Молия / Аудиторлик фаолияти]


-модда. Талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари


Download 46.02 Kb.
bet9/26
Sana21.04.2023
Hajmi46.02 Kb.
#1371205
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
ЎРҚ-677 25.02.2021 АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

23-модда. Талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ҳақида ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Талабгорнинг малака имтиҳонини топширмаган ҳолда сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун аризасини кўриб чиқиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатда амалга оширилади. Талабгорларга малака имтиҳонини топширмаган ҳолда сертификат беришни ёки сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш мазкур Қонуннинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Малака имтиҳонини топширишига рухсат берилган, шунингдек халқаро бухгалтер сертификатига ёки камида ўн йиллик узлуксиз аудиторлик иш стажига эга бўлган талабгорлар рўйхати аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси томонидан тасдиқланади ва унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(23-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Малака имтиҳони топширишига рухсат берилган талабгорлар малака имтиҳони ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида ўн иш куни олдин ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқаро бухгалтер сертификатига ёки камида ўн йиллик узлуксиз аудиторлик иш стажига эга бўлган талабгорларга аудиторлар республика жамоат бирлашмасининг тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиши натижалари тўғрисида хабарномалар юборилади.
(23-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Сертификатнинг амал қилиш муддати узайтирилганда ариза тақдим этилган санадан то сертификатнинг амал қилиш муддати тугайдиган санагача бўлган вақт даври аудитор сифатидаги узлуксиз иш стажига қўшилади.
Аудитор сифатидаги узлуксиз иш стажини аниқлаш чоғида аудитор лавозимига тайинлашлар оралиғидаги бир ойдан кўп бўлмаган вақт даври узилиш деб қаралмайди.
Агар талабгор малака имтиҳонини топширишга икки марта келмаган бўлса, тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилади. Бунда сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим қайтарилмайди.

Download 46.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling