Моҳияти, тавсифлари, ўзгариш характерига қараб ва бартараф этиш имкониятларига кўра хатоликлар
Download 326.85 Kb.
|
мавзу 3
Моҳияти, тавсифлари, ўзгариш характерига қараб ва бартараф этиш имкониятларига кўра хатоликлар: Мунтазам хатоликлар; Тасодифий хатоликлар; Қўпол хатоликлар ёки янглишув хатоликларга бўлинади. Мунтазам хатолик деб умумий хатоликнинг такрорий ўлчашлар мобайнида муайян қонуният асосида ҳосил бўладиган, сақланадиган ёки ўзгарадиган ташкил этувчисига айтилади. Умумий хатоликни қуйидагича тасвирлашимиз мумкин:
Умуман, мунтазам хатоликни йўқотиш йўли бир аниқ ишлаб чиқилмаган. Лекин, шунга қарамай, мунтазам хатоликни камайтиришни баъзи бир усуллари мавжуд. Хатоликлар чегарасини назарий жиҳатдан баҳолаш, бу услуб ўлчаш услубини, ўлчаш воситаларининг характеристикаларини, ўлчаш тенгламасини ва ўлчаш шароитларини анализ қилишга асосланади. Масалан: ўлчаш асбобининг параметрлари ёки текширилаётган занжирнинг иш режимини билган ҳолда биз унинг тузатмасини (хатолиги) топишимиз мумкин. Хатолик, бунда, асбобнинг истеъмол қилувчи қувватидан, ўлчанаётган кучланишнинг частотасини ошишидан ҳосил бўлиши мумкин. Хатоликни ўлчаш натижалари бўйича баҳолаш. Бунда ўлчаш натижалари ҳар хил принципдаги усул ва ўлчаш аппаратурасидан (воситаларидан) олинади. Ўлчаш натижалари орасидаги фарқ - мунтазам хатоликни характерлайди. Бу услуб юқори аниқликдаги ўлчашларда ишлатилади. Ҳар хил характеристикага эга бўлган, лекин бир хил физикавий принципда ишлайдиган аппаратура ёрдамида ўлчаш усули. Бунда ўлчаш кўп маротаба такрорланиб, ўлчаш натижалари мунтазам статистика усули ёрдамида ҳам ишланади. Ўлчаш аппаратурасини ишлатишдан олдин синовдан ўтказиш. Бу усул ҳам аниқ ўлчашларда ишлатилади. Мунтазам хатоликларни келтириб чикарувчи сабабларни йўқотиш йўли. Масалан: ташқи муҳит температураси ўзгармас қилиб сақланса, ўлчаш воситасини ташқи майдон таъсиридан ҳимоялаш мақсадида экранлаштирилса, манба кучланиши турғунлаштирилса (стабиллаштирилса) ва ҳ.к. Мунтазам хатоликни йўқотишнинг махсус усулини қўллаш: ўрин алмашлаш (ўриндошлик), дифференциал усули, симметрик кузатишлардаги хатоликларни компенсациялаш усули. Ўлчаш воситаларининг абсолют хатолиги ўлчанадиган катталикнинг ўзгаришига боғлиқ, шунинг учун ҳам абсолют хатолик ифодаси икки ташкил этувчидан иборат деб қаралади. Масалан: абсолют хатоликнинг максимал қиймати қуйидагича ифодаланади: ||max=|а|+|bх| Хатоликнинг биринчи ташкил этувчиси ўлчанадиган катталикнинг қийматига боғлиқ бўлмайди ва у аддитив хатолик дейилади. Иккинчи ташкил этувчиси эса ўлчанадиган катталикнинг қийматига (ўзгаришига) боғлиқ бўлиб, мультипликатив хатолик деб аталади. Download 326.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling