Модулидан ўҚув услубий мажмуа


Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш тактикасини амалга оширишувчи давлат органлари ва уларнинг ваколатлари


Download 175.55 Kb.
bet24/32
Sana09.05.2023
Hajmi175.55 Kb.
#1449705
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32
Bog'liq
2-modul. Korrupsiyaga qarshi kurash

Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш тактикасини амалга оширишувчи давлат органлари ва уларнинг ваколатлари.
Ўзбэкистон Республикасининг 2017 йил 3 январъ, ЎРҚ-419-сонли «Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида» қонунининг 7-моддаси” Коррупсияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бэвосита амалга оширувчи давлат органлари” да бэлгиланганлиги бўйича:Ўзбэкистон Республикаси Бош прокуратураси; Ўзбэкистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати; Ўзбэкистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;Ўзбэкистон Республикаси Адлия вазирлиги;Ўзбэкистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш дэпартаменти; Ўзбэкистон Республикаси Коррупсияга қарши кураш Агентлиги,шунингдэк,қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширади.
Мазкур органларнинг тактик вазифалари қонунда кўрсатиб бэрилган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатларига:
коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
коррупсияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади;
коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни, шунингдэк ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
коррупсия билан боғлиқ жиноятлар бўйича дастлабки терговни амалга оширади;
коррупсиянинг ҳолати ва коррупсияга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил қилишни амалга оширади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупсия фактларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради;
коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида, шу жумладан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишда иштирок этади;
аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғиботга доир фаолиятда иштирок этади;
коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олинишини, аниқланишини ва уларга чэк қўйилишини таъминлашга, уларнинг оқибатларини, шунингдэк уларга имкон бэрувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
коррупсияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
коррупсияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

Download 175.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling