Моҳира ғофуржонова: Обиджон Хафизович, биласиз, бугунги ёшларни ўқишга жалб қилиш машаққатли иш. Улар анча илгарилаб кетган. Ҳозир талабалар учун қандай янги лойиҳалар амалиётга татбиқ этиляпти? Қандай методикалардан фойдаланиляпти?
Download 32.19 Kb.
|
Пресс клуб
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖАВОҲИР РАҲИМОВ: Сиз раҳбарлик қилаётган олий таълим муассасаси жуда кенг қамровли, йирик ОТМ ҳисобланади.
МОҲИРА ҒОФУРЖОНОВА: Обиджон Хафизович, биласиз, бугунги ёшларни ўқишга жалб қилиш машаққатли иш. Улар анча илгарилаб кетган. Ҳозир талабалар учун қандай янги лойиҳалар амалиётга татбиқ этиляпти? Қандай методикалардан фойдаланиляпти? 2023-йилнинг ўтган даври мобайнида университетнинг талабалари томонидан ишлаб чиқилган илмий, инновацион ва стартап лойиҳалар ҳам турли танловларга тақдим этилди ҳамда ғолиблиги қўлга киритилди. Хусусан, “Мирзо Улуғбек ворислари” танловининг Республика босқичида Табиий фанлар факултети талабаси Авазбек Бахриддинов ғолибликни қўлга киритди. Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 3-апрел кунидаги 03/42-252-сонли хати ҳамда университет ректорининг 2023-йил 26-апрелдаги 190-У-сонли буйруғига асосан университет талабаларининг илмий, инновацион ва стартап лойиҳаларини ривожлантириш ва рағбатлантириш мақсадида “TechnoWays” технологик ривожланиш марафони бўлиб ўтди. Марафонда 24 нафар талаба ўзларининг лойиҳалари билан иштирок этишди. Марафон якунида: - Физика-математика факултети талабаси Сафоев Шаҳзод Шухратовичнинг “Қишлоқ хўжалигида бошоқли дон маҳсулотларини йиғувчи МИНИ МК-5 машинаси (техникаси)” лойиҳаси 1-ўринга; - Иқтисодиёт ва туризм факултети талабаси Салимова София Собировнанинг “Emergence Nursing” лойиҳаси 2-ўринга; - Ахборот технологиялари факултети талабаси Ражаббоев Акобиржон Алимардон ўғлининг “ЎзҲуқуқ” лойиҳаси 3-ўринга муносиб деб топилди ҳамда инновацион жамғарма маблағлари ҳисобидан муносиб рағбатлантирилди. Марафон ғолиблари танловнинг кейинги ҳудудий ва Республика босқичларига Бухоро давлат университети номидан иштирок этишади. Марафон ғолибларининг лойиҳалари ҳамда қўшимча яна бир лойиҳа (Иқтисодиёт ва туризм факултети талабаси Маҳлиё Саидова томонидан тайёрланган “e-uzexpro.com электрон савдо майдончаси” лойиҳаси) жами 4 та лойиҳа янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 29-май кунида Россия Федерациясида бўлиб ўтган “II Каспий стартап лойиҳалар фестивалига” тақдим этилди. Бугунги кунда университетда талабаларнинг илмий-инновацион қўллаб-қувватлаш мақсадида “My Office” коворкинг маркази фаолият олиб бормоқда. Бугунди кунда ушбу марказда талабалар учун университетда “Менинг стартап лойиҳам” инкубация дастури давом этмоқда. Инкубация дастурида спикер сифатида соҳага оид мутахассислар ва вилоятнинг кўзга кўринган тадбиркорлари иштирок этишмоқда. Дастур якунида талабалар ўз лойиҳаларини инвесторлар олдида тақдимот қилиш ҳамда лойиҳа учун керакли маблағни қўлга киритиш имконияти яратиб берилади. Шунингдек, талабаларнинг келажак муаммоларига эътиборини кучайтириш мақсадида университет талабалари ўртасида кейинги ўн йилликдаги муаммолар ва истиқболли йўналишларга бағишланган “Идеатон-Узбекистан 2030” танлови ўтказилмоқда. Университет йил давомида илмий ва стартап лойиҳалар танлови эълон қилинган бўлиб, исталган талаба ушбу танловда ўз лойиҳаси билан иштирок эциҳси мумкин. Лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида университет инновацион жамғармасидан 650,0 млн. сўм ажратилиши белгиланган. Бугунги кунда университет ҳузуридаги тижорат ташкилотларида ҳам талабаларнинг бандлиги таъминланган. Тижорат ташкилотларига талабалар ўз фаолиятларидан келиб чиқиб, 2,0 млн. сўмдан, 5,0 млн. сўмгача иш ҳақи олмоқдалар. Университетда талабаларнинг инновацион ва стартап лойиҳаларни яратиш ҳамда молиялаштириш “бизнес инкубатор – бизнес акселератор – коворкинг маркази” тамойили асосида йўлга қўйилган. ЖАВОҲИР РАҲИМОВ: Сиз раҳбарлик қилаётган олий таълим муассасаси жуда кенг қамровли, йирик ОТМ ҳисобланади. Шуни ҳисобга олиб бугунги кунда талабалар ва ота-оналарни қийнаётган мавзу ётоқхона билан таъминлаш йўналишидаги ишлар қай ҳолатда? Турар жой билан таъминланиш даражаси қандай? Бугунги кунда университет ҳузирида 7та ТТЖ мавжуд. Шундан, 6тасига қизлар, 7-ТТЖга йигитлар. Жами: 2555 нафар талабалар яшайди. Бошқа вилоятлардан 1300дан ортиқ талабалар яшайди. Бухоро шахрида 3000 минга яқин талабалар яшайди уларнинг аксарияти ижара шартномаси асосида яшаб келмоқда. Жорий йил ноябр ойидан йигитлар бош бино ҳудудида яъни 1-6 ТТЖларига туташ жойда 8-ТТЖни қуриб фойдаланишга топширамиз. Унинг қуввати 400 ўринли. Шу билан бирга Бухоро туманида жойлашган Агрономия ва биотехнологиялар факултети биноси ёнида 400 ўринли ТТЖни декабр ойида талабалар фойдаланиши учун топширишни режа қилганмиз Шунингдек, келгусида Бухоро шаҳридаги Филология факултети биноси ёнида 400 ўринли, Бухоро тумани Галаосиё ҳудудида жойлашган ўқув биномиз ёнида ҳам 400 ўринли ТТЖ биносини қуриш ишларини бошлаб юборганмиз. Download 32.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling