Модулидан ўҚув услубий мажмуа


Download 175.55 Kb.
bet21/32
Sana09.05.2023
Hajmi175.55 Kb.
#1449705
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32
Bog'liq
2-modul. Korrupsiyaga qarshi kurash

Иккинчидан, жиноятчилик ва коррупсиянинг авж олиши давлатнинг конституциявий асосларини емиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари жиддий тарзда бузилишига олиб келади. Қонунлар ва фармонларни қабул қилишдан мақсад уларни чэтлаб ўтишдир, дэган мутлақо ярамас қоида жамиятнинг энг оддий ҳуқуқий тартибот ва жамоат тартибини сақлаб туриш қобилиятидан маҳрум бўлишига олиб боради. Башарти иқтисодиѐтда жиноий гуруҳлар ва рекетчилар тўдалари - базм қурса, кўчаларда эса одамлар қўрққанларидан тасодифий ўткинчилардан қочиб юрсалар, жамиятдаги барқарорлик ва собитқадамлик ҳақида гап бўлиши мумкинми? Йўқ, албатта.
Учинчидан, жиноятчилик ва коррупсия жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емиради. Жамият аъзоларининг фуқаролик мавқеини йўққа чиқаради. Амалга оширилаѐтган ўзгаришларга салбий муносабат вужудга келиши учун шароит яратади. Ислоҳотлар ғоясининг ўзини обрўсизлантиради ва эски замонларни, шу жумладан–қудратли марказнинг кучли қўлини қўмсаш ҳиссини туғдиради. Ўтиш даврининг муайян қийинчиликлари шароитида фуқаролар онгида, айниқса, ёш авлоднинг бир қисмида, ҳаётда юксак турмуш даражасига эришишнинг асосий усули қонунга хилоф фаолият билан боғлиқ, дэган мутлақо ахлоққа зид нуқтаи назар шаклланиши ва қарор топиши мумкин. Қинғир йўл билан бойлик орттиришга интилиш, башарти у жамиятнинг ва ҳуқуқий назоратнинг эътиборидан чэтда қолса, одамларни, айниқса, ҳаётга эндигина қадам қўйиб келаётган ёшларни ёмон йўлга оғдиради. Ахир, жамият ва давлат учун ёш авлоднинг ахлоқан бузилиши ва юзтубан кетишидан ҳам аянчлироқ, ҳалокатлироқ ҳол борми ўзи?
Тўртинчидан,–пул ҳокимиятга интилади, дэган бир ибора бор. Лекин бу пул жиноий йўл билан топилган бўлса-ю, унинг эгалари жамиятнинг ҳокимият тузилмаларига чиқиб олсалар, улар қандай усуллар билан бошқаришларини тасаввур қилиш қийин эмас. Жиноят оламининг нуфузли шахслари ҳокимиятга қандай йўллар билан кириб олиши яхши маълум ва кўп мамлакатларда синовдан ўтган. Аввалига бу иш нопок даромад манбаларини сақлаб қолиш, улардан кафолатли фойдаланиш мақсадида ҳокимият тузилмалари билан алоқа боғлаш ва бу алоқани мустаҳкамлашдан бошланади. Шундан сўнг ҳокимиятнинг ўзи ҳам қўлга киритилади. Ҳокимият органларининг жиноятга аралашиб қолиши ривожланаётган жамият учун энг жиддий хавф-хатарлардан биридир. Жиноий тузилмаларнинг давлат органлари амалдорлари билан чатишиб кетиши, уларнинг турли ҳокимият тармоқларига кириб олиши жамоатчилик наздида фуқароларнинг ҳимоясизлиги ҳиссини кучайтиради. Давлатнинг ўзини обрўсизлантиради. Мамлакат ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам унга ишончсизлик ортиб боради.
Бешинчидан, нопок йўл билан бойлик орттирганлар жазодан қутулиб қолиш ва ўзларининг жиноий сармояларини ҳимоя қилиш учун ҳар қандай хатти-ҳаракатларга тайёр туришларини яхши билиб олиш лозим. Бундай кимсалар адолатли жазодан қўрқиб, ҳамма ишни қилишга, ҳатто вазиятни бэқарорлаштиришга, оммавий тартибсизликларни келтириб чиқаришга шай турадилар. Бундай пайтда эҳтиросларни жунбушга келтириш, оломонни қўзғатиш ва унинг орқасига яшириниб олишдан қулайи йўқ. Бундай одамларнинг “Фақат бизга яхши бўлса, ишимиз бица – бўлгани” қабилидаги маслаги худбинликнинг, ҳамюртларига нисбатан сурбэтларча лоқайдликнинг яққол кўринишидир.
Олтинчидан, жиноий усуллар билан бойлик ва мўмай пул орттирган кимсаларнинг янги ҳуқуқ ҳимоячилари ва ҳатто дэмократия учун жафо чэккан курашчилар сифатида сиёсатга кириб олишга ҳаракат қилаѐтганидан далолат бэрувчи мисоллар, жумладан, бизда ҳам оз эмас. Улар бундай хатти-ҳаракатлари билан инсониятнинг адолат ва дэмократия каби олижаноб идэалларига нақадар жиддий зарар етказаѐтганларини, ўз халқлари ва мамлакатлари шаънига доғ тушираѐтганларини айтиб ўтиришнинг ҳожати бормикин? Нафсиламрини айтганда, улар ўз халқлари ва мамлакатларининг тақдирига, озодлик ва мустақиллик идэалларига мутлақо бэфарқ қарайдилар. Бундай шахсларнинг туриш-турмуши кетма-кет қилинган жиноий хатти-ҳаракатлар занжиридан иборатдир. Аввалига ўз халқини алдаб капитал тўпланади, кейинги гал – дэмократия ва адолатни рўкач қилган ҳолда жамоатчилик фикрини алдаб, сиёсий обрў орттирилади. Сир эмаски, бундай шахслар ўз манфаатлари йўлида республикадаги вазиятга таъсир кўрсатишга уринаётган ташки кучларга хизмат қилишга ҳамиша тайёр турадилар. Мамлакатимизнинг келажагини ва обрў-эътиборини қадрлайдиган ҳар бир виждонли фуқаро бу таҳдидни эсда тутмоғи даркор. Ҳалол меҳнат қилиш, ўз билими, куч-ғайрати ва ижодий қобилиятини сарфлаш учун барқарор шарт-шароит бўлишини истайдиган, фарзандлари ва яқин кишилари келажакда ҳам дэмократик, фуқаролик жамиятида сивилизациялашган бозор муносабатларининг самараларидан тўла-тўкис фойдаланишни орзу қиладиган ҳар бир фуқаро, жиноятчилик ва коррупсия йўлига ўз вақтида зарур тўсиқ қўйилмаса, бу иллатлар қандай аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигани яхши англаб етмоғи лозим24.
Коррупсия мамлакатимизда мавжуд,уни инкор қилиб бўлмайди,албатта. Шу билан бир қаторда баъзи омиллар унинг аста-секин ўсиб боришига ҳам сабаб бўлмоқда.
Коррупсиянинг яшовчанлигига сабаб бўлувчи омилларга қуйидагилар:

  • камбағаллик ва қашшоқликнинг мавжудлиги;

  • иқтисодиётнинг бэқарорлиги;

  • қариндош-уруғчилининг томир ортганлиги;

  • кадрларни танлаб олишдаги таниш-билишчилик;

  • суд ва ҳуқуқни муҳофаза килувчи органлар устидан назоратнинг етарли даражада эмаслиги;

  • маъмурий коррупсия;

  • сиёсий коррупсия;

  • сўз эркинлигининг йўқлиги;

  • оммавий ахборот воситаларининг кучсизлиги ва шу кабилар киради.

Ана шу омилларнинг мавжудлигидан фойдаланган «манфур кимса»лар,ҳокимият тизимлари таркибига суқулиб кириб олиш ва ундан бойлик тўплаб олиш учун қуйидаги ҳаракатларни:
1) амалдор, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, суд, солиқ, божхона, таълим, тиббиёт ёки маъмурий муассасалар, шунингдэк, ҳар қандай хусусий корхонанинг мансабдор шахсига пора бэриш;
2) маҳаллий ёки чэт эл амалдори ва халқаро ташкилот амалдорини пора бэриш орқали сотиб олиш;
3) давлат мансабдор шахси томонидан мулкни талон-тарож қилиш, ғайриқонуний ўзлаштириш ёки ундан мақсаддан ташқари фойдаланиш;
4) шахс томонидан шахсий бойлик орттириш ёки учинчи шахснинг бойиши мақсадида ўз обрўси ёки хизмат мавқеидан фойдаланиш;
5) коррупсия ҳаракатларидан даромад олиш;
6) ошна-оғайнигарчилик ёки уруғ-аймоқчиликни қўллаб қувватлаш ва шу кабиларни содир этмоқда. Уларнинг бундай ғайри қонуний хатти-ҳаракатларини «коррупсион ҳаракатлар» дэб аташ мантиқан тўғри бўлади.
Умуман олганда «Ўзбэкистонда коррупсиянинг ривожланишига таъсир қилувчи учта асосий омил мавжуд.

Download 175.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling