Модуляцилаш ва демодуляциялаш муаммоси сифатида маълум бўлган энг мураккаб масала ҳисобланади
Download 80.16 Kb.
|
mobil tizimlar
рс = Р { sn символ қабул қилинди | sm символ узатилди}, n ≠ т , (6.2)
ёки битга хатолик эҳтимоллиги ҳисобланади. рб = Р { d қийматли бит қабул қилинди | е қийматли бит узатилди}, d {0,1}, e {0,l} ва d≠e (6.3) Замонавий симсиз алоқа тизимлари узатиладиган маълумотларнинг бир битига битта хатоликнинг бўлишига йўл қўяди, бунда бу ҳолда битта битни қабул қилишдаги йўл қўйиладиган хатолик эҳтимоллиги 10–3га тенг бўлади. Бунда инсоннинг инсоннинг қулоғи абонентнинг товушини идентификациялай олади, яъни эшитувчи сўзловчини танийди. Шу билан бир вақтда кўплаб ахборот тизимлари узатишда фақат 100 000 000 битга битта хатоликка, яъни рб = 10–8 га йўл қўйилиши билан рақамли тизимларга сезиларли қатъий талабларни қўяди. Юқорида таъкидаланганидек, модуляцияловчи (манипуляцияловчи) ссигналнинг М даражалари (сатҳлари) сонига боғлиқ равишда икки сатҳли (иккилик) ва кўп сатҳли манипуляциялашга бўлинади. Рақамли радиоканалнинг умумлаштирилган тузилиш схемаси 6.2-расмда келтирилган. 6.2-расм. Рақамли радиоканалнинг умумлаштирилган тузилиш схемаси Бу ерда қуйидаги белгилашлар қабул қилинган: U(t) – узатиладиган рақамли сигналнинг кучланиши; КД –модуляторнинг кодери; УМ – модуляциялаш қурилмаси; Д – детектор; Р – регенератор; ДК – демодуляциялаш қурилмаси; V(t) – қайта кодланган рақамли сигнал. РУТда қўлланиладиган кўплаб манипуляциялаш турлари учун узатиладиган дастлабки U(t) иккилик сигналдан тузилмаси бўйича фарқланадиган V(t) манипуляцияловчи сигналларни ишлатиш зарур бўлади. Бундай қайта кодлаш учун модулятор кодери, тескари ўзгартириш учун эса демодулятор декодери ишлатилади. Бошқа қурилмаларни ишлатилиши тушунтиришни талаб қилмайди. Download 80.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling