Модулидан ўҚув услубий мажмуа
Коррупциянинг генезиси ва эволюцияси
Download 175.55 Kb.
|
2-modul. Korrupsiyaga qarshi kurash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кишилик тарихида
Коррупциянинг генезиси ва эволюцияси. Кишилик тарихига назар ташласак,коррупсиянинг ҳам салбий ижтимоий феномен сифатида жуда қадим замонларда пайдо бўлганлигига ишонч ҳосил қиламиз. Бу асосан уруғ ва қабилаларнинг пайдо бўлишидаги бошқарув тизимининг шаклланиши билан боғлиқ бўлиб,уруғ етакчиси ва қабила бошлиғининг ўрнатилган тартиб-қоидаларни ўз манфаатлари йўлида фойдаланиши,аниқроғи,уруғ ва қабилаларнинг озиқ-овқат,кийим-кечак ресурсларини ўз бошимчалик билан тақсимланиши натижасида пайдо бўлган,дэсак янгилишмаган бўламиз.
Кишилик тарихида коррупсияга қарши курашчи сифатида тилга олинган биринчи ҳукмдор милоддан аввалги ХХИВ асрнинг иккинчи ярмида Лагаш шаҳар-давлатининг шумерлар подшоси Уруинимгина бўлган. Подшо томонидан одамларнинг,айниқса мансабдорларнинг коррупсияга аралашгани учун кўргазмали тарзда, шафқациз жазолар қўллаганига қарамай, у кутилган натижаларни бэрмаган. Бу кўрилган чора-тадбирлар энг хавфли жиноятларнинг олди олинган бўлсада, бироқ, қуйи поғонада пора олиш ва бэриш борасида коррупсия кенг тарқалган. Милоддан аввалги ИВ асрда Бхарата (Ҳиндистон) вазирларидан бири томонидан коррупсия муҳокамасига оид биринчи трактат «Артха – шастра» Каутилъя тахаллуси билан нашр этилган. Унда "қиролнинг мулки, ҳеч бўлмаганда озгина бўлса ҳам, ушбу мулк учун масъул бўлганлар томонидан ўзлаштирилиши мумкин эмас" дэган пессимистик хулоса қайд этилган. Қадимги Миср фиръавнлари ҳам шунга ўхшаш муаммоларга дуч келишган, чунки бу ерда амалдорларнинг катта кенг қамровли бюрократик аппарати мавжуд бўлиб, улар эркин дэҳқонлар, ҳунармандлар ва ҳатто ҳарбий зодагонларга нисбатан қонунсизлик ва ўзбошимчаликни қилишларига кенг имкониятлар яратиб бэришган.Бу ҳақда Итаҳотел дэган бир шахснинг:” Бошлиқ олдида бэлингизни букиб таъзим қилинг, шундагина уйингизда тартиб, иш ҳақингиз тўлиқ бўлади, чунки бошлиқ олдида қаршилик қилган одам ёмон одам, уни рози қилсангиз яшашингиз осон бўлади"5,– дэган сўзлари ҳозиргача сақланиб қолган. Судяларнинг сотқинлиги алоҳида ташвиш уйғотган, чунки улар пора эвазига сотилиб мулкларни ноқонуний равишда тақсимлаш ва низоларни қонунчилик доирасидан ташқарида ҳал қилишга бэрилиб кетганлар. Шунинг учун ҳам етакчи дин вакиллари судяларнинг порахўрлигини қоралаб: "... бошлиқ совға талаб қилади, судя эса пора олиш учун суд қилади, зодагонлар ўз қалбларининг ёмон истакларини қондириш учун ишни бузиб кўрсатадилар”, "Совғаларни қабул қилманг, чунки совғалар кўзи очиқларни кўр қилади ва ҳақ-ҳуқуқларни издан чиқаради”6,– дэганлар. Қадимги Рим қонунларининг ХИИ жадвалида қайд қилинган «цоррумпере» атамаси "судда гувоҳлик бэрувчиларни пулга сотиб олиш" ва "судяга пора бэриш": "Сиз суд келишуви пайтида тайинланган [ишни кўриб чиқиш учун] ва [бу ишда] пул пора олганликда айбдор дэб топилган судя ёки воситачини ўлим билан жазолаш тўғрисидаги қонуннинг қатъий қарорини кўриб чиқмоқчимисиз?"7,– дэган маънода ишлатила бошлаган. Коррупсияни тушуниш масаласида Никколо Макиавеллининг асарлари алоҳида аҳамият касб этган. У коррупсияни касаллик билан таққослаб, у қичима касалига ўхшаш бир нарсдир. Аввалига уни таниб олиш қийин, аммо даволаш осонроқ. Агар унга эътибор бэрилмаса, уни таниб олиш осон, аммо даволаш қийин,дэган хулосага келган8. ХVIII аср охиридан бошлаб Ғарбда жамиятнинг коррупсияга бўлган муносабатида бурилиш бошланган. Бу даврда либэрал ислоҳотлар давлат ҳокимияти унга бўйсунадиган одамлар манфаати учун мавжуд, шунинг учун фуқаролар амалдорлар томонидан қонунларга қатъий риоя қилиш эвазига ҳукуматни қўллаб-қувватлайдилар дэган шиор остида амалга оширилди. Хусусан, 1787 йилда қабул қилинган АҚШ Конституциясига биноан, пора олиш АҚШ президэнтига нисбатан импичмент эълон қилиниши мумкин бўлган аниқ кўрсатилган иккита жиноятдан биридир. Жамият давлат аппарати ишининг сифатига тобора кўпроқ таъсир ўтказа бошлади. Сиёсий партиялар ва ҳукумат томонидан тартибга солиш кучайган сари, сиёсий элита ва йирик бизнеснинг тил бириктириши эпизодлари тобора кўпроқ ташвишга тушди. Шунга қарамай, Х1Х-ХХ асрларда ривожланган мамлакатларда коррупсия даражаси бошқаларига қараганда бирмунча пасайган9. Ривожланган мамлакатларда коррупсия эволюциясининг янги босқичи ХИХ-ХХ асрларга тўғри келди. Бир томондан, давлат томонидан бошқарув ишларининг тартибга солиниш натижасида амалдорлар ҳокимиятининг яна бир кучайтириш бошланди. Бошқа томондан,эса йирик хусусий бизнес пайдо бўлди.У рақобат курашида "давлатни сотиб олиш" га ўтишни бошлади. Энди айрим кичик давлат хизматчиларининг эпизодик пора олишига эмас, балки сиёсатчилар ва юқори мансабдор шахсларнинг фаолиятини капитал манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтиришга қаратилди. Бу ривожланган мамлакатларда (айниқса, иккинчи жаҳон урушидан кейин Ғарбий европада) сиёсий партияларнинг аҳамияти ошгани сайин, йирик фирмалар ва трансмиллий корпорациялар сиёсатчиларга ўз манфаатларини лоббичилик қилгани учун сиёсатчининг ўзига эмас,балки партия ғазнасига шахсан пул ўтказишни бошладилар, натижада партиялар коррупсияси пайдо бўлди ва ривожланди. ХХ асрнинг иккинчи ярмида коррупсия тобора халқаро муаммога айлана бошлади. Хорижда корпорациялар томонидан юқори лавозимли амалдорларни пора бэриш эвазига сотиб олиш оммвий тус олди. Глобаллашув жараёнларининг бориши бир мамлакатдаги коррупсиянинг бошқа кўплаб давлатларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатишини бошлаб бэрди. Бунга қарши кўпгина давлатлар биргаликда кураш олиб боришга киришдилар. «Финанциал Тимес» » газетаси 1995 йил 31 дэкабрдаги сонида 1995 йилни "коррупсия йили" дэб эълон қилди. Коррупсия тўғрисидаги билимларни тарғиб қилиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) 9 дэкабръ кунини «Халқаро коррупсияга қарши кураш куни” ни дэб эълон қилди. Download 175.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling