4. Белгили катталиклар билан ишловчи процедура ва функциялар.
5. Турли процедуралар ва функциялар

Маълумки, SYSTEM модулига тегишли процедура ва функцияларни тўғридан-тўғри ишлатиш мумкин, яъни улардан фойдаланиш учун прграмма бошида “uses SYSTEM” ни ёзиш шарт эмас.


Бу процедура ва функциялар дастур ишини бошқаришга, катталикларнинг типи ва қийматини ўзгартиришга, шунингдек белгили катталиклар билан ишлашга имкон беради.

1. Программа ишини бошқарувчи процедураларга қуйидагилар киради:




EXIT -шу ёзилган жойдан бошлаб биринчи учраган end; га кадар бўлган операторлар бажарилмайди.
Бичими: EXIT.


НALT -дастур бажарилишини тўхтатади, бошқаришни операцион системага узатади.
Бичими: HALT.

2. Типни ўзгартирувчи функцияларга қуйидагилар киради:




Chr -N сонга мос келган ASCII жадвалидаги белгини ҳосил қилади
Бичими: Chr(N:byte):char;


Ord -X га мос келган тартиб номерни беради.

Бичими: Ord(X): longint;




Round -ҳақиқий сон Х ни бутун сонгача яхлитлайди.
Бичими: Round(X: real):longint;


Тrunc - X нинг бутун қисмини беради.
Бичими: Trunc(X: real):longint;

3. Қийматни ўзгартирувчи процедура ва функцияларга қуйидагилар киради:




Dec -Х нинг қийматини n га камайтиради.
Бичими: Dec(var x[;n]:longint;


Inc -Х нинг қийматини n га оширади.
Бичими: Inc(var x[;n]:longint;


Odd -X нинг жуфт-тоқлигини текширади.
Бичими: Odd(X:longint):Boolean;

4. Сатр катталиклари билан ишловчи процедура ва функцияларга қуйидагилар киради:




concat -S1 сатрга қолган сатрларни қўшади.
Бичими: concat(S1[,S2,....,SN]:string)string;


copy -S нинг i-белгисидан бошлаб n тасини ажратади.
Бичими: Copy(S: string;i,n:integer): string;


delete -S нинг i-белгисидан бошлаб n тасини ўчиради.
Бичими: delete(var S: string;i,n:integer);


insert -S2 ичига i- белгисидан S1 ни қўшади.
Бичими: insert(S1: string; var S2: string;i:integer);


length -берилган сатрнинг узунлигини ҳисоблайди.
Бичими: length(S: string):integer;


pos- B сатр катталик ичидан A қисм сатрнинг учраш тартибини аниқлайди.
Бичими: pos(A,B: string):byte;


str- х сонли катталикни S сатр катталикка айлантиради, n сатр узунлиги, m вергулдан кейинги сонлар микдори.
Бичими: str(x[:n[:m]]:var S: string);

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling