Мустахкамлаш учун саволлар
1. Сase операторнинг бичими қандай ёзилади?
2. Операторда else ёзилмаса дастурнинг бажарилиш кетмакетлиги қандай амалга оширилади?
Таянч тушунчалар: case, of, ифода, else.
Адабиётлар: [1],[2],[3],[5],[6],[7],[8],[9],[10].
Repeat … until цикл оператори
Режа:
1. Repeat … until операторлари
2. Repeat … until операторига мисол.
1. Repeat … until оператори такрорланиш оператори бўлиб, улар операторлар жуфтлиги дейилади. Бу оператор орасига бирор шартга кўра такрорланиши зарур бўлган операторлар кетмакетлиги ёзилади.
Бичими:
repeat
оператор 1
………
оператор n
until a b
Бунда repeat такрорлаш оператор номи; оператор 1, …, оператор n такрорий бажарилиши зарур бўлган операторлар кетмакетлиги; until гача оператори номи; ab муносабат; a ва b катталиклар; муносабат белгиси.
Бу ҳолда операторлар кетма-кетлиги бажарилади. Сўнгра муносабат қийматининг чинлиги (true, false) текширилади. Агар муносабат true – чин бўлса, цикл такрорланади, false – ёлғон бўлса, until дан кейинги операторлар бажарилади.
2. Масалалар.
1-масала. Парол қўйиш дастури тузилсин.
program par;
var parol, qiymat: string;
begin
parol:='evrika'
repeat
writeln('Паролни киритинг'); readln(qiymat);
if parol<>qiymat then writeln('Сиз фойдаланувчи эмассиз')
else writeln('Парол тўғри');
until parol<>qiymat
end.
2-масала. Киритилаётган белгининг мазмунини аниқлаш дастурини тузинг.
program mazmun;
const lat='Lotin harfi'; raq='raqam';
kiril='Kiril harfi'; tin='Tinish belgisi';
graf='Psevdografik belgi'; boshqa='Boshqa belgi';
var b,x:char;
Do'stlaringiz bilan baham: |