Модел ва алгоритм тушунчаси


Download 0.77 Mb.
bet11/56
Sana18.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1556825
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   56
Bog'liq
7 Алгоритмлар мавзуси

2. Ҳақиқий константалар.
Ҳақиқий константаларни оддий ёки сузувчи вергулли, яъни сонларни ёзишнинг экспоненциал кўринишларида ҳам ёзиш мумкин. Бунда ҳақиқий соннинг каср ва бутун қисмлари нуқта орқали ажратиб ёзилади.
Масалан, const a=156; b=.53; c=2.6E-3; d=-3.1E+5;
Ушбу константалар мос равишда 156, 0.53, 0.0026, 310000 га тенг.


3. Белги ва сатр кўринишидаги константалар.
Турбо Паскаль тилида белги ва сатр кўринишидаги константалар ҳам ишлатилади. Бу кўринишдаги константалар ҳам бутун константалар каби ёзилади. Белги ёки сатр кўринишидаги ифода апостроф белгиси ичига ёзилади. Сатр константадаги белгилар кетма кетлигининг узунлиги 126 та ҳарфдан ошиб кетмаслиги талаб қилинади.
Агар константаларда белгини унинг коди орқали ифодалаш зарурати бўлса, у ҳолда константанинг ўрнига # белгиси ва ундан кейин белгининг коди ёзилади. Масалан “!” белгисининг ўрнига #33 ни ёзиш мумкин.


4. Тўплам константалар.
Тўплам константаларда тупламнинг маълум сондаги элементлари берилган бўлса, уларни ўрта қавс оралиғида апостроф белгиси ичига, бирбиридан вергул билан ажратиб ёзилади. Масалан, const a=[‘a’, ‘b’, ‘c’].
Агар тўплам элементлари тартибланган элементлардан иборат бўлса, масалан, саноқ сонлар, алфавит ва ҳ.к., у ҳолда тўплам элементларини ўрта қавсда энг кичик элементи билан энг катта элементи ўртасида «..» белгисини қўйиб ёзиш мумкин. Масалан, n=[0..9].


5. Стандарт функциялар.
Турбо Паскалда ҳам бошқа дастурлаш тиллари акби кўп ишлатиладиган функциялар бевосита фойдаланиш учун стандарт кўринишда ишлаб чиқилган. Стандарт функциялар қисм дастур кўринишида тузилган бўлиб, бу қисм дастрлардан дастурнинг иҳтиёрий қисмида фойдаланиш мумкин. Стандар функцияларни бир неча қисмга ажратиш мумкин.


5.1. Арифметик функциялар.
Арифметик функциялардан бутун ва ҳақиқий типли катталиклар билан ишлаш жараёнида фойдаланилади. Бунда функция аргументи қавслар ичига олиб ёзилади (3-жадвал).
3-жадвал

Функцияни Паскал тилида ёзилиши

Функция мазмуни


Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling